Ўрта махсус таълим вазирлиги
Download 1.45 Mb.
|
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- САКРОВЧИЛАР УЧУН ЎЙИНЛАР
- МОКИСИМОН ЮГУРИШ
- ЖОЙ АЛМАШИШ
ҚУВЛАБ ЕТИБ ОЛЎйинга тайёрланиш. Ўйинда йигирма кишигача ўйнаши мумкин. Қатнашчилар стадион югуриш йўлакчасида бир-биридан бир хил масофада жойлашадилар. Масалан, ўн олти киши ўйнаса, унда 400 метрли йўлакчада бир-биридан 25 м масофада турадилар. Ўйин таснифи. Ўқитувчининг сигнали бўйича старт берилади. Ҳар бир ўйинчи вазифаси – орқада югуриб келаётган уни қувлаб етишига, йўл қўймаслик, шунингдек олдинда югурувчига қўлини тегизишга ҳаракат қилишдан иборат. Ушланганлар ўйиндан чиқиб югуриш доирасининг ўртасидан жой эгаллайдилар. Қолганлар пойгани давом эттиради. Югуриш йўлакчасида учта энг чидамли спортчи қолганида ўйин тугатилиб якка ғолибни аниқлаш мумкин бўлади. Эслатма. Агар ўйин залда ўтказилса, бурчакларга яқин жойда бурилиш устунчалари қўйилади ва уни фақат ташқи томонидан айланиб ўтиш мумкин. Ўйин қатнашчилари сони ўнтагача бўлиши мумкин. Бу ўйинда ўғил ва қиз болалар алоҳида мусобақалашадилар. САКРОВЧИЛАР УЧУН ЎЙИНЛАРСакраш билан шуғулланадиган спортчиларда ўйин оёқ мушакларини мустаҳкамлаш учун хизмат қилади. Буларга паст-баланд жойларда ўтказиладиган ва залда жиҳозлардан фойдаланган ҳолда, шунингдек мактаб амалиётидан маълум ўйин ва эстафеталар киради. Бу ўйинлардан кўпчилигини мураббий ихтиёрига биноан мураккаблаштириш мумкин. Масалан, буюм оёқ тагидан ўтказиш ёки турган жойида айланиш баландлигини ошириш – “Қармоқча”, “Арконча оёқ тагида”, “Бир-бирини устидан сакраб ўтиш эстафетаси”, “Кетама-кет сакраш”, сакраш узунлигини ошириб бориш ёки ўнг ва чап оёқда сакрашни вазифа сифатида бориш. (“Йўлакчалар устидан сакраш”, “Сакровчилар”, “Хўрозлар жанги”, “Пойгачи” ва ҳ. к.) Қуйида енгил атлетикачилар учун бериладиган сакраш элементлари мавжуд бир неча ўйинларни келтирамиз. МОКИСИМОН ЮГУРИШЎйинга тайёрланиш. Ўйин қатнашчилари икки командага бўлиниб, майдончанинг қарама-қарши томонида турадилар. Улар орасидан ўрта чизиқ (старт чизиғи) ўтказилади. Ўйин таснифи. Команда сардорлари навбат билан ўрта чизиққа ўйинчиларини чиқарадилар ва улар сакрашлари талаб этилади. Олдиндан келишиб олинганидек, бир команда ўйинчилари (турган жойида икки оёқда депсиниш билан) ўрта чизиқдан ўнг томонга, бошқа команда ўйинчилари чап томонга сакрайдилар. Ўйин бошланиб, яъни биринчи ўйинчи сакраганидан кейин, унинг тушган жойи товонидан (бўр, кубик ёрдамида) белгиланади. Ўйинчи ўз командаси ёнига қайтиб, унинг тушган жойи белгисидан, яъни ўрта чизиқдан, рақиб команда ўйинчиси сакрайди. Ун сакраган масофа ҳам ўлчаниб, ана шундан кейин иккинчи ўйинчилар сакрайдилар ва ҳ.к. Охирги ўйинчи (мусобақани тамомлаётган) ўрта чизиқ устидан сакраб ўта олса, унинг командаси ғалаба қозонади. Агар бунинг уддасидан чиқа олмасалар, улар ютқазган ҳисобланади. Ўйин қоидаси. 1.Сакраш вақтида ўрта чизиқни босиб туриш мумкин эмас. 2.Агар ўйинчи сакраш чоғида орқага мункиб, оёғи, қўли ёки танаси билан майдонга тегса, унинг сакраш масофаси ана шу нуқтадан ўлчанади. Ўйинни турган жойидан уч ҳатлаш билан ҳам ўтказиш мумкин. Ғолиб худди шу йўл билан аниқланади. ЖОЙ АЛМАШИШDownload 1.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling