Республика узбекистан министерство высшего образования, науки и инноваций


Бугʻдой донини дизенсексиялаш ва унини дезинфексиялаш учун узлуксиз коаксиал УЮЧ қурилмасини ишлаб чиқиш


Download 5.69 Mb.
bet40/51
Sana26.10.2023
Hajmi5.69 Mb.
#1723486
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   51
Bog'liq
Xolto\'rayev якуний dissertat Таржимон Рус

4.1.1. Бугʻдой донини дизенсексиялаш ва унини дезинфексиялаш учун узлуксиз коаксиал УЮЧ қурилмасини ишлаб чиқиш


УЮЧ дезинсексиялаш тажриба натижалари шуни кўрсатдики, дондаги ҳашаротлари: тегирмон огневкаси, омборхона огневкаси ва дон куяси УЮЧ қуввати 0,25 кВт бўлганда , 20 -30 с. давомида қисман , қолганлари 0,36 кВт , 30 с. ёки 0.45 кВт. 20 с.да бутунлай о‘лдирилади. Шунингдек, шу режимларда улардаги микроорганизмлар: бактериялар, замбуругʻларни ва бошқаларни о‘лдирилиши олиб борилган тажрибаларимизда (11 боб) уз тасдиг‘ини топди.
Дон, ун нон маҳсулотларини УЮЧ ЭММда дезинсексиялаш ва дезинсификацияси учун қўлланиладиган қурилмаларини ишлаб чиқиш учун уларнинг: узлукли узлуксизлигини, то‘лқин турини, ишчи камерасини танлаш, ЭММ нинг керакли частотасини ва ишчи камераси узунлигини ҳисоблаш керак бўлади[202. 7-15б.203.7-15 ].
Дизенсексияфикатор то‘лқин турини танлаш методи. Дезенсексияфикаторда УЮЧ ЭММ енергиясидан фойдаланиб, коаксиал диелектрик трубадан узлуксиз о‘тказиладиган дон, ун маҳсулотларини қиздириш (нурлатиш) билан турли микроорганизмлар ва ҳашаротларни о‘лдириш мумкин. Бунда, иложи борича УЮЧ ЭММ енергияси қувватини аппликаторда (ишчи камера) доимий даражасини сақлаб генератор қувватидан то‘лиқ фойдаланиш лозим бўлади. Бунинг учун, силиндр шаклидаги трубадан фойдаланилса мақсадга мувофиқ бўлади, чунки диелектрик трубанинг доимий тезликда айланиб туришида, унинг ичидаги маҳсулот аралашиб девори бо‘йлаб маълум қалинликда ҳаракат қилади.
Диелектрик трубадан ( ишчи камера) узлуксиз о‘тказиладиган дон, ун маҳсулотларини қиздиришда УЮЧли то‘лқин о‘тказгичда турувчи ёки югурувчи то‘лқинлардан фойдаланиш мумкин. Булардан қайси бирини танлаш учун , микрото‘лқинларнинг қайтиш коеффициентини аниқлаш керак.
Турувчи то‘лқиннинг қайтиш коеффициенти:
| г | = Екайт,.мах, / Е кам,.мах
Бу ерда: | г | — нуқтадаги то‘лқинлар қайтиш коеффициенти модули, то‘лқиннинг максимал ампилитудасидаги қайтиши ва камайиши нисбати.
Эқайт,.мах ва Е кам,.мах – електр майдон кучланиши самарали кўрсаткичи, В/м.
То‘лқиннинг қайтиш коеффициентини ҳисоблаш учун, то‘лқин туриш коефициентини –КСВН ҳисоблаш керак бўлади.
КСВН = Е тт.мах, / Е тт..мин = 1+ | г | / 1- | г |
буерда:
Е тт.мах = Екайт,.мах, + Е кам,.мах ; Е тт..мин = Екайт,. мин + Е кам,. мин .
То‘лқин туриш коефициентини –КСВН ҳисоблангандан со‘нг, то‘лқинлар қайтиш коеффициенти модули топилади. КСВН =3 бўлса апликаторнинг ишлаш давомийлиги ко‘паяди ва ЭММ га юкланган қуввати:
3 = 1+ | г | / 1- | г |; 3-3| г | = 1+ | г |; | г | = 0,5; 0,5 = Екайт,. / Е кам,. Ёки Екайт = 0,5 Е кам,.
Ушбу тенгликни квадратга ко‘тариб, қайтарилган қувват қисмини аниқлаймиз :
Екайт = 0,25 Е кам,.
Демак, КСВН = 3 бўлганда УЮЧ генераторнинг қуввати, қайтган то‘лқин ҳисобида 25% га камаяди. Шунинг учун биз дон, ун маҳсулотларини дезинсексияси ва дезинфексиясига югурувчи то‘лқин усулини танлаймиз.

Download 5.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling