Режа: Номинал узиш токи
Download 0.53 Mb.
|
МАЪРУЗА-3
Синхрон ўчиргичлар токни нол орқали бевосита ўтиш олдидан контактларни узишга асосланган. Юқорида кўрсатилганидек, бу ҳолда ёйни сўндириш анча осонлашади, чунки ёйда ажрайдиган энергия анча камаяди. Бундай ўчиргичларни яратишнинг асосий мураккаблиги жуда аниқ синхронловчи қурилманинг талаб этилишидир, у контактларни ажратиш учун ток нол орқали ўтишидан 0,0001-0,0002 с олдин импулс бериши керак.
Синхрон ўчиргичнинт блок-схемаси 55-расмда кўрсатилган. Синхронловчи қурилма 1 реле муҳофазаси 2 ишга тушганидан сўнг, узиш учун блок 3 га импулс беради. Узувчи импулс ўчиргич 5 нинг кўзғалувчан контакти билан бевосита боғланган юритма 4 га узатилади. Юритманинг бевосита контактлар билан боғлиқлиги контактларнинг тез ажраш имкониятини беради, бироқ, юритмани изолясиялашни талаб этади, чунки у юқори потенсиал остида бўлади. Айрим конструксияларда контактларнинг тез ажраши порохли патроннинг портлаши билан таъминланади, бошқаларида синхронловчи қурилма вакуумли ўчиргич билан биргаликда қўлланилади. Токнинг нол орқали биринчи марта ўтишигача занжирни узиш, энерготизимларнинг динамик турғунлигини оширади, чунки қисқа туташув токларининг ўтиш вақти кичик бўлиб, тез узиш ҳисобига шикастлаш камаяди. Синхрон ўчиргичи контактларининг ишлаш вақти ортади, чунки улар катта токларни узмайди. Бу ўчиргичларнинг узиш қобилияти анча катта бўлиши мумкин. Дунё амалиётида 500 кВ кучланишгача ва узиш куввати 25000 МВА ли ҳаво синхрон ўчиргичлари мавжуд. Автогаз ўчиргичларида ёйни сўндириш учун ёй сўндирувчи камеранинг газ ишлаб чиқарувчи қаттиқ материалидан ажраётган газ қўлланилади. Шаҳар ва саноат корхоналарини электр билан таъминлаш тизимларида, органик шишадан тайёрланган вкладиш (қўйилма) га эга бўлган оддий ёй сўндирувчи камерали 6-10 кВ га мўлжалланган ВН-16, ВН-17 юклама ўчиргичлари кенг қўлланилади. Бироқ бу ўчиргичлар динамик турғунлик токига тенг қ.т. токига уланиши мумкин эмас ва номинал токни нисбатан кам марта узишга йўл қўяди. Уларнинг ўрнига 80 кА ли қ.т. токи (амплитуда миқдори) ни улаш имконига эга бўлган, φ = 0,7 бўлганда чегара токи 1000 А, кучланиши 6-10 кВ, ток кучи 630 А ли ВНТЕМ-10-630 ўчиргичи ишлаб чиқилган. Бу ўчиргич магнит пуфловчи тирқишли камерага эга. Ток узилганда фибрадан тайёрланган қистирмалар ҳосил қилган тирқишли камерага ёй тортилади. Фибрадан чиқаётган газ юқори босим ҳосил қилади ва ёй сўнади. Бундай ўчиргич ремонтсиз ва алмаштирилмасдан 500 та ВО оператсиясини бажаради. ПСН-35 сақлагичи асосида УПС-35У1 автогаз ўчиргич яратилган. 63-расм, а да қутблардан бирининг умумий кўриниши кўрсатилган. Таянч изолятори 2 ичига контакт тизим ва эрувчан қуйма жойлаштирилган газ генератсияловчи (газ чиқарувчи) трубкали патрон маҳкамланган. Узиш сигнали берилиши билан пружинали юритма ишга тушиб, учала қутб учун умумий бўлган вал изолятор - турткилар 50-60 мм пастга суради. Бунда куч пичоқ 6 орқали патрон 9 нинг ток ўтказувчи боғлам-лари ва контакт тизим 8 га узатилади (63-расм, б). Қонтакт тизим энгил алюминий парчин мих (заклёпка) ларга эга, булар контактларни ёқилган ҳолатда ушлаб туради. Пичоқ 6 ҳаракатидан ҳосил бўлган куч парчин михларни қирқиш учун этарли. Эластик боғламлар озод бўлади ҳамда пичоқлар 6 таянчга тақалгунча бурилади ва бу билан боғламларни ташқарига чиқаради. Ҳосил бўладиган электр ёй бўйлама-кўндаланг газли пуфлаш билан сўндирилади. Ерувчан қўйма эриганда ўчиргич ПСН сақлагич сингари ишлайди. ўчиргични ишга тушириш учун эрувчан қуйма ва контакт тизимни алмаштириш зарур. Кўриб ўтилган ўчиргич қуввати 6300 кВА ва ундан кичик бўлган 35/6-10 трансформаторли КТҚ нинг очиқ қисмига ўрнатиш учун қўлланилади. У 50-130 А номинал токка ҳисобланган, узиш токи 1,6-2 кА. Download 0.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling