Радиорелели ва сунъий йўлдошли алоқа. Сунъий йўлдошли навигация
Download 0.53 Mb.
|
14 маъруза Радиорелели ва сунъий йўлдошли алоқа
Сунъий йўлдошли алоқа
Алоқа қўлланилишидаги Ернинг сунъий йўлдошлари (ЕСЙ) турли хабарларни узатиш, ТВ, телефон, телеграф ва бошқа алоқа каналларини ташкил этиш учун кенг қўлланилади. Сунъий йўлдошли алоқани яратишнинг асосий принципи ЕСЙга ретрансляторларни жойлаштирилишидан иборат. Демак, сунъий йўлдошли алоқа ЕСЙга жойлаштирилган битта оралиқ станцияли РРЛдан иборат бўлади (11.7-расм. Сунъий йўлдошли алоқа тизимларини қуришда РРЛда ишлатиладиган ғоялар ва принциплардан фойдаланилади. Ретрансляциялаш усули бўйича йўлдошли тизимлар актив ва пассив ретрансляциялашли тизимларга бўлинади. Борт аппаратурасисиз ишлайдиган тизим пассив йўлдошли ёки пассив ретрансляциялашли алоқа тизими дейилади. Бу ҳолда Ердан юборилган сигналлар ЕСЙ сиртидан дастлабки кучайтиришсиз орқага қайтади. Пассив йўлдошлар сифатида ҳам турли шакллардаги махсус қайтаргичлар (сферик баллонлар, ҳажмли кўп қирралилар ва ҳ.к.), ҳам Ернинг табий йўлдоши Ой ишлатилиши мумкин. Ер усти антенналарининг етарлича кучайтиришида ва ер станцияси (ЕС) қабуллагичи юқори сезгирлигида бу радиоалоқа усули кичик ўтказиш қобилиятили тизимларда қўлланилиши мумкин. Бундай алоқа тизимларининг ўтказиш қобилияти замонавий техника даражасида икки-учта телефон хабарларидан ошмайди. Борт аппаратуралари бўлганида радиоалоқа тизими сигнал актив ретрансляция қилинадиган тизим ёки актив сунъий йўлдошли тизим дейилади. Бунда борт ретрансляторининг энергия таъминоти ЕСЙда жойлашган қуёш батареяларидан амалга оширилади. Актив ретрансляция қилиш замонавий узатиш тизимларининг асоси ҳисобланади. Ҳозирги вақтда сунъий йўлдошли ТВ ва радиоэшиттириш деганда ТВ ва радиодастурларни шакллантириш марказлари билан боғланган бир ёки бир нечта ер усти узаткичларидан ҳам ТВ сигналларни (овоз билан бирга), ҳам радиоузатиш овоз сигналларини ЕСЙ орқали бу дастурларни ер усти алоқа воситалари (турли қувватлардаги ретрансляторлар, СКТВ, жамоаваий ва индивидуал қабул қилиш воситалари) ёрдамида абонентларга (телтомошабинлар ёки радиотингловчиларга) етказилиши учун бу дастурларни ер усти қабуллаш ва тақсимлаш қурилмалари тармоғига узатилиши тушунилади. Алоқа ЕСЙларига хизмат кўрсатиш зонасида ҳар хил турлардаги қабуллаш ЕСлари жойлаштирилади. ЕС ва ЕСЙ орасидаги жуда катта масофалар туфайли сунъий йўлдошли алоқа тизимларида қабул қилинадиган ТВ ва овоз сигналларининг юқори сифатини таъминлаш учун қуйидаги чоралар кўрилади: ● ЕС узаткичининг қуввати 5…10 кВтга оширилади; ● ЕС қабуллаш-узатиш антенналари мураккаблаштирилади; ● кам шовқинли кучайтиргичлар ишлатилади; ● частота девиациясини оширилиши ҳисобига ЧМли қабул қилиш самарадорлиги оширилади. Download 0.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling