Сонли илова tenge bank


Банкнинг Микроқарзни тақдим қилиш бўйича мажбурияти Микроқарз тақдим  қилинган санадан эътиборан бажарилган ҳисобланади.  5.10


Download 255.81 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/15
Sana17.11.2023
Hajmi255.81 Kb.
#1782680
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
Onlayn mikroqarz shartnoma taklif

5.9. Банкнинг Микроқарзни тақдим қилиш бўйича мажбурияти Микроқарз тақдим 
қилинган санадан эътиборан бажарилган ҳисобланади. 
5.10. Тақдим қилинган Микроқарз суммаси, муддати, фоиз ставкаси, Микроқарзни 
сўндириш жадвали Микроқарзнинг индивидуал шартларида белгиланади. 
5.11. Тўлов санаси банк ишламайдиган кунига тўғри келган ҳолатда, навбатдаги энг 
яқин банк иш куни Тўлов санаси куни ҳисобланади. Бунда, тўлов суммаси ўзгаради (дам 
олиш / байрам кунлари учун фоизлар тўлов суммасига қўшилади ва келгуси тўловдан 
истисно қилади). 
5.12. Микроқарз бўйича асосий қарзнинг сўндирилиши (қайтарилиши) Мижоз 
томонидан Микроқарзнинг индивидуал шартларига асосан Микроқарз валютасида 
амалга оширилади. 
5.13. Мижоз онлайн олинган микроқарзни ва унинг бўйича ҳисоблаб ёзилган 
фоизларни Масофадан туриб банк хизматларини кўрсатиш тизимида белгиланган 
онлайн Микроқарз тўловлари жадвалида қайд этилган муддатларга асосан сўндириш 
мажбуриятини олади. 
5.14. Мижознинг Микроқарзни сўндириш учун тушадиган маблағлари Микроқарз 
бўйича асосий қарзни ва ҳисоблаб ёзилган фоизлар, неустойка, комиссиялар ва ҳ.к. 
бўйича қарзларни сўндиришга йўналтирилади. Банк фойдасига тушган, Мижоз 
мажбуриятлари ижроси учун етарли бўлмаган тўлов ушбу тўлов санасида Мижознинг 
мазкур Оммавий оферта бўйича Банк олдидаги мажбуриятлари тўлови учун қуйидаги 
кетма-кетликда йўналтирилади: 
− биринчи навбатда – тўлов муддати кечиктирилган фоизлар (ҳисоблаб ёзилган, 
бироқ сўндириш кунида тўланмаган); 
− иккинчи навбатда – асосий қарз бўйича тўлов муддати кечиктирилган қарзга 
ҳисоблаб ёзилган фоизлар; 
− учинчи навбатда – асосий қарз бўйича тўлов муддати кечиктирилган қарз 
(Микроқарз бўйича асосий қарз тўлов санаси бузилганида юзага келади); 
− тўртинчи навбатда – мазкур Шартнома шартларидан келиб чиқадиган бошқа 
тўловлар бўйича тўлов муддати кечиктирилган қарз; 
− бешинчи навбатда – неустойка суммаси. 
5.15. Шартнома 
бўйича қарзнинг қисман муддатдан олдин сўндирилиши 
Микроқарзнинг индивидуал шартлари бўйича Қарз олувчининг тўловлар миқдорини ва 
даврийлигини (муддатларини) белгилаш тартиби ўзгаришига олиб келмайди. 
5.16. Шартнома бўйича қарз қисман муддатдан олдин сўндирилган ҳолатда, асосий 
қарзнинг қолдиқ суммаси қисман муддатдан олдин сўндирилган сумма чегириб 
олинган ҳолда камайтирилади, бунда Ҳар ойлик тўлов асосий қарз бўйича қисман 
сўндирилган суммага камайтирилади, фоизлар асосий қарзнинг ҳақиқий қолдиғига 
ҳисоблаб ёзилади, Кредит тақдим қилинган муддат эса ўзгармайди. 

Download 255.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling