Радиорелели ва сунъий йўлдошли алоқа. Сунъий йўлдошли навигация


Download 0.53 Mb.
bet2/12
Sana23.03.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1289125
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
14 маъруза Радиорелели ва сунъий йўлдошли алоқа

Рақамли РРЛларни қуриш

Замонавий рақамли радиорелели линияларнинг қўлланилиши спектри етарли даражада кенг, улар қуйидагиларга имкон беради:


• антенна-мачта қурилмалари ва ва бошқа жиҳозлардан фойдаланиш орқали алоқа тугунлари биноларида радиорелели тизимлар қурилмаларини ўрнатилиши йўли билан алоқа тизимининг имкониятларини оператив ошириш, бу радиотелели алоқа линияларини қуришга капитал ҳаражатларни қисқартиради;
• кучсиз ривожланган (ёки мавжуд бўлмаган) инфратузилмали ҳудудларда , шунингдек мураккаб рельефли жойлар оралиқларида кўп каналли алоқани ташкил этиш;
• янги кабелларни ётқизилиши жуда қиммат ёки мумкин бўлмайдиган ҳудудларда, катта шаҳарларда ва индустриал зоналарда тармоқлаштирилган рақамли тармоқларни қуриш;
• табий офталар ва бошқалар ҳудудларида алоқани қайта тиклаш.
РРТ битта ўтиш оралиғили, кўп ўтиш оралиғили ва радиорелели тармоқ сифатида қурилиши мумкин. Битта ўтиш оралиғили РРТ иккита ҳудудий ажратилган РРТдан ташкил топган. Бундай линиялар сотали алоқа базавий марказлари, АТС ва бошқаларни уланиши учун қурилади.
18, 23 ва 36 ГГц диапазонлар кичик ўлчамли ва тез қуриладиган РРСлар кенг қўлланилади, улар 25 кмгача масофага ҳам аналог (телевизион) сигналларни, ҳам рақамли маълумотларни (34 Мбит/сгача тезликда) узата олади. Бу диапазонларда рақамли РРСлар маҳаллий алоқа, сотали ва транкинг алоқа тармоқларини ташкил этиш учун қўлланилади. Сотали ва транкинг алоқа тармоқларида «базавий станция» – «базавий станция» ва «базавий станция» – «коммуникацион станция» бир ўтиш оралиғили РРЛ қўлланилади.
РРЛ тугун АТСлар ва бошқа алоқа объектлари орасида алоқа учун шаҳар шароитларида яратиладиган кенг полосали оптик толали линиялар ўрнига ҳам ишлатилади. Бундай РРЛлар SDH/SONET стандартларига жавоб берадиган телекоммуникацион тармоқларга ўрнатилиши мумкин. Бу ҳолда радиолинияларни қўлланилишининг асосий йўналишлари қуйидагилар бўлиши мумкин:



Бутун дунёда инфратузилма исталган турдаги маълумотларни узатилишини таъминлайдиган ва симли, радио, радиорелели ва сунъий йўлдошли (космик) алоқадан комплекс фойдаланишга асосланган интеграцияланган бирламчи транспорт тармоғи сифатида ривожланмоқда. Радиорелели алоқа бу тузилмада ўзининг муносиб ўрнига эгаллайди.


У ёки бу турдаги алоқа турини ёки уларнинг комбинациясини тармоқ инфратузилмасида қўлланилиши масаласи аниқ бир географик шароитлар, шунингдек иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий омиллар, давлатнинг муофааси ва хавсизлиги эҳтиёжларига боғлиқ равишда ҳал этилади. Техник алоқа воситалари ва уларнинг қўлланилиши усуллари ягона тизимга боғланиши керак. Бу билан алоқа масалларини ечишга ортиб бораётган эътибор ва барча турлардаги, шу жумладан радиорелели алоқа техник воситаларини кейинги ривожлантириш ва ишлатиш зарурати билан шартланади.



Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling