Самарқанд давлат архитектура қурилиш институти


Болтлар билан бириктирилган элементларнинг эзилишдаги ҳисобий қаршиликлари


Download 1.29 Mb.
bet12/18
Sana04.02.2023
Hajmi1.29 Mb.
#1157357
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18
Bog'liq
Архитектура охирги, metodichka yangisi konstruksiya

Болтлар билан бириктирилган элементларнинг эзилишдаги ҳисобий қаршиликлари


12- илова

Бириктириладиган элементларнинг вақтинчалик қаршилиги, мПа

Ҳисобий қаршилиги, мПа

Бириктирила-диган элементларнинг вақтинчалик қаршилиги, мПа

Ҳисобий қаршилиги, мПа

Юқори аниқ. болтлар

Нормал., қўпол болтлар

Юқори аниқ. болтлар

Нормал., қўпол болтлар

345
355
365
370
380
390
400
410
420
430
440
450

365
385
400
410
430
445
465
485
500
520
540
560

335
350
365
370
385
400
415
435
450
465
485
500

470
480
490
500
510
520
530
540
550
560
570
580

600
620
640
665
685
705
730
750
775
800
820
845

535
555
570
590
610
630
645
665
685
705
725
745

VII. Курс иши ва лойиҳанинг мазмуни ва таркиби
Курс лойиҳасини бажаришни режалашдан мақсад – “Қурилиш конструкциялари” фани бўйича маъруза ва амалий машғулотларда олинган назарий ва амалий билимларни лойиҳа-тадқиқотга бағишланган мустақил бажариладиган ишларда мустаҳкамлаш, чуқурлаштириш, ушбу билимларни халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқиладиган лойиҳаларда 5340100“Архитетура” йўналишларига мувофиқ ҳолда аниқ ва амалий муҳандислик масалаларида қўллаш кўникмаларини шакллантиришдан иборат.
Курс лойиҳа ёки лойиҳага раҳбарлик қилиш, одатда, тегишли кафедраларнинг етакчи, ишлаб-чиқариш ва илмий-услубий тажрибага эга бўлган юқори малакали профессор-ўқитувчиларига топширилади. Курс лойиҳасига раҳбарлик топшириқ беришдан бошланади. Топшириқ лойиҳа раҳбари имзоси ва кафедра мудирининг тасдиқловчи имзоси қўйилгандан сўнг кафедра журналида берилган кун санаси қайд қилиниб, талабага берилади.
Тарқатма топшириқ вариантларини тузишда Бинолар ва иншоотларни лойиҳалаш билан боғлиқ бўлган барча масалалар Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган қурилиш меъёрлари-қоидалари ва давлат соҳа стандартлари ҳамда Олий таълим муассасаларида курс Курс иши ва лойиҳасини бажариш тартиби ҳақидаги НИЗОМ (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлингининг 07.03.2008 й., 61-сонли буйруғи) асосида тайёрланди, курс иши ва лойиҳасини бажариш жараёнида қуйидаги масалалар ечимини кўрсатиш лозим деб топилди:

  • бажарилаётган лойиҳанинг мақсади ва вазифаларини, унинг ажралмас қисми бўлган тушунтириш хатида аниқ ифода этиш;

  • бошланғич ҳисоблаш ва лойиҳалашга оид маълумотларни асослаш;

  • лойиҳаланаётган объектнинг асосий қисмлари ҳисобини ва графикчизмаларини қўлда ёки AutoCAD компьютер дастурлари ёрдамида бажариш; Курс лойиҳасининг асосий вазифалари:

  • талабаларнинг “Қурилиш конструкциялари” фани бўйича маъруза, амалий дарсларда ва лабораторияда ўтказилган тажриба машғулотлари ҳамда дарсдан ташқари пайтда – мустақил фаолият натижасида олинадиган назарий ва амалий кўникмаларни реал бўлган амалий лойиҳаларни бажариш билан бир қаторда тадқиқотга оид илмий ишларда қўллай билишини намойиш этиш малакасини олиши;

  • бино(иншоот) ва муҳандислик тармоқларни лойиҳалашда энг мақбул техник ечимларни қабул қилишга Т.И.К. юқори бўлган самарали конструктив ечимларни топиш маҳоратини олишга мустақил фикрлашга ўргатиш;

  • ахборот технологиялар воситасида ўз лойиҳаси тақдимоти(ҳимоя)ни ўтказиш, унда курс лойиҳасини бажариш давомида олинган натижаларни ишончли далиллар билан асослашга ўргатиш;

  • курс лойиҳасини тақдимотида ўз нуқтаи назарини ҳимоя қила олиш ва муросага келиш, мулоқотга қўшилиш, бу жараёнда бериладиган саволларга асосланган жавоблар бериш, этика қоидаларига риоя қилган ҳолда баҳслашиш, музокаралар-давра суҳбатларида фаол қатнашишини намойиш этишга ўргатиш;

  • талабаларда гуруҳ билан ишлаш кўникмаларини фаоллаштириш, мақсадга эришишда ташаббус кўрсатиш қобилиятини кенгайтириш, умумий масалаларни ечишда ҳамкорлар билан ишлаш кўникмаларини мустаҳкамлаш;

  • мустақил ҳолда маълумотларни излаш, йиғиш, қайта ишлаш ва сақлашда замонавий компьютер ва ахборот технологиялардан кенг фойдаланиш айниқса, лойиҳалаш жараёнини ниҳоясига етказиш масъулиятни ҳис этишга ўргатади.

Курс лойиҳаси – кафедрада мустақил иш сифатида тузилган жадвалга кўра куннинг иккинчи яримида ўқитувчи маслаҳати, зарурий услубий қўлланма, йўл-йўриқ-кўрсатма-маълумотномалар, стандартлар, соҳа меъёр ва қоидалари, лойиҳа намуналари билан таъминланган махсус, жиҳозланган услубият хоналарида бажарилади.
Курс иши(лойиҳа)ни бажариш учун – лойиҳани бажариш босқичмабосқич, яъни биринчи босқич бажарилгандан сўнг, кейинга босқични бажаришга рухсат этилади. Талабалар томонидан курс лойиҳасини босқичма– босқич мустақил бажариши жараёнини кафедра мудири томонидан мунтазам назорат килиниши ва кафедра мажлисларида муҳокама этиб бориш назарда тутилган.

Download 1.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling