ЖОЙЛАРДА ЎТКАЗИЛАДИГАН ЎЙИНЛАР
Кўзга кўринмайдиган
Ўйинга тайёрланиш. Ўйин дарахтзорда ўтказилади. Ўйинчилар катта доира ташкил қилиб, унинг ўртасида ўқитувчи ёки тарбиячи, ёнида эса ўйинбоши туради.
Ўйин тавсифи. Раҳбар сигнали бўйича болалар ўйинбошидан турли томонга тарқалиб яшириниб турадилар, чунки ўйинбоши уларни кўрмас-лиги керак. Сўнгра улар бурилиб, ўйинбошига қараб турадилар (яшириниб турган жойидан) ва раҳбарларидан шартли сигнални кутиб турадилар.
Ўйин таснифи. Раҳбар сигналидан сўнг “кўзга кўринмайдиганлар” (яшириниб турган ўйинчилар) ўйинбошига аста-секин сездирмай яқинлаша бошлайдилар. Бир оз вақт ўтгач, раҳбар иккинчи сигнални беради. Барча ўйинчилар тик турадилар. Ўйинбошига ҳаммадан яқинроқ келган ўйинчи ғолиб чиқади. Иккинчи марта ҳуштак чалинганга қадар сезилган ўйинчилар ҳисобга олинмайди.
Ўйин қоидаси. 1.Агар ўйинбоши ўйинчилардан бирортасини билса ёки сезиб қолса, у тезда раҳбарга етказади, у эса ўйинчини исмини ёки фамилиясини ёзиб олади. 2.Ўйинчи фақат шу ҳолатда сезганлиги ҳисобланадики, агар у билиб қолганда (кийимини рангига ва бошқа буюмларга қараб). 3.Ўйинчиларга хохлаган усулида силжишдан фойдаланишга рухсат этилади (энгашиб, судралиб, дарахтлар орқасидан), бироқ сунъий равишда ниқоб ёпиб боришга рухсат этилмайди (ҳар-хил ўтлар ва шохлардан бош кийим ва устки кийимлар).
ЎЗ БАЙРОҚЧАСИГА
Ўйинга тайёрланиш. Катта яланглик ёки бутазор ўртасида байроқ ёки таёқча ўрнатилади. Ўйинчилар байроқдан 40-60 м масофада ярим доира бўлиб тизилиб турадилар. Уларнинг ҳар бирида кўзни боғлаш учун рўмолча ёки боғич бўлади керак.
Ўйин таснифи. Раҳбар сигнали бўйича ўйинчилар кўзларини боғлайдилар. Ўйин раҳбари (етакчи) ҳар хил “Чапга!”, “Ўнгга!”, “Орқага” каби буйруқларни беради. “Ҳамма ўз байроқчасига қадамлаб юрсин!” буйруғидан кейин кўзларидан боғични олмай, раҳбар саноқлари остида барча байроқ томон юради. 15-20 қадамдан кейин раҳбар “Тўхта!” буйруғини бергач, шундан кейин ўйинчилар жойларида тўхтаб кўзларидаги боғични ечадилар. Байроққа яқин келган, ўйин қатнашчиси ғолиб ҳисобланади. Ўйинчи фақат раҳбар сигнали билан жилиши ва тўхташи мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |