Ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.45 Mb.
bet136/151
Sana31.03.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1313261
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   151
Bog'liq
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

Ўйинга тайёрланиш. Ўйинчилар ўқитувчи сигнали бўйича, чуқурроқ ўтирган ҳолатдан сакраб, олдинга ҳаракатланиб, қарама-қарши томондаги “уй” чизиғини кесиб ўтишга интиладилар. Сакрашни биринчи бўлиб тугатиб, қарама-қарши томон чизиғи орқасида йиғилган команда ўйинчилари ғолиб чиқади. Сўнгра орқа ёки тескари томонга сакрашни бошлайдилар, бироқ, “уй” чизиғини охирги бўлиб босиб ўтган ўйинчи ўйинда қатнашмайди. Ўйин майдонда икки-учта энг чидамли ўйинчи қолгунича давом этади. Майдондаги ўйинчилар сонига қараб, ғолиб командани аниқлаш мумкин. Майдонда кўп ўйинчини сақлаб қолган команда етакчи ҳисобланади. Мусобақани давом эттириб, энг яхши сакровчини аниқлаш ҳам мумкин.
Эслатма. Ўйинга ядро, улоқтирувчилар учун машқлар киритиш ёки қўшиш ҳам мумкин. Бундай ҳолда ўйинчилар таяниб ётган ҳолатда қўллар билан ёки орқада таяниб турган ҳолда қўл ва оёқлар билан ҳаракат-ланадилар. Ҳаракатланиш қоидасини бузган ўйинчи ўйиндан четлатилади.


КИМ БАЛАНД САКРАЙДИ?


Ўйинга тайёрланиш. Иккала команда ўйинчилари учун баландликда планка ўрнатилади.
Ўйин таснифи. Дасталаб бир команда, сўнг бошқа команда ўйинчилари олдинма-кетин сакрайдилар. Агар биринчи имкониятда (жами иккита) ўйин қатнашчиси планка устидан ошиб ўтса, у мусобақани кейин-ги баландликдан мусобақалашишни давом эттиради. Иккинчи имкониятда ҳам баландликни ишғол эта олмаган ўйинчи мусобақадан чиқади.
Кўпроқ ўйинчиси қолган команда ғолиб чиқади. Шахсий команда биринчилиги ўтказилиб, гуруҳ чемпиони аниқланади.
Ўйин қоидаси. 1Ўқитувчи ўйинчиларга тўғри депсиниб, сакраганлиги учун очко беради. 2.Бу кўрсаткич улар кўрсатган натижаларига қўшиб ҳисобланади.


БАСКЕТБОЛ


Ўйинга тайёрланиш. Икки команда баскетбол майдонида эркин жойлашади (баскетбол ўйиндаги каби). Команда сардорлари ўртага чиқадилар.
Ўйин таснифи. Ўқитувчи сардорлар ўртасида тўпни юқорига отади, шундан сўнг уни командалардан бири эгаллайди. Ўйинчилар эса сакраб ва тўпни қўл билан туртиб, бир-бирларига узатадилар. Баскетбол шити бўлса, охирги мақсад – тўп рақиб шитига теккизган, команда очко олади. Агар бўлмаса, унда тўпни рақиб томонидаги олд чизиқ устидан ўтказиш керак. Мақсадга эришган команда очко олади, шундан сўнг майдон ўртасида сардорлар ёки олдиндан танлаб олинган ўйинчилар ўртасида тўпни юқорига отиб ўйин қайтадан бошланади. Ўйин ўн дақиқа давом этади. Беш дақиқадан кейин майдон томонлари алмашинади. Кўп очко тўплаган команда ғолиб деб топилади.
Ўйин қоидаси. Сакраш вақтда ўйинчилар бир-бирларини туртиши мумкин эмас. Ўйин қоидаси бузилса, тўп бошқа командага берилади, ўйин қоидасини иккинчи марта бузган ўйинчи, алмаштиришга рухсат берилмаган ҳолда, ўйиндан четлатилади.


УЛОҚТИРИШ ЎЙИНЛАРИ


Улоқтириш билан шуғулланадиган спортчилар учун айниқса курашиш элементлари мавжуд ва тўлдирма тўп билан ўйналадиган ўйинлар фойдали. Улоқтирувчилар билан ўтказиладиган машғулотда, юқорида номи келтирилган: “Ким узоқка улоқтиради?”, “Аниқ нишонга”, “Тўпга теккиз”, “Ким кучли”, “Доирадан туртиб чиқар” каби ўйинлардан унумли фойдаланиш мумкин. Шу каби аксарият ўйинлар улоқтирувчилар учун зарур ҳаракат малака ва сифатларини ривожлантиришга йўналтирилган.
Қуйида улоқтирувчилар учун ўйинларни келтирамиз.


ЗАМБАРАК ЎЙИНИ



Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling