Ўрта махсус таълим вазирлиги
Download 1.45 Mb.
|
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўйин қоидаси.
- КУРАШ МАШҒУЛОТЛАРИДА БЕРИЛАДИГАН ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР
Ўйинга тайёрланиш. Майдон ўртасидан 2 м баландликда тўр тортилади. Икки команда қатнашчилари иккига бўлиниб тўрнинг икки томонидан жой олади.
Ўйин таснифи. Ўқитувчи сигнали билан ўйин бошланади. Команда ўйинчиларидан бири, тўлдирма тўпни тепалатиб узатади, сўнг орқага қайтиб, қатор охирига бориб туради. Тўр орқасидаги ўйинчи (рақиб) тўпни илиб олади ва ўз навбатида, уни ўз командасининг майдончанинг бошқа томонидаги ўйинчисига узатади. Ўйинни бошлаган ўйинчи қайтадан тўп олгандан кейин ўйин тугайди. Тўп отишни биринчи бўлиб тугаллаган команда ғолиб чиқади. Ўйин қоидаси. Ерга тушган тўпни олиб, сўнг ўйинни яна давом эттириш мумкин. Улоқтирувчилар учун “Пионербол” ўйинини икки ёки тўртта тўлдирма тўп билан ўтказиш жуда мақсадга мувофиқ. КУРАШ МАШҒУЛОТЛАРИДА БЕРИЛАДИГАН ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР Курашчининг вазифаси рақибини мувозанат ҳолатидан чиқариш ва унинг ҳолатини ўзгартиришдан иборат. Шу сабабдан курашчиларга хос бўлган тайёргарликни йўналишини белгилаш, ўйин материалини танлаш қийин эмас. Курашда умуртқа поғонаси эгилувчанлиги, бўғинлар ҳаракатчанлиги, ҳаракатни бажариш тезлиги, бўғинлар ҳаракатчанлиги, куч ва эпчилликни ривожлантиришдаги муҳим ўрнини ҳисобга олиб, ўйинлар танланади. Курашда мувозанат сақлаш, барқарорлик жуда муҳим. Бу сифатни қилиш учун қатор махсус машқларни қўллаш яхши натижа бериб, бунинг учун “Доирага торт”, “Гиламдан чиқма”, “Ўтирган ҳолда туртиб чиқариш”, “Гиламдан узиб ол” каби ўйинлар мос келади. Курашчига акробатик тайёргарлик зарурлигини эътиборга олиб, акробатика элементлари мужассам бўлган ўйинлар танланади. Бундай ўйинлар сирасига “Умбалоқ ошиш ва думалаш”, “Кўприк ва мушук” ва б.к. оёқни мустаҳкамлаш учун югуриш ва сакрашга асосланган ўйинлар – “Пингвинлар югуриши”, “Сакровчилар учун баскетбол”, “Тўлдирма тўп билан футбол” кабилар киради. Оғирликни олиб ўтиш ва тортиш билан боғлиқ, куч ва кураш элементлари мавжуд бўлган ўйин шу мақсадга хизмат қилади. Ўрганишнинг маълум босқичида машғулотга тўғридан-тўғри кураш усуллари қўлланадиган ўйинлар киритилади, бироқ улар дастлаб ўрганилган бўлиши шарт. Ўйин материалини режалаштиришда жуфт-жуфт бўлиб ўйналадиган ўйинларни бериш мақсадга мувофиқ, сўнгра куч ва кураш элементлари мавжуд гуруҳ ва командали ўйинлар ўргатилади. Бунда қуйидаги шартларга риоя қилиш шарт: машғулот ўтадиган жой хавфсизлигини таъминлаш (тўшаклар, гилам), ўйин олдидан чигилёзди машғулотлар ўтказиш, чунки асосий гуруҳ мушаклари ишга тушиши олдидан организмни қиздириш керак. Қуйида гуруҳли ва командали ўйинларнинг тахминий таснифи келтирилиб, улардан турли тоифали курашчиларда фойдаланиш мумкин. Download 1.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling