Сонли илова tenge bank


  ШАРТНОМАНИ ЎЗГАРТИРИШ ВА БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ


Download 255.81 Kb.
Pdf ko'rish
bet15/15
Sana17.11.2023
Hajmi255.81 Kb.
#1782680
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
Onlayn mikroqarz shartnoma taklif

12. 
ШАРТНОМАНИ ЎЗГАРТИРИШ ВА БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ 
12.1. Шартнома исталган пайтда Мижознинг ташаббуси бўйича бекор қилиниши 
мумкин, бунда Банкка Шартномани бекор қилиш учун ариза тақдим қилинганида Банк 
билан якуний ҳисоб-китоб қилиниши ва Қарздорлик тўлиқ сўндирилиши шарт. 
12.2. Шартнома Мижоз томонидан Шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилмаган 


ҳолатда Банкнинг ташаббуси бўйича суддан ташқари бир томонлама тартибда бекор 
қилиниши мумкин, бунда Банк томонидан Мижозга бундай бекор қилиш тўғрисида 
билдириш хати юборилган кундан эътиборан 3 (уч) кундан кейин Шартнома бекор 
қилинган ҳисобланади. 
12.3. Шартноманинг бекор қилиниши Мижознинг Банк олдидаги Шартнома бўйича 
Қарздорликни, шу жумладан Шартноманинг амал қилиш даврида юзага келган Банк 
комиссия тўлови бўйича қарздорликни сўндириш мажбурияти бекор қилинишига олиб 
келмайди. 
13. 
ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ 
13.1. Шартнома Мижоз томонидан микроқарзнинг Индивидуал шартлари акцептланган 
пайтдан эътиборан кучга киради. 
13.2. Шартнома Микроқарз бўйича кредитлаш даврида амал қилади ва Мижоз 
томонидан Шартнома бўйича мажбуриятлар тўлиқ бажарилганидан сўнг бекор 
қилинади. 
 
14. 
ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР 
14.1. Мазкур Оммавий офертада олдиндан белгиланмаган шартлар Ўзбекистон 
Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига асосан тартибга солинади. 
14.2. Мижоз барча алоқа воситаларидан, шу жумладан, бироқ чекламаган ҳолда: почта 
жўнатмалари, СМС-хабарномалар, овозли жўнатмалар, электрон хатлар юбориш ва ҳ.к. 
воситалардан фойдаланган ҳолда бевосита алоқаларни амалга ошириш орқали Банк 
хизматларини ривожлантириш билан боғлиқ реклама материалларини Банкдан олиш 
учун ўз розилигини билдиради. 
14.3. Низолар юзага келган ҳолатда банк қайдномалари мазкур Оммавий оферта / 
шартнома бўйича ҳар икки Тараф мажбуриятларининг устувор далил-исботлари 
ҳисобланади. 
14.4. Қарз олувчи вафот этган ҳолатда, унинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари 
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда 
унинг меросхўрларига ўтади. 
14.5. Шартнома Мижоз томонидан акцептланган пайтда амалдаги Оммавий оферта 
шартларида тузилган ҳисобланади ҳамда Банк ва Мижоз томонидан ўз мажбуриятлари 
тўлиқ бажарилгунгача амал қилади.
14.6. Оммавий оферта масофадан туриб банк хизматларини кўрсатиш тизимида / Банк 
сайтида эълон қилинган пайтдан эътиборан ва унинг амал қилиш муддати мобайнида 
ҳақиқий ҳисобланади. 
ЭЪТИБОРЛИ БЎЛИНГ! Агар Сизга ва Сизнинг яқинларингизга кимдир кредит (қарз) 
олишда ўз ёрдамини таклиф қилса, шуни унутмангки, «Tenge Bank» АТБ воситачилар 
хизматларидан фойдаланмаган ҳолда, бевосита Мижозлар билан ишлайди. 
15. 
БАНК МАНЗИЛИ ВА РЕКВИЗИТЛАРИ 
«Tenge Bank» АТБ 
Манзили: Тошкент ш., Яшнобод тумани,
Паркент кўчаси, 66-уй. 
МФО: 01176, СТИР: 207297973 
Контакт-марказ рақами: 1245 

Download 255.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling