Умуман олганда, фаннинг институционал кўриниши билан ижтимоий
онгнинг бошқа шакллари: дин, сиёсат, ҳуқуқ, мафкура, санъат ва
ҳоказолар билан ҳам боғлиқ.
Фан илмий ташкилотлар, ҳамжамият аъзолари ўртасидаги ўзаро алоқалар
тизимини меъёрлар ва қадриятлар тизимини ташкил этади.Фан яқин
ўтмишдаги ривожланиш маҳсулидир. Фақат ХХ асрга келиб олим касби
руҳоний ва қонунчилик касби билан тенглашди.
4. Ижтимоий маданий ҳодиса сифатида 2 йуналишда: давлат бошқарув
тизими ва жамоа сифатидаги фанда намоён бўлади.
1) Давлат бошқаруви сифатидаги фан, бу университетлар, илмий
тадқиқот институтлари, лабораторияларидаги бошқарувнинг давлат бошқаруви
даражасида амалга ошишини назарда тутади.
2) Жамоа сифатидаги фан эса бу кафедралар, бўлимларда ишлаётган
олимлар, ходимлар, бўлиб уларга одамларнинг типик кўринишига хос бўлган
барча фазилатлар ва иллатлар хос. Шу боисдан жамоа сифатидаги фанда
ҳақиқий фан фидоийлари билан бир қаторда мунофиқлар, фикр ўғрилари ва
амалпарастлар хам фаолият юритади.
Фан – тизимга солинган илмий билимларнинг мажмуи бўлиб, маълум
соҳада назариялар, концепциялар яратилганда шакилланади. Фан 18-асрда
шаклланган. Аммо олимлар уни кенг маънода қўллаб “Ўрта аср фани”,
“Қадимги давр фани” ва ҳоказолар тарзида ишлатилади.
Фан – билим фаолиятининг янги, объектив билимлар ишлаб чиқаришга
йўналтирилган алоҳида тури, воқелик ҳақидаги билимларнинг уюшган тизими.
Фан қадриятлар тизимида ўзига хос ўринга эга. У катта илмий
салоҳиятни, ижодий куч-қувватни бирлаштиради, миллат дунёқарашини
шакиллантиради, таълим-тарбия, ахлоқ меъёрларини вужудга келтиради,
маънавий баркамол инсонни тарбиялайди, мамлакатда қудратли илмий
потенциални яратишга хизмат қилади. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон
зиёлилари, фан ва техникани, тарихий меросимизни чуқур ўрганиб долзарб
мавзуларда тадқиқотлар олиб бормоқдалар. 2002 йилда Руспублика Фан ва
Do'stlaringiz bilan baham: |