Ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.45 Mb.
bet118/151
Sana31.03.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1313261
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   151
Bog'liq
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

Ўйин қоидалари. 1. “Тўхта!” буйруғига қадар кўздан боғични олиш ва қараш мумкин эмас. Жилиб юрганида кўзни очиб қараган ўйинчилар ўйиндан чиқарилади. 2. Буйруқни бажармаган ўйин қатнашчилари ўйиндан чиқарилади. 3. Байроққа фақатгина раҳбарни саноғи остида юришлари мумкин. 4. Раҳбар байроқни ён томонида туриши керак, буйруқ берилган вақтда ўйинчилар товуш чиққан томонга нишонни ола билмасликлари керак.


ТОВУШ БЎЙИЧА ЙЎНАЛИШНИ АНИҚЛАШ
Ўйинга тайёрланиш. Ўйин катта яланглик ёки майдонда ўтказилади. Ўйинчилар 2-3 қадам оралиқда саф ёки ярим доира бўлиб саф тортиб турадилар. Раҳбар ўйинчилардан 80-100 м масофада жойлашади.
Ўйин таснифи. Раҳбар ҳуштак чалиб сигнал беради. Барча кўзи боғланган ўйинчилар, сигнал эшитилган томонга қараб юра бошлайдилар.
Иккинчи сигнал бўйича (икки марта ҳуштак чалинади), ҳамма жойида тўхтайди, раҳбар эса янги жойга ўтиб, яна ҳуштак чалади. Раҳбар жойдан жойга 2-3 марта ўтиш билан ўйинчиларни ҳаракат йўналишини ўзгартиради. Якунда раҳбар узоқ сигнал бериб, ўйин тугаганлигини бил-диради, шундан кейин ҳамма жойида тўхтаб, кўзларидаги боғични олади-лар. Раҳбарга бошқалардан яқинроқ келган ўйинчи ғолиб ҳисобланади.
Ўйин қоидаси. 1. Ҳар бир ўйинчи мустақил ҳаракатланади. 2. Жуфт-жуфт, уч киши бўлиб ҳаракатланиш ман этилади. 3. Фақат қамлаб ҳаракатланиши мумкин. 4. Хатога йўл қўйган ўйин қатнашчиси ўйиндан чиқарилади.


ТУЛКИ ОРТИДАН ҚУВИШ
Ўйинга тайёрланиш. Ўйин бутазорлар билан ўралган паст-баланд жойда ўтказилади. Ўйинчилар ўртасидан 2-3 та «тулки» танлаб олинади. Уларнинг ҳар бири майда қирқилган сомон ёки кесилган рангли қоғоз солинган сумкачани оладилар. Қолган барча ўйинчилар – “овчилар” старт чизиғи олдида бир жойда тўпланадилар. 1,5-2 км2 ҳажмидаги – ўйин майдонча чегараси белгиланади.
Ўйин таснифи. Раҳбар сигнали билан “тулки”лар стартдан бир йўналиш бўйича югуриб кетадилар. Стартдан 50-100м югуриб (жойга боғлиқ ҳолда), улар ҳар 5-10 қадамдан кейин “из қолдириб”, қоғоз ёки сомон қирқимларини ташлайдилар. “Тулки”лар кетганларидан беш дақиқа ўтгач, “овчи”лар югуриб чиқиб, уларни излари бўйича қидира бошлайдилар. “Тулки”лар югуриб изларини чалкаштирадилар: сиртмоқ ҳосил қиладилар, дарахтга чиқадилар, спирал шаклида, илон изи бўлиб юрадилар, зовур устидан сакраб ўтадилар. Тулки йўли қанча чалкаш бўлса, уларни тутиш шунча қийин бўлади. 1,5 км масофани югуриб ўтганидан кейин, охирги изидан 30-50 м масофада беркинадилар. “Овчи”лар тулкиларни ўрнатилган вақт (30-40 дақиқа) давомида қидирадилар, шундан сўнг ўйин тугаганлиги ҳақида сигнал берилади. Агар “овчи”лар белгиланган вақт ичида “тулки”ларни топса, ғолиб, агар тополмасалар – мағлуб ҳисобланади. Кейинги ўйинда, “тулки”ларни биринчи бўлиб топган ўйинчи “тулки” бўлади. “Тулки”лар топилмаса, улар иккинчи марта югурадилар.
Ўйин қоидаси. 1. Келишилган шарт бўйича “тулки”лар ҳар 5-10 қадамдан кейин из қолдиришлари шарт. Агар бу қоидага риоя қилинмаса, “тулки”лар ютқазган ҳисобланади. 2. “Тулки”лар бирга югуришлари шарт эмас, лекин бир йўналишда йўл оладилар. 3. Ҳар бир “тулки” алоҳида-алоҳида из қолдиради. 4. “Тулки”лар ўйин майдонида ўрнатилган чегарада (келишувга кўра) охирги изидан 40-50 м жойда беркинадилар. 5. “Овчи”ларни барчаси тулкиларни барчаси биргаликда, якка-якка ва гуруҳ бўлиб қидиришлари мумкин. 6. “Овчи” қўл теккизган “тулки” тутилган ҳисобланади. 7. Ўйин қоидасига кўра, олдиндан келишиб олинган «финиш» (канал, зовур, йўл ва ш.к) “тулки”лар югуриб келсалар киритилган бўлса, бундай ҳолатда овчилар бир дақиқа вақт ўтгандан кейин тулкилар орқасидан югурадилар ва ўрнатилган чегарагача ушлашлари мумкин. Агар “тулки”ларнинг учдан бир қисми тутилса, “овчи”лар ютган, кам бўлса, ютқизган ҳисобланади.



Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling