Радиорелели ва сунъий йўлдошли алоқа. Сунъий йўлдошли навигация
Радиорелели алоқа линиясининг тузилмаси
Download 0.53 Mb.
|
14 маъруза Радиорелели ва сунъий йўлдошли алоқа
Радиорелели алоқа линиясининг тузилмаси
Кўп каррали трансляциялаш принципларига асосланган радиорелели алоқа линиясининг соддалаштирилган тузилиш схемаси 14.1-расмда келтирилган. У охирги, оралиқ ва тугун станцияларга бўлинади. Охирги станциялар алоқа линиясининг четки пунктларига ўрнатилади ва сигнлларни узатиш йўналишларида модуляторлар ва узаткичларга ва қабул қилиш йўналишларида демодуляторларли қабуллагичларга эга бўлади. Қабуллаш ва узатиш учун қабуллаш ва узатиш трактлари билан антенна тармоқлагичи ёрдамида уланган битта антенна ишлатилади. Сигналларни модуляциялаш ва демодуляциялаш стандарт оралиқ частоталардан (70 - 1000 МГц) бирида амалга оширилади. Бунда модемлар турли частоталар диапазонлари ишлатадиган қабуллагич-узаткичлар билан ишлаши мумкин. Узаткичлар оралиқ частота сигналларини ишчи ЎЮЧ дипазонга ўзгартириш учун, қабуллагичлар эса, тескари ўзгартириш ва оралиқ частота сигналларини кучайтириш учун мўлжалланган. 14.1-расм. Радиорелели алоқа бир йўналишининг тузилиш схемаси Охирги станциялар алоқа линиясининг четки пунктларига ўрнатилади ва сигналларни узатиш йўналишларида модуляторлар ва узаткичларга ва қабул қилиш йўналишларида демодуляторларли қабуллагичларга эга бўлади. Қабуллаш ва узатиш учун қабуллаш ва узатиш трактлари билан антенна тармоқлагичи ёрдамида уланган битта антенна ишлатилади. Сигналларни модуляциялаш ва демодуляция лаш стандарт оралиқ частоталардан (70 - 1000 МГц) бирида амалга оширилади. Бунда модемлар турли частоталар диапазонлари ишлатадиган қабуллагич-узаткичлар билан ишлаши мумкин. Узаткичлар оралиқ частота сигналларини ишчи ЎЮЧ дипазонга ўзгартириш учун, қабуллагичлар эса, тескари ўзгартириш ва оралиқ частота сигналларини кучайтириш учун мўлжалланган. Тўғридан-тўғри ЎЮЧ сигналлар модуляцияланадиган РРЛлар мавжуд (масалан, Эриком-11 аппаратураси), лекин улар чекланган тарқалган. Охирги станциянинг соддалаштирилган тузилиш схемаси 14.2-расмда келтирилган. Оралиқ станциялар тўғри кўринишдаги масофада жойлаштирилади ва сигналларни қабул қилиш, уларни кучайтириш ва кейинги алоқа линияси бўйича узатишга мўлжалланган. Оралиқ станцияларда сигналларни қабул қилиш ва узатиш яқин жойлашган антенналардан тескари нурланишнинг таъсири ҳисобига қабуллагич-узаткичлардаги паразит алоқаларни йўқотиш учун турли частоталарда амалга оширилиши керак. Қабул қилиш ва узатиш частоталари орасидаги фарқ сурилиш частотаси (fсур) дейилади. Рис. 14.2. Охирги станциянинг тузилиш схемаси 14.3-расмда оралиқ станциянинг тузилиш схемаси келтирилган. Рис. 14.3. Оралиқ станциянинг тузилиш схемаси Тугун станциялар (14.4-расм) ҳам оралиқ станциялар функциялар функцияларини, ҳам ахборотларни киритиш ва чиқариш функцияларини бажаради. Шунинг учун улар йирик аҳоли пунктларида ёки алоқа линияларининг кесишиш (тармоқланиш) нуқталарида ўрнатилади. Яқиндаги станциялар оралиғидаги масофа РРЛнинг ўтиш оралиғи (интервали) дейилади. Ўтиш оралиғининг узунлиги кўплаб сабабларга боғлиқ, 6 - 8 ГГц частоталар диапазонларида ўртача 50-60 кмга ва 30 - 50 ГГц частоталар диапазонларида бир неча километрларгача етади. Охирги станция ва яқиндаги тугун станция ёки тугун станциялар орасидаги масофа РРЛ секцияси дейилади, қабуллаш-узатиш қурилмаларининг мажмуи эса РРЛ стволини ҳоси қилади. Бир йўналишли ва икки йўналишли (дуплекс алоқа учун) стволларга ажратилади. 14.4-расм. Тугун станциянинг тузилиш схемаси 10 ГГцдан юқори дипазонлар учун радиорелели тизимлар замонавий аппаратуралари пастроқ частотали аппаратураларга қараганда конструктив бажарилишда маълум ўзига хос хусусиятларга эга. 10 ГГцгача частоталар диапазонларида қабуллаш-узатиш аппаратураси аппаратлар хонасига жойлаштириладиган жуда катта устунлар кўринишида бажарилади. Антенналар билан алоқа сезиларли узунликка ва натижада сезиларли йўқотишларни киритадиган фидер тўлқин ўтказгичлари орқали амалга оширилади. 10 ГГцдан юқори частоталар диапазонларига ўтиш аппаратураларнинг конструктив бажарилишини сезиларли ўзгартирди. 10 ГГцдан юқори частоталар диапазонларида ишлайдиган аппаратура унча катта бўлмаган ўлчамларга эга ва антенна билан ягона блокка бирлаштирилган антенналар таянчининг баландлигида жойлаштирилади. 10 ГГцдан юқори частоталар диапазонларида қўлланиладиган унча катта бўлмаган ўлчамли ва оғирликли ихчам аппаратура баланд биноларда, тутун қувурларида ёки баланд жойларда ўрнатиш мумкин бўлган учбурчакли кесимли фермалар ёки қувурсимон конструкциялар кўринишида бажарилган енгиллаштирилган антенналар мачталаридан фойдаланишга йўл қўяди. Қабуллаш-узатиш блокларик оаксиаль кабеллар орқали бинода жойлашган модемлар қурилмалари билан уланади. Замонавий модемлар қурилмалари бу марказий ёки маҳалий компьютер бошқаруви остида ишлайдиган осон транформацияланадиган комплекс ҳисобланади. Модемлар қурилмалари 1 дан 34 Мбит/сгача тезликлардаги рақамли оқимларни шакллантириш ва қайта ишлаш, оқимларни мультиплекслашни амалга ошириш ва исталган конфигурациядаги алоқа тармоқларини шакллантириш режимларида ишлашни таъминлаши мумкин. Download 0.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling