Ўрта махсус таълим вазирлиги


МАЙДОНДА ЎТКАЗИЛАДИГАН ЎЙИНЛАР


Download 1.45 Mb.
bet120/151
Sana31.03.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1313261
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   151
Bog'liq
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

МАЙДОНДА ЎТКАЗИЛАДИГАН ЎЙИНЛАР
БОЛАЛАР ЛАПТАСИ
Ўйинга тайёрланиш. Майдонча ўртасида (имкон бўлса волейбол майдончасида) 180 см баландликда тўр тасмалар ёрдамида тортиб боғланади. Ўйинчилар тенг икки командага бўлиниб, ҳар бир командада 8-10 дан кўп одам бўлмаслиги керак ва улар тўрнинг икки томонида волейбол ўйинидаги каби жойлашадилар. 3-4 бола олдинги, 3-4 бола орқа чизиқда жойлашиб, ҳар бир ўйинчи қўлида стол тенниси ракеткаси бўлди.
Ўйин таснифи. Қуръага биноан бир команда майдон тарафини танласа, бошқаси теннис коптогини биринчи бўлиб ўйинга киритади. Тўпни ўйинга киритувчи команда орқа чизиқ ўнг томонидаги ўйинчиси тўпни қўлига олади. У уни юқорига ирғитиб, сўнг ракетка билан тўпни уриб қарама-қарши томонга, тўр устидан ўтказади. Рақиб команда ўйинчиси ракетка билан тўпни ҳавода қабул қилади ёки ерга тушиб бир марта сакраганидан сўнг, уни қарши томонга тўр (арғамчи) устидан уриб қайтаради. Агар тўпни бирданига уриб қайтариш қийин бўлса, улар бир-бирига тўпни 1-2 марта ошириб, уни учинчи зарба билан рақиб томонига ўтказадилар. Шундай қилиб, ўйинчилар тўпни ракетка билан бир томондан иккинчи томонга, улардан бири хатога йўл қўйгунга қадар оширадилар. Тўпни ўйинга киритувчи команда, хатога йўл қўйса, у тўпни узатиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади, тўп рақиб командага берилади ва орқа чизиқнинг ўнг томонидаги ўйинчи тўпни ўйинга киритади. Тўпни ўйинга киритувчи командага очко берилиб, шу ўйинчининг ўзи ўнг томондан тўпни рақиб томон оширади. Рақибнинг ҳар бир йўл қўйган хатоси учун тўпни ўйинга киритувчи командага очко берилади. Тўпни тўр устидан ошириш ҳуқуқини йўқотган ўйинчилар, рақиблари хатога йўл қўйишини кутадилар. Рақиб хатосидан кейин тўпни ўйинга киритиш ҳуқуқи уларга ўтади. Бунда ўйинчилар соат мили бўйлаб жой алмашадилар. Орқа чизиқнинг ўнг томонидан жой эгаллаган янги ўйинчи тўпни ўйинга киритади. Биринчи бўлимда 15 очко тўплаган команда ғолиб бўлади. Одатда ўйин учта бўлимдан иборат бўлади. Ўйиннинг икки бўлимини ютган команда ғолиб ҳисобланади. Ҳар бир бўлимдаги очколар сонини 10 тагача қисқартириш мумкин, аммо бу ўйинчилар тайёргарлигига, ўйинга ажратилган вақтга боғлиқ.
Ўйин қоидаси. 1. Тўп кетма-кет ракетка билан икки марта урилса; Тўпга зарба бериш вақтида тўр остидаги ўрта чизиқ босилса; бир томонга ракетка билан уч мартадан ошиқ уриб қайтарилса; тўп ерга икки марта тушиб қайтса; тўп тўрни тагидан ўтса; тўп рақиб томонидаги чизиқ ташқарисига тушса хато ҳисобланади. 2. Командалар ҳар бўлимдан кейин майдонларини алмашадилар. 3. Бўлимда ютиш учун рақибдан камида 2 очко кўп йиғиш керак. Агар очколар тенг бўлса, унда битта команда 2 очко кўпроқ йиққунича ўйналади.



Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling