Руйхатга олинди


Download 1.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/115
Sana29.04.2023
Hajmi1.88 Mb.
#1401359
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   115
Bog'liq
jahon tarixi

 
 
 
 
 
 
 
 


 
 
 
 
 
 
 
 
 


Кириш 
 
Ушбу дастур мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятига ҳар томонлама 
интеграциясини чуқурлаштириш каби долзарб масалани ҳорижий 
мамлакатларнинг ижтимоий-иқтисодий, сиѐсий ва маданий тараққиѐтини 
тарихий нуқтаи назардан ўрганмасдан ҳал этиб бўлмайди. Жаҳон тарихини 
мукаммал даражада билмоқ инсоният цивилизациясининг ютуқларидан ва 
тажрибасидан тўла баҳраманд қилади, умуминсоний қадриятларни англаб 
етишга кўмаклашади ва дунѐ миқѐсида мавжуд бўлган муаммоларнинг 
тарихий илдизларини излаб топишга имконият яратади. 
 
Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари 
 
Жаҳон тарихи бўйича чуқур билимларга эга бўлиш талабаларнинг 
дунѐқарашини кенгайтириш йўлидаги энг самарали восита сифатида 
аҳамиятлидир. 
Қолаверса, 
мамлакатимиз 
ҳамкорлик 
қилаѐтган 
давлатларнинг ривожланиш даражасини, халқларнинг менталитети, урф-
одатларини, маданиятини тушуниб етиш учун ҳам жаҳон тарихи фанининг 
беқиѐс аҳамиятини тан олиш керак. 
Дунѐ халқларининг ижтимоий-иқтисодий, сиѐсий, маданий ва этник 
эволюциясининг асосий босқичлари, ҳамда йўналишлари ҳақида 
талабаларга ҳар томонлама билимлар бериш. 
 
Фан бўйича талабаларнинг билимига, кўникма ва малакасига
қўйиладиган талаблар
 
Жаҳон тарихининг турли босқичларида рўй берган муҳим воқеалар ва 
жараѐнларни ѐритиб бериш; – инсониятнинг кўп асрлик тараққиѐтига катта 
таъсир кўрсатган омилларни таҳлил қилиш; - тарихий ривожланиш 
давомида турли мамлакатлар ва минтақаларга хос бўлган хусусиятларни 
очиб бериш; - дунѐнинг турли чеккаларида рўй берган воқеалар ва 
жараѐнларнинг кўп ҳолларда ўзаро боғлиқлигини талабаларга тушунтириш; 
- тарихий ривожланишнинг барча мамлакатлар учун умумий қонуниятлар 
мавжудлигини намоѐн қилиш. 
―Жаҳон тарихи‖ ўқув фанини ўзлаштириш жараѐнида амалга 
ошириладиган масалалар доирасида бакалавр: 
- Жаҳон тарихи даврининг хусусиятлар, хунармандчиликнинг қишлоқ 
хўжалигидан ажралиши, ишлаб чиқарувчи кучларнинг ўсиши, феодал 
шаҳарларнинг 
пайдо 
бўлиши, 
ривожланиши, 
товар-пул 
муносабатлари, феодал жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий, маданий 
ва диний ҳаѐтидаги ўзгаришларни билиши керак; 
- феодал жамиятнинг ривожланиб, ўзининг энг хусусиятларини 
йўқотиши ва ўз ўрнини янги иқтисодий муносабатларга бўшатиб 


бериши, капиталистик ишлаб чиқариш муносабатларининг вужудга 
келишини тўғри тушуниш кўникмаларига эга бўлиши керак; 
- талаба жаҳон тарихининг (қадимги шарқ, қадимги юнонистон ва рим, 
илк ва сўнгги ўрта асрлар, Осиѐ ва Африка, Европа ва Америка 
давлатлари) даврида рўй берган ишлаб чиқаришнинг янги илғор 
муносабатларига ўтиш учун бевосита шарт-шароит вужудга 
келганини таҳлил қилиш, янги ишлаб чиқариш муносабатлари билан 
боғлиқ бўлган халқ оммасининг эски феодал тузумидан норозилиги, 
миллий-озодлик ҳаракати, Европа миқѐсида биринчи марта ғалаба 
қилган буржуа инқилоби, янги буржуа давлатининг ташкил топиши, 
ривожланиши, Европа халқларининг янги даврга ўта бошлаши. 
Жамият тараққиѐти босқичлари жараѐни малакаларига эга бўлиши 

Download 1.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling