Шукуров рустам уткурович омонов камол худоймуродович


Download 5.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet129/140
Sana17.06.2023
Hajmi5.03 Kb.
#1546782
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   140
Bog'liq
ҚУРИЛИШ МАШИНАЛАРИ ФАНИДАН GLOSSARIY OQUV QOLLANMA

МОНИТОРИНГ ШАКЛЛАРИ - умумий, айрим фан, алохида масалалар, 
гурух, синф, якка (шахсий), масофадан, аралаш. 
МОНИТОРИНГ БОСҚИЧЛАРИ - тайёргарлик, амалга ошириш, тахлил, 
якунлаш. 
МОНИТОРИНГ МУДДАТЛАРИ - даврий (махсус, мунтазам) доимий 
(узлуксиз, шахсий). 
Мониторингни жорий этиш қуйидаги имкониятларни беради: 
- Мактабда илғор таълим-тарбия усулларидан кимлар ва кандай 
фойдаланаётганлигини кўрсатади, ўзини оқламаган, самарасиз услублардан 
воз кечиш, ўқитувчи, ўқувчилар фаолиятини илмий асосга эга бўлмаган, 
методик, диагностик, тасодифий синовлар, асосга эга бўлмаган ишларни 
қўллашга бархам беради. 


164 
- Ўқитувчи, психолог, фаолиятини тўғри таъминлашни таъминлайди. 
- Ўқувчи фаолиятини назорат этиш, ота-оналар, жамоатчилик фикрини 
ўрганувчи меъёрий асосларни белгилайди. 
- Хар бир мактабнинг ички назоратини амалга ошириш имконини яратади. 
МОТИВ - лотинча сўз бўлиб, "туртки, харакатга келтирувчи" деган маънони 
билдиради. Ўзининг ички эхтиёжларини қондириш учун ички уйғониш. Ўз 
максадига етиш учун аниқ максад сари интилиш. 
МОТИВАЦИЯ - узини кўрсата олиш жараёни, бошқаларни шахсий 
максадларини қондириш учун қўзғата олиш. 
МУАММОЛИ ТАЪЛИМ - таълим жараёнини олиб боришда ўқувчилар 
олдига ечиш учун муаммони қўйиш орқали муаммоли вазиятни вужудга 
келтириш ва машғулот давомида унинг ечимини топиш. 
Муаммо ўқитувчи томонидан ёки ўқувчилар томонидан қуйилиши мумкин. 
Муаммо (грекча сўз бўлиб, "Эврика" - излайман, қидираман, топаман) деган 
маънони беради. 
МУАММОЛИ ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ - ўқувчи фаолиятини 
фаоллаштириш ва жадаллаштиришга асосланган. 
МУАММОЛИ ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯСИНИНГ АСОСИ — инсонни 
фикрлаши муаммоли вазиятни ҳал этишдан бошланиши хамда унинг 
муаммоларини аниқлаш, тадқиқ этиш ва ечиш кобилиятига эга эканлигидан 
келиб чикади. Муаммоли таълим уқувчиларнинг ижодий тафаккури ва 
ижодий қобилиятларини оширишда жиддий ахамиятга эга. 
Муаммоли вазият яратиш усуллари: 
- Ўқитувчи ўқувчиларга дарс мавзуси билан боғлик, зиддиятли ҳолатни 
тушунтириш ва уни ечиш йўлини топишни таклиф қилиш; 
- Бир масалага доир турли нуқтаи назарларни баён қилиш; 
- Хал этиш учун етарли бўлмаган ёки ортиқча маълумотлар бўлган ёки 
саволнинг қўйилиши нотўғри бўлган масалаларни таклиф этиш. 
Муаммоли вазиятни ҳал этиш даражалари: 
- ўқитувчи муаммони қўяди ва ўзи ечади; 


165 
- ўқитувчи муаммони қўяди ва унинг ечимини ўқувчилар билан биргаликда 
топади; 
- Ўқувчиларнинг ўзлари муаммони қўядилар ва унинг ечимини топадилар. 
Муаммоли вазиятни ечишда қўлланиладиган усуллар: 
- Муаммони турли нуқтаи назардан ўрганиш, тахлил қилиш; 
- Солиштириш, умумлаштириш; 
- Фактларни аниқлаш ва қўлланиш; 
- Вазиятга боғлик хулосалар чиқариш; 
- Ўқувчиларнинг ўзлари аник саволлар бошқалар. 
Муаммоли таълимни америкалик психолог, файласуф ва педагог Д.Дюи 1894 
йилда Чикагода ташкил этган тажриба мактабида қўшган. Муаммоли таълим 
босқичлари: 
1. Муаммоли вазият хосил қилиш. 
2. Муаммони ечиш тахминларини шакллантириш. 
3. Ечимнинг тўғрилигини текшириш (олинган ечим билан боғлик ахборотни 
тизимлаштириш орқали).

Download 5.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling