ECTS тамойиллари - шахснинг тўла ривожланиш учун шарт-шароитлар яратиш зарурийлигини кўзда тутади.
Мавзу: Бакалавриат йўналишлари ва магистратура ихтисослари бўйича ўқув жараёнини ташкил этиш ва унинг сифатини таъминлашнинг замонавий методлари.
Режа:
1. Ўқув режа ва фан дастурларини такомиллаштириш.
2. Ўқув машғулотларининг ҳар хил турларини ўтказиш методикаси.
3. Талабаларда танқидий фикрлашни шакллантириш, мустақил ишларини ташкил этиш. Иқтидорли талабалар билан ишлаш.
1. Ўқув режа ва фан дастурларини такомиллаштириш.
Ҳозирги замон таълимининг мақсади - шахснинг унга ва жамиятга ижтимоий аҳамиятга молик фаолиятга киритиш учун зарур бўлган хоссаларини ривожлантириш. Таълимнинг мазкур мақсади билимлар, ўқув ва кўникмаларга комил инсонни вояга етказиш учун зарур бўлган воситалар сифатида ёндашиш имкониятини беради. Билимлар, ўқув ва кўникмалар ўзлаштирилаётган маданиятни ҳаётда қўллаш учун зарур. Айни шу сабабли таълим муассасаларида фанлар ва санъат асосларини ўрганиш бирдан-бир мақсад эмас, балки ҳақиқатнинг тагига етиш ва уни синовдан ўтказиш, гўзалликни билиш ва ривожлантириш усулларини ўзлаштириш воситаси ҳисобланади.
Назарий даражада ўқув режаларида ўз ифодасини топувчи таълимнинг мазмуни ўқув фанларида конкретлаштирилади. Ўқув дастури - ўқув фанига доир билимлар, ўқув ва кўникмалар мазмунини, дунёқарашга доир асосий ғояларни ўрганиш мантиқини ёритувчи норматив ҳужжат. Унда мавзулар ва масалалар ҳамда уларни ўрганишга сарфланадиган вақт муайян кетма-кетликда баён этилади. У фанни ўқитиш, назариялар, воқеалар ва фактларни баҳолашнинг умумий илмий ва маънавий-яхлит йўналишини белгилайди. Дастурда ўқув материали таълим олиш йиллари бўйича олдинма-кетин жойлаштирилади. Дастурда белгиланган билимлар, ўқув ва кўникмаларни таълим олувчилар тўла ўзлаштиришлари таълим жараёнининг самарадорлигини белгиловчи мезонлардан бири ҳисобланади.
Ўқув режа-олий таълимнинг муайян бакалавриат таълим йўналиши ёки магистратура мутахассислиги бўйича ўқув фаолияти турлари, ўқув фанлари ва курсларининг таркиби, уларни ўрганишнинг изчиллиги ва соатлардаги ҳажмини белгилайдиган ҳужжатдир.
Қуйидаги модулда ўқув режани олий таълимда тутган ўрни ҳақида фикр юритилади. Ўқув режа ижтимоий, жисмоний, иқтисодий ва маданий атроф муҳитлар таъсири остида бўлади. Бу бўлим узоқ вақтлар давомида атроф муҳит ўзгаришини асословчи мисоллар келтиради. Маълумотлар содда ва тушунарли бўлиши бўлим миллий ва халқаро дастур, ўқув предметларга ажратилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |