Режа: Номинал узиш токи
Бакли ўчиргичларнинг асосий афзалликлари
Download 0.53 Mb.
|
МАЪРУЗА-3
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бакли ўчиргичларнинг камчиликлари
- 1. Кам мойли учиргичлар. 2. Ҳаволи ўчиргичлар
Бакли ўчиргичларнинг асосий афзалликлари:
Конструксияси содда, юқори узиш кобилиятига эга; ташқи қурилмалар учун ҳам яроқли; жойлаштирилган ток трансформаторларини ўрнатиш мумкин. Бакли ўчиргичларнинг камчиликлари: Портлаш ва ёнғин жиҳатидан хавфли; бакдаги ва киргичлардаги мой ҳолати ва сатҳини даврий назорат қилиб туриш керак; кўп ҳажмда мой талаб этиши сабабли, уни алмаштириш учун кўп вақт сарфланади ва катта миқдорда мойни эҳтиёт тутиш керак; хона ичига ўрнатиш мумкин эмас; тез таъсир этувчи АПВ ни ишлатиш мумкин эмас; металл кўп сарфланади, оғирлиги катта, бир эрдан иккинчи эрга олиб бориш, монтаж ва созлаш ноқулай. 1. Кам мойли учиргичлар. 2. Ҳаволи ўчиргичлар Кам мойли (тувакчали) ўчиргич ҳамма кучланишдаги ёпиқ ва очиқ тақсимлаш қурилмаларида кенг қўлланилади. Бу ўчиргичлардаги мой асосан ёйни сўндирувчи сифатида ишлатилиб, фақат ажратилган контактлар орасида қисман изолясия муҳити бўлиб хизмат қилади. Ток ўтказувчи қисмлар бир-биридан ва эрга туташтирилган конструксиялардан чинни ёки бошқа қаттиқ изолясияловчи материаллар ёрдамида изолясияланади. Хона ичига ўрнатиш учун ўчиргичларнинг контактлари пўлат бочкада (тувакчада) жойлашади, ўчиргичларнинг «тувакчали» номи ҳам шу эрдан келиб чиққан. 35 кВ ва ундан юқори кучланишли кам мойли ўчиргичлар чинни корпусга эга, 6-10 кВ ли осма типдаги ўчиргичлар (58-расм) энг кенг тарқалган. Бу ўчиргичларда учала қутблар учун корпус чинни изоляторларда умумий рамага маҳкамланади. Ҳар бир қутбда контактларнинг битта узилиши ва ёй сўн-дирувчи камера назарда тутилган. 59-расм, а да кўрсатилган тип бўйича ВМГ-10 ўчиргичлар(тувакчали мойли ўчиргич) ишлаб чиқарилмоқда. 59-расм, б да келтирилган конструктив схема бўйича ВМП сериядаги ўчиргичлар (кам мойли осма ўчиргич) ишлаб чиқарилмоқда. Катта номинал токларда бир жуфт контактлар (улар иш ва ёй сўндирувчи вазифасини бажаради) билан кифояланиш қийин, шунинг учун ўчиргичнинг ташқарисига иш контактлари, металл бак ичига эса ёй сўндирувчи контактлар ўрнатилади (59-расм, б). Узиладиган ток катта бўлганда ҳарбир қутбга иккитадан ёй сўндирув чи узилиш бўлади (59-расм, г). Шу схема асосида МГГ ва МГ сериядаги 20 кВ ва ундан кичик кучланишли ўчиргичлар ишлаб чиқарилади. Ташқи массив иш контактлари 4 ўчиргични катта номинал токларга ҳисоблаш имконини беради (9500 А гача). 35 кВ ва ундан юқори кучланишлардаги ўчиргичларнинг корпуси чиннидан тайёрланади (52-расм, д, ВМК серияси - кам мойли колонкали ўчиргич). 35, 110 кВ ли ўчиргичларда ҳар қутбга битта узилиш бўлиб катта кучланишларда икки ва ундан ортиқ узилиш бўлади. Download 0.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling