Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари
Download 1.11 Mb. Pdf ko'rish
|
shnk-2.05.02-07-uzb
- Bu sahifa navigatsiya:
- VI. ЙЎЛ ПОЙИ 6.1.
Секинлашиш тасмаси
элементлари Ҳисобий тезликка кўра, км/соат, секинлашиш тасмалари элементининг энг кичик узунлиги, м: 150 120 80 Тўғрилаш тасмаси, м 120 120 100 Тўлик кенгликдаги тасма, чиқишдаги ҳисобий тезликларга кўра, км/с, камида: 80 60 40 150 230 280 40 120 170 0 0 50 Изоҳ: Секинлашиш тасмаси режадаги эгриликда ёки бўйлама нишабликли қисмларда жойлашганда тўлиқ кенгликдаги секинлашиш тасмаси узунлиги ҳисоблаш йўли билан аниқланиши керак. VI. ЙЎЛ ПОЙИ 6.1. Йўл пойи йўлнинг тоифаси, йўл тўшамаси тури, кўтарма баландлиги ва ўйма чуқурлиги, йўл пойида фойдаланиладиган тупроқлар хусусияти, йўл пойини қуриш ишларини бажариш шароитлари, қурилиш ҳудудининг иқлим шароитлари ва қурилиш бўлакларидаги муҳандислик-геологик шароитлари, мазкур ҳудудда йўлни эксплуатация қилиш тажрибаларини ҳисобга олиб, қурилиш ва фойдаланиш босқичларида энг кам харажатлар билан йўл пойи билан бирга йўл тўшамасининг ҳам талаб қилинадиган мустаҳкамлиги ва барқарорлигини таъминлаш, шунингдек қимматбаҳо ерларни максимал сақлаш ва атроф-муҳитга энг кам зиён етказишдан келиб чиқиб ҳолда лойиҳаланиши зарур. 6.2. Йўл пойи қуйидаги элементларни ўз ичига олади: йўл пойининг устки қисми (ишчи қатлам); кўтарма танаси (ёнбағирлар билан); кўтарма асоси; ўйма асоси; ўйма ёнбағирлари; юза сувларни четлатиш қурилмалари; ер ости сувлари сатҳини пасайтириш ёки четлатиш қурилмалари (дренаж); йўл пойини хавфли геологик жараёнлардан (нурашлар, емирилишлар, селлар, кўчкилар, ўпирилишлар ва бошқалардан) ҳимоя қилиш учун мўлжал- ланган сақловчи ва ҳимояловчи геотехник қурилма ва тузилмалар. 6.3. Қурилиш жойининг табиий шароитлари 30-жадвалга асосан Ўзбекис- тон Республикаси ҳудудини йўл-иқлим минтақасига бўлинишини ҳисобга олган об-ҳаво-иқлим омиллари мажмуи билан тавсифланади. Жой шароитларининг муҳандислик-геологик хусусиятларини юза оқим тавсифи ва тупроқларнинг устки қатламининг намланиши шароитлари бўйича жой тури (2-мажбурий илованинг 1-жадвали), лойиҳалашда эътиборга олина- диган тупроқларнинг хусусиятлари ва уларнинг қатламда жойлашиш шароит- ШНҚ 2.05.02-07 37-бет лари, геологик, гидрологик ва музлаш, техноген омиллар таъсирини ўз ичига олган шароитлар ва жараёнлар (ҳудудни ўзлаштирилганлигини ҳисобга олиб) геоморфологик хусусиятлар (рельеф) ва бошқалар бўйича аниқланиши лозим. Тупроқлар устки қатламининг намланиши шароитлари бўйича ҳудудлар икки турга бўлинади: қуруқ ҳудудлар; йилнинг айрим даврларида ўта намланадиган зах ҳудудлар. 30-жадвал Download 1.11 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling