Радиорелели ва сунъий йўлдошли алоқа. Сунъий йўлдошли навигация


СЙАТнинг таснифланиши ва асосий кўрсаткичлари


Download 0.53 Mb.
bet5/12
Sana23.03.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1289125
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
14 маъруза Радиорелели ва сунъий йўлдошли алоқа

СЙАТнинг таснифланиши ва асосий кўрсаткичлари


Радиотелефон алоқаси ва маълумотларни узатиш хизматларини тақдим этишга мўлжалланган СЙАТларнинг таснифланиши асосига қуйидаги белгилар қўйилган:


Ишлатиладиган орбиталар тури. Бу белги бўйича барча СЙАТлар геостационар орбитадаги (GEO) ва ногеостационар орбитадаги космик аппаратларли (КА) иккита тизимларга бўлинади. Ўз навбатида, ногеостационар орбиталар паст орбитали (LEO), ўрта орбитали (MEO) ва эллиптик (HEO) орбиталарга бўлинади. Бундан ташқари, паст орбитали алоқа тизимлари кўрсатиладиган хизматлар турлари бўйича little LEO асосидаги маълумотларни узатиш тизимлари, big LEO радиотелефон тизимлари ва mega LEO кенг полосали алоқа тизимларига (адабиётларда Super LEO белгилаш ҳам ишлатилади) бўлинади.
Тизимнинг хизматга тегишлилиги. Радио алоқа Регламентига мувофиқ учта асосий хизматларга ажратилади:
– қайд этилган сунъий йўлдошли алоқа (ҚЭСЙА) – бир ёки бир неча сунъий йўлдошлар ишлатилганида маълум қайд этилган пунктларда жойлашган ЕСлар орасидаги радиоалоқа хизмати;
– ҳаракатдаги сунъий йўлдошли хизмат – бир ёки бир неча сунъий йўлдошлар қатнашадиган ЕСлар орасидаги радиоалоқа хизмати;
– радиоэшиттириш сунъий йўлдошли хизмати (РЭСЙХ) – сунъий йўлдошли ретрансляторлар сигналлари тўғридан-тўғри аҳоли қабул қилиши учун мўлжалланган радиоалоқа хизмати. Бунда абонентлар сифатили нисбатан оддий ва унча қиммат бўлмаган қурилмаларга ҳам индивидуал, ҳам жамоавий қабул қилиш тўғридан-тўғри ҳисобланади.
Тизимнинг мақоми (статуси). Тизимнинг вазифаси, хизмат кўрсатиладиган ҳудудни қамраб олиш даражаси, ер усти станцияарининг жойлаштирилиши в тегишлилигига боғлиқ. СЙАТнинг мақомига боғлиқ равишда халқаро (глобал ва ҳудудий), миллий ва идоравий СЙАТларга бўлиш мумкин.


ЕСЙ орбиталари




Геостационар

Кўплаб мавжуд СЙАТлар йўлдошларни жойлаштириш учун энг фойдали бўлган геостационар обитадан фойдаланади. Унинг асосий авзалликлари глобал хизмат кўрсатиш зонасида узлуксиз суткали алоқа имконияти ва частотанинг сурилишини деярли тўлиқ йўқлиги ҳисобланади.

Геостационар йўлдошлар тахминан 36 минг километрларда жойлашиши ва Ернинг айланиш тезлигида айланиши билан экваторда жойлашадиган ер сиртидан маълум нуқтада «осилиб» туради. Ҳақиқатда геостациона КАнинг орбитадаги ҳолати ўзгармас ҳисобланмайди. У орбитанинг деградацияланишини келтириб чиқарадиган қатор омиллар таъсирида сезиларсиз “дрейфга” учрайди. Бунда бир йилдаги орбита ҳолатининг ўзгариши 0,92ога етиши мумкин.

Геостационар орбитадаги сунъий йўлдошлар қатор камчиликларга эга, улардан энг асосийси сигналнинг кечикиши ҳисобланади. Геостационар орбитадаги сунъий йўлдошлар 250 мсли кечикиш (ҳар иккала йўналишлардаги) сигналларнинг сифат характеристикаларига таъсир қилмайдиган радио- ва телевизион узатиш тизимлари учун оптимал ҳисобланади. Радиотелефон алоқаси тизимлари кечикишларга сезгирроқ, чунки бу синфдаги тизимлардаги йиғинди кечикиш тахминан 600 мсни (ер усти станцияларидаги қайтаишлаш ва коммутациялашни ҳисобга олганда) ташкил этади, ҳатто замонавий акс-садони сўндириш техникаси ҳамма вақт ҳам юқори сифатли алоқани таъминлашга имкон беравермайди. “Иккиланган сакраш” ҳолида (ер усти станция-шлюзи орқали ретрансляциялаш) кечикиш энди 20 %дан ортиқ фойдаланувчилар учун маъқул бўлмай қолади.


Геостационар тизимлар архитектураси ажратилган частоталар полосасидан такроран фойдаланиш имкониятини, натижада уларнинг спектрал самарадорлигини чеклайди. Геостационар КАлар қамраб олиш зонаси юқори кенгликдаги ҳудудларни (ш.к. ва ж.к. 76,5о юқори) ўз ичига олмайди, яъни ҳақиқатда глобал хизмат кўрсатиш кафолатланмайди. Шунингдек таъкидлаш керакки, геостационар КАлар персонал алоқа хизматларини фақат, агар улар Ер сиртида шакллантирадиган зизмат кўрсатиш зоналари паст орбитали сунъий йўлдошлар ҳосил қиладиган зоналар билан деярли бир хил бўлса таъминлай олади.
Ҳозирги вақтда геостационар орбитада жуда “тирбанд” бўлиб қолди ва янги КАларни жойлаштириш билан муаммолар вужудга келди. Иш шундаки, техниканаинг замонавий ривожланиши даражасида ўзаро ҳалақитларнинг вужудга келиши туфайли геостационар КАлар орасида орбитал сурилиш 1о дан кам бўлмаслиги керак, яъни орбитада 360 тадан ортиқ бўлмаган сунъий йўлдошларни жойлаштириш мумкин (14.5-расм).




Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling