Республика узбекистан министерство высшего образования, науки и инноваций
-жадвал. “Обинон” лепешкасининг токсик ва микотоксик таркибини изланиши
Download 5.69 Mb.
|
Xolto\'rayev якуний dissertat Таржимон Рус
- Bu sahifa navigatsiya:
- Расм 10. “Оби нон” лепешкасининг полярограммаси ва қайта ишлов жадвали . Расм 11. Нон маҳсулотларидан булочканинг полярограммаси ва қайта ишлов жадвали.
19-жадвал.
“Обинон” лепешкасининг токсик ва микотоксик таркибини изланиши Олиб борилган тадқиқотлар натижалари шуни кўрсатдики . “Оби нон” лепешкасида токсинлар ва микотоксинларнинг ҳеч бири аниқланмади, демак токсик ва микотоксик хавфсизлиги таъминланган. Худди шу нондан олинган намунанинг микроелементларининг полярограмма егричизиқлари ва тажриба натижаларининг қайта ишлови 10-жадвалда келтирилди. Расм 10. “Оби нон” лепешкасининг полярограммаси ва қайта ишлов жадвали. Расм 11. Нон маҳсулотларидан булочканинг полярограммаси ва қайта ишлов жадвали. Тадқиқотлар натижасида аниқланган рух, мис ва темир елементларининг мавжудлиги (талаб қилинган меъёрлар атрофидалиги) улардан тайёрланган нон ва нон маҳсулотлари инсон организми учун хавфсиз ва ҳатто фойдали ҳисобланади, чунки инсоннинг суткалик рухга, мис ва темирга бўлган еҳтиёжини то‘лдиришга хизмат қилади. Мақсадга мувофиқ, бу унларнинг аралаштирилиб нон ишлаб чиқарилса улардан тайёрланган нон ва нон маҳсулотлари инсон организми учун янада фойдалироқ бўлиши мумкин. Вилоятларда ишлаб чиқарилаётган нон ва нон маҳсулотлари тадқиқ қилинди. Тадқиқотда “ЗИЛОЛА КАПИТАЛ САВДО» о/к нинг “Қолипли нон”ни ва “Бойсун Кут Барака” ж/х макаронининг токсик елементлари ва уларнинг сифатини органолептик баҳолаганимизда, юқорида келтирилган натижалар олинди ва уларнинг кимёвий хавфсиз еканлиги ва сифатининг СанКМ № 0283 -2010 талабларига жавоб бериши тасдиқланди. Шунингдек, Самарқанд нон заводида ишлаб чиқарилган нондан олинган намунада ҳам фақат мис, рух ва темир борлиги, кадмий, қўргʻошин мишякнинг ёʻқлиги исботланди. Намунадаги аниқланган мис -0.32, темир -38 рух- 19 мг/кг екан. Бу инсон организмига зарарсиз бўлиб унинг суткалик минерал елементларга бўлган еҳтиёжини қондиради. Самарқанд ш. “Регистон” нон , Иштихон раён “Оила-нон” корхонасида тайёрланган лепёшкада ҳам кадмий, қўргʻошин, мишяк аниқланмади, уларда ҳам мис, темир ва руҳ елементлари меъёр даражасида екан. Шунинг учун, уларнинг истеъмоли одам организми учун хавфсиз ҳисобланади. Юқорида кўрсатиб ўтилган металли токсинлардан ташқари нон хамири ва нон маҳсулотлар кимёвий хавфига уларнинг кимёвий таркиби: оқсилдаги аминокислоталар, монокарбанил бирикмалари фраксион тузилиши, улар таркибидаги ёгʻ кислоталари тадқиқ етилди, олинган експериментал тадқиқот натижалари 2 -5 жадвалларда келтирилган. Олинган маълумотлардан (2-жадвал) шу аниқландики, 1-навли бугʻдой унидан тайёрланган “Оби-нон” нинг оқсилидаги жами 19 та аминокислоталардан асосан 8 таси назорат қилинди, чунки уларнинг миқдори нисбатан ко‘плиги туфайли нон маҳсулоти хавфсизлигини таъминлайди. 1-навли бугʻдой унида пролин -33.23%, глютамин кислотаси-28.05 % ва инсон организми учун енг керакли ҳисобланган лейсин -6.15%, аминокислоталар бошқаларга нисбатан кўп ҳисобланади. Шу билан, аспарагин кислотаси -2.16%, серин -3,08% нисбатан кам миқдорда учрайди. Ушбу бугʻдой унидан тайёрланган “Оби-нон” да ҳам барча кўрсатилган аминокислоталар нисбатан камайган бўлсада, лекин ҳаммаси сақланиб қолган. Умуман олганда, бугʻдойдаги оқсил таркибидаги аминокислоталар таркиби қониқарли ҳисобланиб, унинг истеъмоли инсон организмини хавфсизлигини таъминлайди. 1-навли бугʻдой унининг ва ўзбек миллий нони “Оби-нон” нинг минерал таркибини (мг/100 гр) о‘рганиш мақсадида, [200. 24-34; 201.1-9б]. келтирилган уннинг минерал таркибини ўзбек миллий нони “Оби-нон”нинг келтирилган минераллар бўйича полярогаммаси олинди ва 20-жадвалда таққосланди. 20- жадвал 1 навли бугʻдой уни ва “Оби-нон”нинг минерал таркиби (мг/100 г маҳсулотда)
Жадвалда келтирилган натижалар шуни кўрсатяптики, унда еттита асосий минерал елементлар, ундан тайёрланган нонда минерал елементлар инградиентлар ҳисобида кларнинг бирмунча ошишини ко‘рдик. Уларнинг ичида енг кўп миқдорда одам организми учун муҳим ҳисобланган К ва Са мавжуд. Су ва Зн борлиги ҳам организмда талаб даражасида миқдорда таъминланар екан. Албатта буларнинг нон маҳсулотларида нормал миқдорда бўлиши инсон ҳаёт хавфсизлигидаги озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлайди. Демак, “Оби-нон” хамири ва нонидаги: аминокислоталар, монокарбанил бирикмалар, ёгʻ кислоталари, минерал таркиби бўйича кимёвий хавфсизлиги тасдикланди. Download 5.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling