Режа: Номинал узиш токи
б) Ички қурилмалар учун ажраткичлар
Download 0.53 Mb.
|
МАЪРУЗА-3
б) Ички қурилмалар учун ажраткичлар
Ички қурилмалар учун бир қутбли (РВО) ёки учқутбли (РВ, РВК, РВРЗ ва шу каби) ажраткичлар қўлланилади. Уч қутбли ажраткичлар умумий рамада ёки ҳар бир қутб учун алоҳида рамада тайёрланиши мумкин. Ҳар бир қутб ажраткичнинг юритмаси билан уланган умумий вал орқали бирлаштирилади. 1000 А гача бўлган токларга ажраткичнинг пичоғи иккита мис полосадан, катта токлар учун пичоқ уч-тўрт полосадан тайёрланади. Шина конструксияларидаги каби, катта токларда материалдан яхши фойдаланиш учун, қўзғалмас контактлар қутисимон КЭСимда, ажраткич пичоғи, эса тоғора шаклда тайёрланиши керак. КЭСувчи типдаги ажраткичларда пичоқ қўзғалмас контактлардан бирининг атрофида айланади, пичоққа ҳаракат чинни тортқи орқали валдан узатилади. Контактлардаги керакли босим пружсналар орқали ҳосил қилинади. КЭСувчи типдаги ажраткичларнинг контакт тизимининг тузилишини кўриб чиқамиз (65-расм). Изолятор 1 да тўғри бурчак остида букилган мис шина маҳкамланган бўлиб, у қўзғалмас контакт 2 ҳисобланади. Қонтакт 2 нинг ён томонлари силиндрик сирт кўринишида ишланган, шунинг учун пичоқ 6 пластиналари билан чизиқли контакт ҳосил қилади. Стержен 5 га ўрнатилган пружиналар 4 пўлат пластиналар З ни босади, пластиналар чиқкан жойлари билан пичоқларни қўзғалмас контактга сиқади. Контактда босим қанча катта бўлса, ўтиш қаршилиги шунга кичик бўлади, лекин узишлар ва улашлардаги ишқаланиш ҳисобига контактлар эйилиши катта ва ажраткични оператсиялардаги ҳаракатлантириш учун қўйиладиган куч шунча катта бўлади. Қ.т. токларининг ўтиши пайтида токнинг пичоқ пластиналаридан контактларга ўтиш жойларида электродинамик кучлар ҳосил бўлади, улар контактдан пичоқларни итаришга ҳаракат қилади. Бошқа томондан, пичоқ пластиналари бир томонга йўналган токларнинг ўзаро таъсири сабабли бир-бирига тортилади. Қ.т. токлари катта бўлганда итариш кучлари пластиналар пичоқларининг тортиш кучидан катта бўлиши мумкин, бу пластиналар пичоқларини контактдан отилиб чиқишига, ёйнинг пайдо бўлишига, яъни аварияга олиб келади. Бунинг олдини олиш учун, ажраткичларда магнит қулф қурилмаси кўзда тутилади. У пичоқ ташқарисига жойлашган иккита пўлат пластиналар 3 дан иборат бўлиб, биринчидан, пружиналар босимини узатиш учун хизмат қилса, иккинчидан, қ.т. токларидан магнитланиб бир-бирига тортилади ва контактда қўшимча босим ҳосил қилади. Иккинчи изолятррдаги ажраткичнинг контакт тизими ҳам шундай конструксияга эга, фақат контактлар сирпанувчи, шарнирли, лекин ажралмайдиган бўлади, чунки пичоқ ўқ 7 атрофида айланади. Ерга туташтирувчи пичоқлар бўлса, улар шарнирли ёки ажровчи контактлар томонида ёки иккала томонда жойлашиши мумкин. Уч қутбли қурилмаларда, улар умумий мис шиналар билан қисқа туташтирилади. Ерга туташтирувчи пичоқлар, бош пичоқлар уланган ҳолатда, уларни уланишига йўл қўймайдиган механик блокировкага эга. Эрга туташтирувчи пичоқларни бошқариш учун, дастадан валга ҳаракат берувчи ричаглар (ПР) тизимидан ёки червякли юритмадан (ПЧ) ташкил топган оддий қўл юритмасидан фойдаланилади. Бош пичоқларни улаш ёки узиш бу оператсияларни масофадан амалга ошириш имконини берадиган электр двигател юритмаси (ПДВ) томонидан амалга оширилади. Ўз-ўзидан узилиши ёки уланишни йўқотиш учун юритманинг ричаглар тизими ёрдамида ажраткич уланган ёки узилган ҳолатда ишончли тутиб турилади. Комплект экранланган ток ўтказувчи қурилмалар учун пичоғи илгарилама ҳаракат қиладиган айланувчи типидаги ажраткичлар; червякли юритма билан бошқариладиган қирқувчи типидаги; ЗР типидаги эрга туташтирувчи ажраткичлар қўлланилади. Download 0.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling