Режа: Номинал узиш токи


Кам мойли ўчиргичларнинг афзалликлари қуйидагилар


Download 0.53 Mb.
bet4/11
Sana24.12.2022
Hajmi0.53 Mb.
#1064370
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
МАЪРУЗА-3

Кам мойли ўчиргичларнинг афзалликлари қуйидагилар: мой миқдори кўп эмас; оғирлиги нисбатан кичик, бакли ўчиргичларга қараганда ёй ўчирувчи контактларга бориш анча қулай; унификатсияланган узелларни ишлатиш билан турли кучланишларга ўчиргичларнинг турли серияларини яратиш имкони бор.
Кам мойли ўчиргичларнинг камчилиги: портлаш ва ёнғин жиҳатдан хавфли (бакли ўчиргичларга қараганда анча кам бўлишига қарамай); тез таъсир этувчи АПВ ни амалга ошириш мумкин эмас; вақт-вақти билан мойни назорат қилиш, камини қуйиб тўлдириш ва ёй сўндирувчи баклардаги мойни нисбатан тез-тез алмаштириш керак, ичкаридаги ток трансформаторларини ўрнатиш қийин, нисбатан узиш қобилияти кичик.
Кам мойли ўчиргичларнинг қўлланилиш соҳалари - 6, 10, 20, 35 ва 110 кВ ли стансия ва нимстансияларнинг ёпиқ тақсимлаш қурилмалари, 6, 10 ва 35 кВ ли комплект тақсимлаш қурилмалари ҳамда 35 ва 110 кВ ли очиқ тақсимлаш қурилмалари.
Ҳаволи ўчиргичларда ёй сиқилган ҳаво билан сўндирилади, ток ўтказувчи қисмлар билан ёй сўндирувчи қурилма эса, чинни ёки бошқа қаттиқ изолясияловчи материаллар билан изолясияланади.
Ҳаволи ўчиргичларнинг конструктив схемалари турлича бўлиб, улар нинг номинал кучланиши, узилган ҳолатдаги контактлар орасида изолясион оралиқ ҳосил қилиш усули, ёй сўндирувчи қурилмага сиқилган ҳавони юбориш усулига боғлиқ. Катта номинал токларга мўлжалланган ўчиргичларда(60-расм, а, б) кам мойли МГ ва МГГ ларига ўхшаш бош ва ёй сўндирувчи контур мавжуд. Ўчиргич уланган ҳолатда токнинг асосий қисми очиқ жойлашган бош контактлар 4 бўйича узади. ўчиргичлар узилганда бош контактлар биринчи бўлиб узилади, бундан сўнг ток камера 2 га жойлашган ёй сўндирувчи контактлардан ўтади. Бу контактларнинг узилиш вақтида камерага идиш (резервуар) 1 дан сиқилган ҳаво берилади, ёйни сўндирувчи кучли пуфлаш ҳосил бўлади.
Пуфлаш бўйлама (60-расм, а) ёки кўндаланг (60-расм, б) бўлиши мумким. Узилган ҳолатда контактлар орасида керакли изолясион оралиқ ёй сўндирувчи камерада контактларни керакли оралиққача ажратиш йўли билан (60-расм, б) ёки очиқ жойлашган махсус ажратгич 5 (60-расм, а) билан ҳосил қилинади. Ажратгич 5 узилгандан сўнг камерага сиқилган ҳаво ҳайдаш тўхтатилиб, ёй сўндирувчи контактлар туташади. Бу конструктив схема асосида тайёрланган ўчиргичлар ички қурилмалар учун 15 ва 20 кВ ли кучланиш ва 20000 А гача бўлган токлар (ВВГ серияси) га мўлжаллаб ишлаб чиқарилади.
Очиқ курилмадаги ўчиргичларда ёй сўндирувчи камера чинни изолятор ичига жойлашиб, 35 кВ ли кучланишга ҳар бир фаза учун битта узилиш бўлиши этарли ҳисобланади (60-расм, э), 110 кВ га эса ҳар фазага иккита узилиш лозим бўлади (60-раем, г). Бу конструксиялар орасидаги фарқ шундаки, 35 кВ ли ўчиргичда изолясион оралиқ ёй сўндирувчи камера 2 да ҳосил қилинади, 110 кВ ли ва ундан юқори кучланишли ўчиргичдаларда эса ёй сўндирилгандан кейин ажратгич 5 контактлари узилади ва ажратгич камераси узилган ҳолатдаги бутун вақт ичида сиқилган ҳаво билан тўла бўлади. Бунда сиқилган ҳаво ёй сўндирувчи камерага берилмайди ва ундаги контактлар туташади. Юкорида кўриб чикилган ҳаво ўчиргичлар контактларнинг пастига ўрнатилган алохида сикилган ҳаво бакига эга. Агарда контакт тизимини эрдан изолясия килинган сикилган ҳаво камерасига ўрнатилса, ёйни сўниши анча тез бўлади (60-раси, д). Бу эрда ўчиргич ўчганда сикилган ҳавонинг бакини бажарувчи ёй сўндирувчи камера 2, пуфлаш каналлар оркали ташки мухид билан боғлланган, шунинг учун пуфлаш хосил бўлади ва ёй сўнади.

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling