Радиорелели ва сунъий йўлдошли алоқа. Сунъий йўлдошли навигация


-расм. Геостационар орбитада КАнинг ҳолатлари нуқталари


Download 0.53 Mb.
bet6/12
Sana23.03.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1289125
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
14 маъруза Радиорелели ва сунъий йўлдошли алоқа

14.5-расм. Геостационар орбитада КАнинг ҳолатлари нуқталари


Ўртача баландликли

Ўртача баландликли тизимлар геостационар тизимларга қараганда ҳаракатдаги абонентларга хизмат кўрсатишнинг сифатлироқ характеристикларини таъминлайди, чунки абонентнинг кўриш майдонида бир вақтда кўп сонли КАлар бўлади. Бунинг ҳисобига КАни кўришнинг минимал бурчакларини 25о — 300о гача ошириш имконияти пайдо бўлади.

Масалан, ICO тизимида иккита йўлдошларнинг радио кўриниши суткалик вақтнинг 95% давомида таъминланади, бинобарин КАлардан бири 300о дан ортиқ бурчак остида кўринади. Бу эса, ўз навбатида, яқин зонада тарқалишдаги йўқотишларни (унда дарахтлар, бинолар ва бошқа тўсиқлар бўлганида) компенсациялаш учун радиолиниянинг қўшимча энергетик заҳирасини камайтиришга имкон беради.


Лекин ногеостационар орбитал гуруҳнинг (ОГ) жойлашиш ўрнини аниқлашда табий чеклашларни ҳисобга олиш зарур, бу Ернинг магнит майдони қамраб оладиган Ван-Аллен радиацион тасмалари дейиладиган зараядланган заррачаларниннг фазовий тасмалари ҳисобланади (14.6-расм). Юқори радиацияси биринчи барқарор тасмаси тахминан 1500 кмда бошланади ва бир неча минглаб километрларгача чўзилади, унинг “қадами” экваторнинг ҳар иккала томони бўйича тахминан 300 кмни ташкил этади. Иккинчи тасма шундай юқори интенсивликда 10 минг имп./с) экваторнинг ҳар иккала томони бўйича тахминан 500 кмни қамраб олиш билан 13 дан 19 минг камгача баландликларда жойлашади.



Источник света
14.6-расм. Ван-Аллен зоналаридаги радиация даражалари: GN – географик шимол; MN – магнит шимол; R/Rз – нисбий масофа, бу ерда Rер = 6371 км (Ер радиуси), R – баландлик

Ўртача баландликли сунъий йўлдошлар трассаси Ван-Аллен биринчи ва иккинчи тасмалари орасидан, яъни 5 дан 15 минг кмгача баландликда ўтади. Ҳар бир КАнинг хизмат кўрсатиш зонаси геостационар хизмат кўрсатиш зонасидан сезиларли кичик, шунинг учун Ер шарининг ва кемалар қатнайдиган акваторияларнинг энг кўп аҳолили ҳудудларини бир мартталик қоплаш билан глобал қамраб олиш учун 8-12 та сунъий йўлдошлардан ОГни яратиш зарур. Ўртача баландликли сунъий йўлдошлар орқали алоқада сигналнинг йиғинди кечикиши 130 мсдан ортиқ бўлмаган вақтни ташкил этади, бу уларни радиотелефон алоқаси учун ишлатишга имкон беради.


Шундай қилиб, ўртача баландликли сунъий йўлдошлар геостационар сунъий йўлдошлардан энергетик кўрсаткичлар бўйича ютади, лекин уларга КАни ер станцияларининг радио кўриниш зонасида бўлиши давомийлиги (1,5—2 соат) бўйича ютқазади.

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling