Режа: Ўзбекистон тараққиётининг миллий юксалиш босқичида ҳаракатлар стратегиясининг ишлаб чиқилиши ва унинг устувор йўналишлари
Download 3.82 Mb.
|
Темалар блок
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тизимли таҳлил
Тизимли таҳлил – аниқ мақсадли илмий тадқиқот фаолиятининг тури булиб, бунда тадқиқотчи диққат-эътибори илмий билимлар ҳақида уларнинг шакли, мазмуни, шунингдек, батафсил текшириш, аниқ тушунча ва тасдиқларни илгари суриш даражасига мувофиқ мақбул тасаввурни яратишга қаратилган бўлади.
Тизимли таҳлил – мураккаб тизимларнинг шаклланиши, фаолият кўрсатиши, парчаланиш жараёнлари, қарама-қаршиликлар вужудга келиши, ривожланиши ва ҳал этилиши жараёнларининг умумий қонуниятлари, шунингдек мураккаб тизимлардаги мақсадларни синтез қилиш қонунларини ўрганади. Тизимли таҳлил тушунчасининг турлича талқинлари мавжуд: - муаммони ўрганишнинг комплекс шакли; - тизимли ёндашув асосидаги таҳлил тури; - давлат бошқарувида фойдаланиладиган услуб; - фанлараро фан; - тизимлар назарияси асосидаги услубият. Умуман, тизимли таҳлил деганда тизимли ёндашув асосида умумдавлат ва амалий қийин муаммоларни ечишни таъминлаб берувчи услубиятлар воситасининг йиғиндиси тушунилади. Тизимли ёндашув – умумий ва кенг тушунча бўлиб, тизим концепсияси асосида турли ҳодиса ва объектларни кўриб чиқишни ўзида қамраб олади.Тизимли ёндашув илмий тадқиқот методологиясида муҳим аҳамиятга эга. Унинг асосий вазифаси мураккаб объектлар - ҳар хил тип ва туркумга мансуб тизимларни ўрганиш ва тузиш методларини ишлаб чиқишдан иборат. Халқаро муносабатларда кўп поғонали, иерархик, ўзини ўзи уюштирувчи объектларни ўрганишда мазкур методдан кенг ва самарали фойдаланилади. Тизимли ёндашув, бу объектни яхлит мажмуа сифатида ўрганишга асосланган методология, илмий англашни таъминловчи “йўл”дир. Тизимли ёндашув ўрганилаётган объектни ягона мақсад билан бирлаштирилган ўзаро боғлиқ тизимлар мажмуаси сифатида кўришга ҳамда унинг ички ва ташқи алоқаларининг интеграциялашган хусусиятларини очиб беришга имкон беради. Фанда, тизимли ёндашув турли фан соҳаларининг вакиллари томонидан шакллантирилган. Тизимли ёндашув, бу ўзаро алоқадор бўлган жиҳатларни қамраб олган мажмуа бўлиб, таҳлилни амалга оширишда методология вазифасини бажара олади. Булар: – тизимли – хоссавий (элементли), тизим нималардан таркиб топган? деган саволга жавоб топиш учун хизмат қилади; – тизимли - структуравий, тизимни ички тузулишини, унинг таркибларини таъминлашувини белгилаш учун хизмат қилади; – тизимли - функционал, тизим ва уни вужудга келтирувчи қандай вазифаларни бажаришини ажратиб бериш учун хизмат қилади; – тизимли - коммуникатив, тизимнинг бошқа тизимлар билан горизонтал ва вертикал алоқадорликларни моҳиятини белгилаш учун хизмат қилади; – тизимли - интегратив, тизимни сақланиш механизми, сақланиш омиллари ва такомиллашуви белгилаш учун хизмат қилади; – тизимли - тарихий, “тизим қандай шаклланган?”, “ривожланиш давомида қандай босқичлардан ўтган?”, “тизимни истиқболи қандай?” деган саволларга жавоб бериш учун хизмат қилади. Кўриниб турибдики, тизимли ёндашув, бу тизимли таҳлилни амалга ошириш йўлини белгилаб бериш учун хизмат қиладиган мажмуа ҳисобланади. Тизимли таҳлилнинг бир қатор функциялари (вазифалари) мавжуд бўлиб, улар ҳақида аниқ тушунчага эга бўлиш, таҳлилий фаолиятни мазмундорлигини таъминлаш учун хизмат қилади. Уларнинг муҳимларини келтириб ўтамиз: Download 3.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling