Радиорелели ва сунъий йўлдошли алоқа. Сунъий йўлдошли навигация


-расм. ЕСЙ эллиптик орбитаси


Download 0.53 Mb.
bet8/12
Sana23.03.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1289125
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
14 маъруза Радиорелели ва сунъий йўлдошли алоқа

14.7-расм. ЕСЙ эллиптик орбитаси

Қайд этилган СЙА

ҚЭСЙА тизимлари стационар фойдаланувчилар орасида алоқани таъминлаш учун мўлжалланган. Дастлаб улар фақат катта узунликдаги магистралларни ва регионал алоқани ташкил этиш учун қурилди. VSAT турдаги терминаллари асосидаги бундай тизимлар электрон тижорат, банк маълумотларини алмашлаш, улгуржи базалар, савдо омборлари ва бошқаларда ишлатилади. Бундан ташқари, ҚЭСЙА тизимларида кўпинча персонал алоқа ва маълумотларни интерактив алмашлаш (шу жумладан Internet орқали) қурилмалари қўлланилади. ҚЭСЙА тизимлари учун C (4/6 ГГц), Ku (11/14 ГГц) ва Ka (20/30 ГГц) частоталар диапазонлари ажратилган. ҚЭСЙА хизматларини бешта йирик халқаро ташкилотлар ва 50 атрофидаги регионал ва миллий компаниялар кўрсатади. Йирик қайд этилган алоқа тижорат тизимларига Intelsat, Intersputnik, Eutelsat, Arabsat ва AsiaSat киради. Улар орасида Intelsat етакчи ҳисобланади, унинг орбитал гуруҳланиши асосий тўртта Атлантика (AOR), Ҳинд (IOR), Осиё-Тинч океани (ATR) ва Тинч океани (POR) хизмат кўрсатиш регионларини қамраб олади. Intelsat тизимининг 30 йиллик бўлиши давомида 8 та сунъий йўлдошлар авлодалари яратилди, улардан ҳар бир кейингиси олдингисидан сезиларли устун бўлди.

Ҳозирги вақтда Intelsat хизматларини тўртта кейинги авлод сунъий йўлдошлари (Intelsat-5, -6, -7/7A, -8 туркумлар) таъминламоқда. Бу КАларнинг ўтказиш қобилияти 12 дан 35 мингтагача телефон каналларини ташкил этади, яъни Intelsat тизимининг 25 та сунъий йўлдошлари орқали тахминан 2/3 халқаро телефон трафиги узатилади. Ер усти сегменти ўз ичига дунёнинг 170 та давлатларида жойлашган 800 та йирик станцияларни олади.


Халқаро Intersputnik ташкилоти ҳозирги вақтда 8 та КАлардаги 30 та ретрансляторларни ижарага олиш билан россия космик сегментини (у "Горизонт" ва "Экспресс" турлардаги КАлардан ташкил топган) ишлатади. 1999 йилда Евро-Осиё ҳудуди (75о ш.к.), Америка (83о ғ.к.), Евро-Африка (3о ш.к) ва Осиё-Тинч Океани (130о ш.к.) ҳудудларига хизмат кўрсатиш учун янги авлод КА ишга туширилган (қавсларда КАнинг ҳолати нуқталари келтирилган)
Intelsat ва Intersputnik тизимларига жиддий рақобатни PanAmSat ва Orion халқаро тижорат сунъий йўлдошли тизимлари ҳосил қилади, улар Ер шарининг асосий ҳудудларини узлуксиз қоплашни таъминлайди. Энг йирик ҳудудий тизимларга Eutelsat (Европа ва Шимолий Африка), Apstar, Asiasat, Optus, Palapa (Осий-Тинч океани ҳудуди) ва Arabsat (Араб давлатлари) киради.

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling