Радиорелели ва сунъий йўлдошли алоқа. Сунъий йўлдошли навигация
Download 0.53 Mb.
|
14 маъруза Радиорелели ва сунъий йўлдошли алоқа
Ҳаракатдаги СЙАҲСЙА тизимлари 30 йил олдин пайдо бўлган (биринчи мобил радиотелефон алоқаси глобал тизими ва Marisat геостационар КА 70-нчи йилларнинг ўрталарида Comsat компанияси томонидан ишлаб чиқилган. Бунга сабаб ҳаракатдаги объектларнинг паст энергия қуролланиши ва уларни ишлатилишининг қийинроқ шароитлари (жой рельефининг таъсири, антенналарнинг ўлчамлари бўйича чеклашлар ва ҳ.к.) бўлди.Оддий стационар ер станциялари ҳатто радиокўринишнинг 5о ишчи бурчакларида барқарор алоқани таъминлайди, ҳаракатдаги абонентлар учун ишончли алоқани эса фақат сезиларли юқорироқ қийматларда кафолатлаш мумкин. КА радикўринишининг катта бурчаклари мураккаб жой рельефили яқин зонада радиотўлқинларни тарқалишида сўнишлар билан асосланадиган йўқотишларни компенсациялаш учун мўлжалланган радиолиниянинг энергетик заҳирасини камайтиришга имкон беради.ҲСЙА нимтизимлари асосан ҳаракатдаги ер усти станциялари билан ишлашни таъминлайдиган катта марказий ва базавий станцияларли радиал ёки радиал-тугунли тузилмаган эга бўлган тармоқлар учун яратилди. Талаб бўйича каналлар тақдим этиладиган тармоқлардаги оқимлар унча катта бўлмаган, шунинг учун уларда кўпинча бир ёки кам каналли ер усти станциялари қўлланилган. Одатда бундай тармоқлар олисдаги в ҳаракатдаги объектлар (кемалар, самолетлар, автомобиллар ва ҳ.к.) билан идоравий ва корпоратиш тармоқларни яратиш учун, давлат тузилмаларида, табий офатлар ҳудудларида ва фавқулодда вазиятларда алоқани ташкил этиш учун мўлжалланган. ҲСЙАнинг ривожланишидаги сифатли сакраш маълумотларни рақамли узатиш усулларини жорий этилиши билан ва ногеостационар орбиталардаги (паст айланишли ва ўртача баландликли) КАлар асосида сунъий йўлдошли тизимларнинг биринчи лойиҳаларини пайдо бўлиши туфайли бўлиб ўтди. Бундай сунъий йўлдошларнинг орбиталари Ер сиртига яқин, бу анъанавий ер усти станцияларининг ўрнига кичик ҳажмли терминаллар (телефон гўшаги) ва унча катта бўлмаган антенналарни ишлатилиши имкониятини беради. Ҳозирги вақтда дунёда паст орбиталардаги КАлардан фойдаланадиган 30 тадан ортиқ миллий ва халқаро (ҳудудий ва глобал) лойиҳалар мавжуд. Улардан Globalstar, Iridium, Orbcomm (АҚШ), шунингдек Россиянинг "Гонец" ва "Сигнал" лойиҳалари энг маълум. Download 0.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling