Режа: Ўзбекистон тараққиётининг миллий юксалиш босқичида ҳаракатлар стратегиясининг ишлаб чиқилиши ва унинг устувор йўналишлари


Тизимли таҳлилнинг бошқарувчанлик функцияси


Download 3.82 Mb.
bet68/97
Sana18.06.2023
Hajmi3.82 Mb.
#1571597
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   97
Bog'liq
Темалар блок

Тизимли таҳлилнинг бошқарувчанлик функцияси бошқарув жараёнини турли босқичларида қарор қабул қилишга тайёргарлик кўриш, қарор қабул қилиш, қарорни жорий этиш ва қарор ижросини назоратини амалга ошириш учун ахборот билан таъминлайди.
Тизимли таҳлилнинг диагностик функцияси жараённи кечиши ёки фаолият даовмида юзага келган ҳолат (вазият), яъни жорий ҳолат ҳақида объектив тасаввур(манзара)ни шакллантиради (тасвирлайди).
Тизимли таҳлилнинг огоҳлантирувчи функцияси жараённи кечиши давомида вужудга келиши мумкин бўлган эҳтимолий муаммо, турли шакл ва кўринишдаги хавф (Х визитлар) ва низолар ҳақида огоҳлик бериб, уларни баратараф этиш учун (уларга конструктив тус бериш учун) хизмат қилади.
Тизимли таҳлилнинг билиш  ментал функцияси, фаолият давомида юзага келган ҳолатнинг моҳиятини англаш учун, бошқарувни амалга оширишда қўлланилаётган усулларни, ёндашувларни, қадриятларни, бир сўз билан айтганда бошқарув менталлигини ўзгартириш учун хизмат қилади.
Таҳлил, нафақат педагогик жараённи режалаштириш ва бошқаришни амалга оширишда, балки маиший ҳаётни турли даврида ҳар бир инсон томонидан турли манфаатдорлик эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
Умуман олганда тизимли таҳлил ресурслар билан чамбарчас боғлиқдир, чунки ҳар қандай масала ечими ресурсларни талаб қилади.
Табиат ва жамиатда ресурсларнинг қуйидаги асосий турлари мавжуд:
1. Модда – Менделеев даврий жадвалида келтирилган элементлар табиатдаги мавжуд нарса ва ҳодисаларни ташкил этувчи асосий моддалар ҳисобланади.
2. Қувват– ресурсларнинг тўла ўрганилмаган тури бўлиб ҳисобланади. Бир ҳолатдан бошқа бир ҳолатга ўтишда сарфланади ва қайтарилмайди.
3. Ахборот – ресурсларнинг бир тури бўлиб ҳисобланади. Маълум нарса, ҳодиса, жараёнларни ифодаловчи маълумот.
4. Инсон – жамиятнинг иқтисодий, ижтимоий маъносини ифодаловчи асосий ресурсларидан бири бўлиб ҳисобланади, илм, интеллект ташувчи асосий жонзотдир.
5. Макон – атроф-муҳитнинг тарқалганлик даражасини ифодаловчи ресурс ҳисобланади.
6. Вақт – қайтариб бўлмайдиган ресурс ҳисобланиб, вақт ўтиши билан ҳолат ўзгаради, ҳақиқат ўзгаради.
Мана шу ресурслардан келиб чиққан ҳолда айтиш лозимки, инсон турли “майдон”ларга жойлаштирилади, масалан энергетик, информацион, ижтимоий, моддий, вақтинчалик ва ҳ.к. Масалан, эрталаб туриб университетга ўқишга келиш масаласини кўриб чиқайлик. Бу масала юқорида санаб ўтилган жиҳатларнинг барчасини қамраб олади десак муболаға бўлмайди: 1) моддий, физик жиҳат – талаба маълум бир юкни, китоб, дафтар ва ҳ.к.ни маълум масофага кўчириб ўтиши лозим; 2) энергетик жиҳат – киши маълум бир масофага юриш учун маълум миқдорда энергия сарф қилади; 3) информацион жиҳат – университетга етиб бориш учун автобус, маршрут, университетнинг жойлашуви ҳақида маълумотга эга бўлиши лозим; 4) инсоний жиҳат – масалан, автобусда бориш учун автобусни ҳайдовчи бошқариши керак; 5) ташкилий жиҳат – университетга етиб бориш учун автобус, транспорт, маршрутларнинг ташкиллаштирилганлиги; 6) макон, жой – маълум бир масофага кўчиб ўтиши; 7) вақт жиҳати – университетга бориш учун маълум вақт сарфланади, мана шу ўтган вақт мобайнида қайтариб бўлмайдиган ҳодиса ва жараёнлар содир бўлади.
Бир ресурсни муҳимлик даражасини кўтариш бошқа ресурсларнинг ҳам муҳимлигини оширади.
Масалан, кўмирнинг ёқилиши натижасида иссиқлик энергияси ишлаб чиқилади, иссиқлик энергияси эса овқат тайёрлаш учун муҳим, овқат эса инсон томонидан биологик энергия ишлаб чиқариш учун муҳим ҳисобланади, биологик энергия эса маълум маълумот, информация олиш, масала ечиш учун зарур ҳисобланади. Масала ҳақида маълумот таҳлил қилиш ва қарор қабул қилиш учун зарур бўлади. Умуман олганда, инсон шундай жараёнларнинг содир бўлишида асосий сабабчиси ҳисобланади.
Ижтимоий тараққиётни таъминлашда таҳлилий фаолиятнинг тутган ўрнини инобатга олсак, уни ижтимоий аҳамиятлилик даражаси қай даражада юқори эканлигини тушуниш қийин эмас. Негаки, айнан таҳлилий манба (диссертация, монография, илмий мақола, шарҳ, ҳисобот, маълумотнома, тақриз ва бошқа шу шаклдаги манба бўлиши мумкин) воситасида соҳа вакиллари стратегик мазмунга эга бўлган масалаларни мазмун-моҳиятини изоҳлаб, ижтимоий, иқтисодий, маданий ва сиёсий соҳалар тараққиётини таъминлашнинг асосий вазифаларини белгилаб беради.

Download 3.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling