Ўрта махсус таълим вазирлиги
Download 1.45 Mb.
|
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўйин таснифи.
- Ўйин қоидаси.
- ИЗҚУВАР”ЛАР
ЙЎҚОЛГАН ГУРУҲНИ ИЗЛАШ
Ўйинга тайёрланиш. Ўйин тахминан 2х1,5км дарахтзор, паст-баланд жойда ўтказилади. Ўйинчилар учта гуруҳга бўлиндилар. Ўйин қатнашчилари битта гуруҳи 100м2 катта бўлмаган участкада, энг қулай жойда беркинадилар (ерда қандай бўлса, дарахтда ҳам шундай беркинадилар). Ўйин беркинилган жойдан 1,5-2км масофа нарида бошланади. Раҳбар старт жойидан то гуруҳ беркинган жойгача азимут бўйича иккита йўл тайёрлайди. Босиб ўтиладиган йўл характери турлича, бироқ масофаси бир хил бўлади. Иложи борича, улар турли вақтда бошланиб биринчи гуруҳ беркинган жойда тугаши керак. Ўйин таснифи. Раҳбар биринчи гуруҳ кетганидан кейин 30-40 дақиқадан сўнг, иккинчи гуруҳга йўқолганларни қидириб топишни таклиф қилади. Улар компас, масофаси неча қадамлигини кўрсатилган, босиб ўтиладиган йўл йўналишини оладилар. Ушбу йўналиш бўйича гуруҳни қидиришга йўл оладилар. Босиб ўтиладиган йўл тўғри аниқланса, иккала гуруҳ йўналиш охирига келиб, беркинган болаларни топишлари керак. Беркинган болаларни тез топган гуруҳ ғолиб ҳисобланади. Агар белгиланган 40-60 дақиқа давомида беркинган гуруҳ топилмаса улар ютган ҳисобланади. Ўйин қоидаси. 1. Гуруҳ биргаликда ҳаракат қилиши керак. 2. Иккала йўналишнинг узунлиги бир хил бўлиши керак. 3. Агар ўйин қатнашчиларини ярмиси топилса, унда беркинган гуруҳ топилган ҳисобланади. 4. Шуғулланувчиларнинг тайёргарлиги ва ёшидан қатъий назар, шунингдек оби-ҳавога (тахминан 40-120 дақиқа) боғлиқ бўлмаган ҳолда маълум вақт белгилаш мумкин. Агар белгиланган вақт ичида беркинганларни топа олмаса, унда беркинганлар ғолиб чиқадилар. “ИЗҚУВАР”ЛАР Ўйинга тайёрланиш. Ўйинчилар тенг икки командага бўлинадилар ва олдиндан белгиланган старт чизиғида тўпланадилар (масалан ўрмонзор ёки дарахтзорлар чеккасида). Ҳар бир команда биттадан “қидирувчи”ни ажратадилар. Улар 10-20 та байроқча (биттаси қизил, бошқаси кўк) ва ўзларининг командаларини белгиси қўйилган катта байроқча оладилар. Ўйин таснифи. Қидирувчилар катта байроқчани олганларидан кейин, ўзлари билан кичик байроқчаларни олиб, уларни беркитишга йўл оладилар. Байроқлар бир-биридан 100-150 қадам ва старт бериладиган жойдан 1000-1500 м масофада беркитадилар. Байроқчаларни ҳар икки қидирувчи шундай беркитадики, бунда улар ҳар бири ўзларини ва рақибларининг байроқларини қаерга беркитилганлигини билиши шарт. Қидирувчилар байроқни қайта беркитиб бўлишлари билан, ўзларининг командаларига қайтадилар ва олдиндан келишиб олинган ҳолда кичик байроқларни йўл-йўлакай қўйиб чиқадилар. Байроқлар ўз командаларини тўғри олиб бориб, рақиб командасини издан чалғитадиган қилиб қўйилади. Масалан, командалар олдиндан қидирувчилар келишиб олишлари мумкин, яъни ерга ўрнатилган байроқ “тўғрига юришни”, дарахтга осиб қўйилган “ўнгга бурилишни”, ёнма-ён қўйилган икки байроқча “юқорига қара”, ерда ётган байроқ – “рақиб байроғига яқин қолганини” билдиради ва албатта, бу шартли белгилар рақиб командасига маълум бўлмаслиги керак. Ўйин мақсади-ўз байроғини, мумкин бўлса, рақиб байроғини ҳам топиб стартга олиб келиш. Белгиланган сигнал бўйича командалар стартда байроқ олдида тўпланадилар. Иккала байроқ топилганидан сўнг, ўйин тугайди. Шундан кейин ким байроқ топганига қараб очко берилади. Кўп очко тўплаган команда ўйинда ғолиб ҳисобланади. Ўйин қоидаси. Ўз байроғини стартга олиб келган командага бир очко берилади. 2. Битта байроқ билан биринчи бўлиб стартга йиғилган команда очко олади. 3. Рақиб байроғини стартга олиб келган командага икки очко берилади. 4. Старт чизиғига ўз ва рақиби байроғини олиб келган қидирувчилар “тайёр” сўзидан бошқа ҳеч қандай сўз айтиш ҳуқуқига эга эмас. Улар раҳбар ёки ҳакам томонига борадилар. 5. Қидирувчи билан команда сардори биргаликда тўзилган, байроқчаларни жойлаштиришини шартли белгилари қўйилган жадвалдан ҳар бир команда фойдаланиши мумкин. Download 1.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling