Сонли илова tenge bank


Download 255.81 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/15
Sana17.11.2023
Hajmi255.81 Kb.
#1782680
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
Onlayn mikroqarz shartnoma taklif



«Tenge Bank» АТБда жисмоний шахсларга
хизмат кўрсатиш бўйича универсал шартномага 
___-сонли ИЛОВА
 
 
«TENGE BANK» АТБ МАСОФАВИЙ БАНК ХИЗМАТИ ОРҚАЛИ ОНЛАЙН 
МИКРОҚАРЗ ТАҚДИМ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА ОММАВИЙ ОФЕРТА 
 
1. АТАМАЛАР ВА ТАЪРИФЛАР 
Мижозни верификациялаш – Мижознинг олинган ва Банкдаги мавжуд шахсий 
маълумотлари актуаллигини, тўғрилигини ва тўлиқлигини текшириш. 
Микроқарз берилган сана – Банк томонидан талаб қилиб олгунча сақланадиган 
депозит ҳисобварағига / банк картасига, шу жумладан Қарз олувчининг виртуал 
картасига / электрон ҳамёнига пул маблағлари ўтказилган сана. 
Қарз олувчи / Мижоз – тасдиқланган даромадга эга ва Микроқарз маҳсулоти шартлари 
бўйича барча талабларга жавоб берадиган, шунингдек Банк билан тузилган мазкур 
микроқарз тақдим қилиш тўғрисидаги Шартнома ва оммавий оферта доирасида 
Микроқарз олган жисмоний шахс (Ўзбекистон Республикасида доимий истиқомат 
қилувчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари / резидентлари). 
Микроқарзнинг индивидуал шартлари – Масофадан туриб банк хизматларини 
кўрсатиш тизими орқали Индивидуал шартларни ва мазкур Оммавий офертани 
акцептлаш орқали Мижоз / Қарз олувчи томонидан Микроқарз олишда акс 
эттириладиган ва тасдиқланган Банк томонидан Мижоз учун ҳисоблаб чиқилган 
эҳтимолий молиялаш суммаси доирасида Мижозга микроқарз тақдим қилишнинг 
муайян шартлари (суммаси, муддати, фоиз ставкаси ва ҳ.к.). 
Кредит аризаси – Мижозга онлайн микроқарз (бундан буён матнда – “Микроқарз”) 
тақдим қилиш эҳтимолини баҳолаш мақсадида Масофадан туриб банк хизматларини 
кўрсатиш тизими орқали Мижоз томонидан (потенциал қарз олувчи томонидан) Банкка 
юбориладиган ва мазкур Оммавий офертада назарда тутилган шартларда сўралаётган 
микроқарз тўғрисида умумий ахборотни ўз ичига олган ҳужжат (масофадан туриб банк 
хизматларини кўрсатиш тизимида тузилади). 

Download 255.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling