Педагогик аҳамияти. Ўйин болаларда диққат, эшитиш қобилиятини ривожлантиради. Шунингдек, ўйин қатнашчиларнинг чаққонлик, чидамлилик сифатларини такомиллаштиради. Ўйиннинг ўзига хос ҳаракати–онабошига яқин келиш.
КУЗАТУВЧИЛАР
Ўйин тавсифи. Ўйинчилар икки гуруҳга бўлиниб, маълум масофада бир-бирларига орқа ўгириб турадилар. Биринчи гуруҳ бир қаторга сафланиб, икки гуруҳга яқинлаша бошлайди. Болалар ўзларининг яқинлашаётганини сездирмасликка ҳаракат қиладилар, иккинчи гуруҳ олдига етиб келганларидан кейин бурилиб, қайтиб кетадилар. Иккинчи гуруҳ ўйинчилар уларнинг қилган ҳаракатларини сезиб олишлари керак. Кейин гуруҳлар жой алмашадилар. Қарши гуруҳ ҳаракатларини сезган гуруҳ ютган ҳисобланади.
Ўйин қоидалари. 1.Ҳар бир гуруҳ ўзига онабоши сайлаши ва унинг буйруғини бажариши керак. 2.Қаергача бориш ва қаердан қайтиш олдиндан келишиб олинади.
Педагогик аҳамияти. Бу ўйин болаларда диққати ва ҳаракат тезлигини ривожлантиради. Ўйиннинг ўзига хос ҳаракати – эҳтиёткорлик билан юриш.
ТЎПНИ ТАШИШ ЁКИ КЎЧИРИШ ЭСТАФЕТАСИ
Ўйинга тайёрланиш. Ўйинчилар тенг уч-тўрт командага бўлинадилар. Командалар бир қаторда саф тортиб турадилар. Саф бошида турганлар олдида полда гимнастика чамбараги ётади. Майдончанинг қарама-қарши томонида, ҳар бир команда қаршисида биттадан чамбарак бўлиб, уларнинг ўртасига учтадан тўлдирма тўп қўйилди ( тўлдирма тўп вазни болалар ёшига қараб 1 дан 3кг гача).
Ўйин тавсифи. Ўқитувчининг сигналидан сўнг ўйинчилар тўпни қўлдан қўлга ўтказадилар ва шу усулда яна орқага қайтадилар. Биринчи бўлиб тугатган команда ютган ҳисобланади.
1-4-синф ўқувчилари билан ўтказиладиган ўйинда ҳаво дамланадиган, баскетбол, волейбол тўпларидан фойдаланиш мумкин.
Тўпларни қуйидагича узатиш мумкин: 1.Икки қўллаб юқоридан орқага энгашган ҳолда узатиш: охирги ўйинчи тўпни олиб, ўйинчиларнинг оёқлари орасидан полдан олд тарафга юмалатади. 2.Шунинг ўзи, тўпни ўйинчилар оёқлари орасидан, пастдан қўлдан–қўлга узатадилар. 3. Гавдани бурган ҳолда, тўпни икки қўллаб тутиб, ўнг ва чап томондан узатадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |