2. Олий таълим тизими: таркиби, мақсад ва вазифалари.
Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган “Таълим тўғрисида”ги қонунига асосан Ўзбекистон Республикасининг таълим тизими қуйидагиларни ўз ичига олади (9-модда):
- давлат стандартларига мувофиқ таълим дастурларини амалга оширувчи давлат ва нодавлат таълим муассасалари;
- таълим тизимининг фаолият кўрсатиши ва ривожланишини таъминлаш учун зарур бўлган тадқиқот ишларини бажарувчи илмий-педагогик муассасалар;
- таълим соҳасидаги давлат бошқарув органлари, шунингдек уларга қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар.
Ўзбекистон Республикасининг таълим тизими ягона ва узлуксиздир.
Ўзбекистон Республикасида таълим қуйидаги турларда амалга оширилади (10-модда):
мактабгача таълим;
умумий ўрта таълим;
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими;
олий таълим;
олий ўқув юртидан кейинги таълим;
кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш;
мактабдан ташқари таълим.
Кейинги йилларда мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг устувор йўналишларига ҳамда халқаро стандартлар талабларига мос келадиганолий таълим тизимини яратиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳудудларда янги олий таълим муассасаларининг ташкил этилиши, кадрлар тайёрлашнинг замонавий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари ҳамда сиртқи ва кечки бўлимларнинг очилиши, олий таълим муассасаларига қабул квоталарининг оширилиши мазкур йўналишдаги муҳим ислоҳотлар ҳисобланади.
“Олий таълим” атамаси заминида иқтисод, фан, техника ва маданият соҳасида фаолият олиб борувчи, иш мобайнида илм-фан, маданият, техника янгиликларини қўллаган ва ўз устида ишлаган ҳолда назарий ва амалий муаммоларни бартараф этувчи юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш тушунилади.
Олий таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
олий таълимни иқтисодиётнинг тармоқ ва соҳалари учун юқори малакали кадрларни тайёрлашга қаратилганлиги;
таълим ва тарбиянинг инсонпарвар, демократик характерда эканлиги;
олий таълимни умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий ўқув юртидан кейинги таълимлар билан узлуксизлиги ва узвийлиги;
таълим тизимининг дунёвий характерда эканлиги;
давлат таълим стандартлари доирасида таълим олишнинг ҳамма учун очиқлиги;
таълим дастурларини танлашга ягона ва табақалаштирилган ёндашув;
билимли бўлишни ва истеъдодни рағбатлантириш;
олий таълим тизимида давлат ва жамият бошқарувини уйғунлаштириш;
олий таълим, фан ва ишлаб чиқаришни интеграциялаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |