Республика узбекистан министерство высшего образования, науки и инноваций


Нон маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологиясини такоммиллаштириш


Download 5.69 Mb.
bet38/51
Sana26.10.2023
Hajmi5.69 Mb.
#1723486
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   51
Bog'liq
Xolto\'rayev якуний dissertat Таржимон Рус

4.1. Нон маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологиясини такоммиллаштириш


Нон ишлаб чиқариш корхонлари ва нонвойхоналарда ишлаб чиқарилган маҳсулот турига ва технологик операцияларни механизациялаш даражасига қараб ҳар хил, аммо технологик жараёнларнинг операциялари тахминан бир хил кетма-кетликда амалга оширилади. Бунда, технологик тизим: хом ашёни қабул қилиш, сақлаш ва тайёрлаш (омбор, транспорт ва бошқалар.), хамир тайёрлаш, унга ишлов бериш, пишириш , совитиш, қадоқлаш ва експедицияга чиқаришдан иборат.
Ҳозирги вақтда, нон ишлаб чиқаришда Л4-ХПМ линияси (тизими) кенг тарқалган [202. -24б.], шунинг учун биз олиб борилган ун ва нон маҳсулотлари бўйича тадқиқотлар натижаси асосида, нон ишлаб чиқаришда микробиологик хавфсизлигини таъминлаш учун, ушбу нон ишлаб чиқариш тизимни такомиллаштирдик. Такомиллаштирилган Л4-ҲПМ нон ишлаб чиқариш линиясининг технологик тузилмаси расм 12.да келтирилган.

1-УЮЧли коаксиал қурилма; 2- тарози; 3-елак; 4-сув дозатори; 5 — хамирқоргич; 6-дежа; 7-дежатунтаргич; 8-хамир бункери; 9-хамирбуллагич 10-конвеер; 11-назорат тарозиси; 12-ишлаб чиқариш столи; 13-стеллаж аравачаси; 14-нон печ; 15-Пастойка шкафи; 16- Резонаторли УЮЧ ли қурилма.
Расм 12. Такомиллаштирилган Л4-ҲПМ нон ишлаб чиқариш линиясининг технологик тузилмаси
Такомиллаштирилган Л4-ҲПМ нон ишлаб чиқариш линиясининг технологик тузилмаси: омборхонадан келтирилган унни дезинфексиялаш учун узлуксиз коаксиал УЮЧ қурилма, платформали ПВН-500 маркали тарози, “Пионер” типли елак, Т1-ХТ2-Д маркали итариб юргизувчи дежа, Л4-ХТВ маркали сув дозатори, А2-ХТ2-Д хамир қорг‘ич, А2-ХПД дежа тунтаргич, Р3-ХДП маркали хамир буллагич, лентали конвеер, назорат тарозиси, ишлаб чиқариш столи, стеллажли аравача, роторли нон ёпгич печи, хамирга дам бериш шкафи ва резонаторли УЮЧли дезинсификатордан иборат.
Такомиллаштирилган нон ишлаб чиқариш тизимидан ко‘риш мумкинки, тизимда омборхонада турли муддатда сақланган унни ишлатишдан олдин коаксиал УЮЧ дезинсификаторда, унда ривожланган микрофлорани о‘лдириш ва нон тайёрлангандан со‘нг еса, микрофлоранинг қайтадан ривожланмаслиги учун резонаторли УЮЧ дезинфексиятордан о‘тказилиб микробиологик хавфсизлиги таъминланади.

Download 5.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling