Ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.45 Mb.
bet137/151
Sana31.03.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1313261
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   151
Bog'liq
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

Ўйинга тайёрланиш. Иккита команда бир-биридан 10-12 қадам масофада старт чизиғи олдида кенг майдонга жойлашади. Ўйинчилар орасидаги масофа 4-5 қадам. Ҳар бир саф орқасида 6-8 қадам нарида яна биттадан чизиқ ўтказилиб, бу чизиқ майдонни кўндалангига кесиб ўтади. Бу “асарлар” чизиғи.
Ўйин таснифи. Ўйин тузилишига кўра юқоридаги “Мокисимон югуриш” ўйинига ўхшайди, бироқ бу ерда ҳар бир команда жуфт-жуфт бўлиб мусобақалашади. Ўқитувчи сигнали бўйича бир команда вакиллари биринчи бўлиб тўпни туртадилар. Шундан сўнг тўп тушган жойидан (шунингдек сигнал бўйича) тескари томонга рақиб қаршисидаги ўйинчилар, тўпни худди шу тарзда туртадилр. Ҳар бир жуфтлик ўртасидаги мусобақа қачонки ўйинчилардан бири тўпни асирда турган чизиқ орқасига ўтказиб юборган пайтгача давом этади.
Ўйин 5-8 давом этиб, якунланади.
Ўйин жуфтликлар беллашуви натижа билан якунланмагунча давом этади. Ўйин якунида ғолиб-командаларни ва энг яхши (энг кучли) замбаракчилар тақдирланади.
Ўйин қоидаси. Тўп тушган жойи рангли тахтача билан белгиланади.

ШИТДАН МАЙДОНГА


Ўйинга тайёрланиш. Девор (шит)дан 4 метр масофада старт чизиғи чизилади. Ундан майдон ўртасигача бир-бириндан бир метр масофада йўлакча-чизиқлар чизилади ва рақамлар билан белгиланади. Девордан қанча узоқ бўлса, чизиқлар сони шунча кўп бўлади.
Ўйин таснифи. Ўйинчилар навбат билан старт чизиғидан тўпни деворга отадилар ва у деворга урилиб узоққа қайтиб тушиши лозим. Қайтган тўп қанчалик узоққа тушса, улоқтирувчилар ўз командасига шунча кўп очко келтиради. Команданинг барча аъзолари тўплаган очкосига қараб ғолиб аниқланади. Деворда доира шаклида белгиланган нишон ёрдамида ҳам ўйин ўтказиш мумкин. Бундай ҳолатда отиш кучи ва аниқ мўлжалга уриш ҳисобга олинади, тўп билан ўқитувчи юқорига отган баскетбол тўпини пойлаш ҳам мумкин.


ГОРИЗОНТАЛ НИШОННИ МЎЛЖАЛГА ОЛ!

Ўйинга тайёрланиш. Ерда улоқтириш чизиғидан 10-12 қадам масофада концентрик доиралар чизилади. Ўйинчилар икки командага бўлиниб, старт чизиғи орқасида турадилар.


Ўйин таснифи. Дастлабки бир команда ўйинчилари, кейин бошқаси навбат билан улоқтирадилар. Қанча узоқда турган айлана 2 ўртасига тўп тушса, улоқтирувчи шунча кўп очко тўплайди. Энг кўп очко тўплаган ғолиб-команда ва ғолиб-ўйинчи аниқланади.
Ўйин қоидаси. 1. Тўп (тўлдирма тўп) доирадан ташқарига тушса, баҳо берилмайди. 2. Тўп чизиққа тушса, унда кам балл ёки натижа билан баҳоланади.


ТЎПНИ ТЎР УСТИДАН ЎТКАЗИШ



Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling