Радиорелели ва сунъий йўлдошли алоқа. Сунъий йўлдошли навигация


Download 0.53 Mb.
bet10/12
Sana23.03.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1289125
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
14 маъруза Радиорелели ва сунъий йўлдошли алоқа

Радиоузатиш сунъий йўлдошли хизмати телевизион ва радиоэшиттириш дастурларини қабул қилиш учун мўлжалланган ва телевизион узатиш (БТУ) сунъий йўлдошли телевизион узатиш ва бевосита сунъий йўлдошли телевизион узатиш тизимларининг асосий хизмати ҳисобланди.
Ҳозирги вақтда бутун телерадиоузатиш тизими геостационар орбитадаги сунъий йўлдошлар асосида қурилмоқда. Тизимга асосий талаб хизмат кўрсатиладиган ҳудудларни бутунлай қамраб олиш бўлган телекоммуникациянинг бу соҳасида СЙАТнинг бошқа алоқа воситаларига қаргандаги авзалликлари энг катта даражада номоён бўлади.
Телерадиоэшиттиришни ривожлантиришнинг муҳим йўналишларидан бири буюртма теледастурларни сунъий йўлдошли каналлар бўйича трансляция қилиш ва телекўрсатувлар жараёнида интерактив алмашинув имкониятларини тақдим этиш йўли билан фойдаланувчиларнинг индивидуал сўровларини қондиришга имкон берадиган интерактив телевидение ҳисобланади. Бу ҳолда фойдаланувчи узатиш маълумотлари пассив истеъмолчисидан дастурнинг актив қатнашувчисига айланади.
Яна бир истиқболли йўналиш бу радиоканаллар бўйича телевизион тасвирларни 30 Мбит/сгача ва Internet маълумотларни 400 кбит/сгача тезликларда узатишга имкон берадиган компьютерга бевосита сунъий йўлдошли узатиш (Direct PC хизмати) ҳисобланади.

VSAT

Ҳозирги вақтда геостационар КАлар асосида корпоратив сунъий йўлдошли тармоқларни қуриш учун VSAT (Very Small Aperture Terminal) дейиладиган кичик станциялар ишлатилмоқда, дунёда улардан ҳозирги вақтда 250 мингтадан ортиқ. VSAT тармоқлари географик олисдаги фойдаланувчиларни ягона рақамли алоқа тармоғига бирлаштиради. Лекин глобал СЙАТдан фарқли равишда VSAT тармоқларининг хизмат кзрсатиш зонаси тор парциал зоналарга ажратилган бўлиб, улардан ҳар бирига битта тор нур билан хизмат кўрсатилади.


Борт комплексларининг замонавий энергетик кўрсаткичларида VSAT-станциялар унча катта бўлмаслиги, уларнинг антенналарини ўлчамлари эса 0,5 - 0,6 метрлар (Ka-диапазон) ва 1 - 1,5 метрларни (Ku-диапазон) ташкил этади. Бундай терминаллар фойдаланувчиларнинг иш жойлари яқинида жойлаштирилиши мумкин. 0,5 метрдан кам диаметрли антеннали ер усти станциялари USAT (Ultra Small Aperture Terminal) дейилади.



Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling