Ўрта махсус таълим вазирлиги


ЖИСМОНИЙ СИФАТЛАРНИ ТАРБИЯЛАШ


Download 1.45 Mb.
bet123/151
Sana31.03.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1313261
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   151
Bog'liq
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

ЖИСМОНИЙ СИФАТЛАРНИ ТАРБИЯЛАШ
Ҳаракат фаолиятини комплекс такомиллаштириш методи ўзига хос хусусиятларга эга. У шундай сифатлар, эпчиллик, йўналиш олиш, мустақиллик ташаббускорликни такомиллаштиришга ёрдам бериб, буларсиз спорт фаолиятини тасаввур этиб бўлмайди. Шунга қарамай, ўйин танлаб олинган ҳаракат сифатларидан бирини такомиллаштиришга йўналтирилган ҳаракатларни ўзига олиб, уларга умумий жисмоний таъсир этувчи машқ сифатида қаралиши керак. Шунинг учун бирон-бир ҳам ҳаракатли ўйин биргина сифатни ривожлантириш воситаси бўлиб хизмат қилиши мумкин эмас. Қоида бўйича, куч билан курашиш элементи ёрдамида чидамлилик ва эпчиллик ривожлантирилади. Ушбу элементсиз якка курашни тасаввур эта олмаймиз. Масалан, “Пойгага от” ўйини. Бу ўйинда майдонда кўпроқ қолиш мақсадида онабошидан қочиб юрадилар, бунинг учун чидамли бўлиш талаб этилади. Бундан ташқари, ўйин умуман оёқ мушакларини мустаҳкаш учун хизмат қилади. Бошқа ўйинда эса, кучни ривожлантиришга мўлжалланган, “жуфт-жуфт бўлиб тортишиш” даги муваффақият ўйинчиларнинг куч сифатлари билан эмас, балки ғалабага бўлган иштиёқ ва жисмоний чидамлилик билан белгиланади. Жисмоний тайёргарлик мақсадида ўйиндан фойдаланиш ҳақида гапирганда, айниқса охиргисини кўрсатиб ўтилиши шарт. Шундай экан, жисмоний сифатларнинг ривожланиш даражаси нафақат функционал имкониятлар, балки ирода сифатлари бўйича аниқланади. Ўйин уларни ривожлантириш учун фаолият тури сифатида катта имконият беради.
Ҳар бир спорт турида махсус жисмоний тайёргарлик учун у ёки бу сифатни ривожлантиришга йўналтирилган ўйинларни танлаш ёки ташкил этиш мумкин.
КУЧНИ ТАРБИЯЛАШ
Мураббий шундай ўйинларни танлаши керакки, улар керакли мушак гуруҳларига таъсир кўрсатиб, уларни махсус машқларсиз бўш ривожлантирилади.
Гимнаст учун қўл кучли, гавда баққуват, баландга сакраши учун оёқлар кучли бўлиши керак. Агар “жуфт-жуфт бўлиб тортиш” ўйини исталган спорт тури бўйича машғулотлар учун тўғри келса, “Пойга от” ўйини гимнастларга нисбатан енгил атлетикачиларга яқин. “Замбил ғалтаклар” эстафетаси қўлда таяниб ҳаракатланувчилар, “Жойни ўзгар-тириш” ўйини оддий югурувчиларга эмас, балки чанғичиларга мос келади.
Кучни ривожлантиришга ёрдам берувчи баъзи ўйинларда шуғулланувчилар ўз вазнини оғирлаштириш орқали рақиб қаршилигини енгиб ўтади. Бундай ўйинларда буюмлар (тўлдирма тўп, гантел, скамейка ва ш.к) ёки шерикдан фойдаланилади. Ўзининг оғирлигини енгиб ўтишда талаб этилган ўйинни ўтказиш учун гимнастика девори, брус, вертикал арқондан фойдаланилади. Бундай ўйинларда орқага таяниб, сакраш силжиш билан боғлиқ жиҳозлар талаб қилинмайди. Сувда, қумда югуриш билан эстафета ва ўйинлар ўтказиш ҳам фойда беради.
Бу ўйинлардан аксарияти (тортилиш, қўлни букиш ва ёзиш; тўлдирма тўпни улоқтириш билан эстафеталар) куч тайёргарлиги ўзгаришини характерловчи назорат машқлари (тестлар) кўринишида ўтказилади. Шунга ўхшаш синовларга эмоционал тус бериш ўйин қатнашчиларини шахсида қандай бўлса ва худди команда бўлиб ғалабага эришиш учун максимал кучланиш намоён қилади.
Агар мунтазам равишда такрорланадиган изометрик машқлар ўсмирларда қадди-қоматда нуқсон келтириб чиқариши мумкин (таянч ҳаракат аппаратининг нафислиги билан боғлиқ), бундай ўйинлар, комплекс таъсир кўрсата оладиган, шундай натижалардан қочишга имкон беради. Уни тескариси, айрим ўйинлар шуғулланувчиларга (“жойни алмашиш”, “Замбил ғалтаклар мусобақаси”) коррегират қилишга таъсир кўрсатади.
Муҳими (айниқса бола ёки ўспирин ёшида), ўйинда, суст ривожланган, оёқларнинг букиш ва ёзиш кучини оширишга йўналтирилган машқлар киритилади. Масалан, сакраш талаб этилган ўйинда эътиборни ўнг оёққа, тортиш билан кечадиган ўйинда эса чап қўлга қаратиш зарур.
Ўйинда бошловчиларга катта ҳажмдаги ва оғир машқлар бериш мумкин эмас. Эмоционал кўтаринкилик уларнинг етарли бўлмаган жисмоний тайёргарлиги ўрнини боса олмайди.
Кучни тарбиялашга йўналтирилган ўйинлар (ўқув қўлланмасида келтирилганлари): “Хўрозлар жанги”, “Доира ичига торт”, “Ким кучли”, “Доирадан тортиб чиқар”, “Жой алмашиш”, “Елкада курашиш” ва бошқалар.



Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling