Ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.45 Mb.
bet132/151
Sana31.03.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1313261
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   151
Bog'liq
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

КЎПРИК ВА МУШУК
Ўйинга тайёрланиш. Икки команда ўйинчилари старт чизиғи олдида тизилиб турадилар. Улар олдида 5 ва 10 м масофада 1,5м диаметрли иккита доира чизилади.
Ўйин таснифи. Сигнал бўйича биринчи рақамлилар олдинга югурадилар ва биринчи доирага етиб келиб, “кўприк” ҳосил қиладилар. Сўнг иккинчи рақамли ўйинчилар старт оладилар. Улар кўприк тагидан эмаклаб ўтиб, узоқдаги доирага югуриб бориб, у ерда олдинга энгашиб қўлларига таяниб турадилар (белни эгиб, мушукка ўхшаб туради). Шундан сўнг биринчи рақамлилар узоқдаги доирага югурадилар ва шеригининг оёқ ва қўллари тагидан эмаклаб ўтадилар. Шундан сўнг икки жуфтлик қўл ушлашиб, ўз командалари томон югурадилар. Улар старт чизиғини кесиб ўтишлари билан, учинчи, сўнг тўртинчи рақамли ўйинчилар югуриб кетадилар, қайтиб келганлар қатор охиридан жой оладилар. Ўйинни бошлаган жуфтлик, қатор бошига келиб турганидан сўнг ўйинчилар жойларини алмашадилар яъни иккинчи рақам кўприк, биринчи рақам эса турган ҳолда энгашиб таяниб туради.
Ўйинда эстафетани бошлаган биринчи жуфтлик саф олдидаги ўз ўрнини эгаллаганида ўйин тугайди.
Ўйин қоидаси. Доирада машқ бажариш техникасини бузган ёки вақтидан илгари старт олган командага жарима очко берилади.

КОНЬ УСТИДАН САКРАШ БИЛАН ҚУВЛАШМАЧОҚ


Ўйинга тайёрланиш. Гимнастлар иккига бўлиниб, конни ўнг ва чап томонида скамейкадан жой оладилар.
Ўйин таснифи. Ҳар бир командадан конга биттадан гимнаст келиб бири ўнг ва иккинчиси чап томонда турадилар (коннинг қарама-қарши учларида, юзма-юз жой эгаллайдилар).
Ўқитувчининг сигнали бўйича ўйинчилар рақибини таъқиб қилиб, конь устидан оёқларни букиб сакрайдилар. Рақиблардан бири бошқасини тутмагунча, сакрашни бажарадилар. Сўнгра машқни иккинчи жуфтлик ўйинчилари бажарадилар. Кўп очко тўплаган, команда ўйинда ғолиб чиқади. Ғолиблар ўртасида финал учрашувларини ташкил этиш мумкин.
Конь устидан сакраш талаб этилган эстафета гимнастлар учун жуда фойдали. Ҳисоб бўйича биринчи рақамли ўйинчи 10 м масофада командаси олдида (чизилган айлана ичида), оёқларини олдинга қўйиб, унга қўллари билан таяниб, бошини пастга қаратган ҳолда турадилар.
Ўқитувчи сигнали бўйича, унинг устидан команданинг иккинчи ўйинчиси сакрайди (қўллари белда, оёқларини ёнга кериб) ва доирадан жой эгаллайди. Бунда биринчи рақамли ўйинчи ўз қатори охирига югуриб боради.
Ўйин эстафета қоидалари бўйича ўтказилади, яъни ҳар бир ўйинчи навбати билан таяниб сакраб, сўнгра “жонли жиҳоз” ролини бажаради.



Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling