Япониялик тадқиқотчи Т. Коно маълумотига кўра, оддий япон менежери, албатта, мухандислик мутахассислиги ёки ижтимоий фанлар буйича университет дипломига эга булиши шарт. Кўп холларда менежерлар икки мутахассислик дипломига эга булса, бир қатор етакчи бизнесменлар ва йирик рахбарларнинг биографик тахлили уларнинг юқори маълумотга эга эканликларидан далолат беради. Шахснинг ижтимоий-иқтисодий мавқеи рахбарлик фаолиятини бажаришида кучли омил хисобланади. Бунинг ахамияти айниқса шарқ маданияти мисолида яқол кўзга ташланади. Худудимиздаги оддий фуқаро рахбар шахсида нуфузли, ўзига тўк, ва тўла-тўкис инсонни куришни хохлайди. Рахбар майда иқтисодий муаммоларни бемалол хал қила олиши, катта ижтимоий алоқаларга молик эканлиги билан хамда ўз ақлий қобилияти, тажрибаси буйича бошқа ходимлардан устун туриши лозим. Рахбарнинг ижтимоий- иқтисодий мавқеи дастлабки пайтларда етакчи ролни ўйнайди. Кейинчалик эса у хакдаги булган жамоа тасаввури рахбарнинг вазифаларни адо этиш қобилиятига бориб тақалади. Аммо, шахс шаклланган мухитнинг рахбарликка, шунингдек, оилавий анъаналарнинг бошқарув қобилияти ривожланишига таъсирини ўрганиш хам ўта ахамиятлидир. Ҳақиқатан, рахбар оиласида туғилиш, улгайиш давомида ота тажрибасини ўзлаштириш доминантликка, яъни устунликка мойилликнинг шаклланишига асос булиши мумкин. Бизнес бошқаруви сохасидаги олим Ф.Фидлер таърифи буйича «компания президента бўлишнинг энг ишончли омили — компанияга эгалик қиладиган оилада турилишдир». Лекин, Ли Якокка каби буюк менежернинг биографияси тамоман юқоридаги таърифни инкор этади. Бинобарин, бу шахс рахбарликнинг паст қатламларидан унинг энг юкори чуққисига кўтарилди. Хаёт тажрибаси. - Инсон тажрибаси ва унинг бошқарув фаолиятида намоён бўлиши икки асосий масала орқали тахлил килинади.
Биринчидан, юқори бўғин рахбари учун бошқарув тажрибаси зарур, шунингдек, улардан хаётий тажрибага эга бўлиш хам талаб килинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |