Сонли илова tenge bank


Download 255.81 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/15
Sana17.11.2023
Hajmi255.81 Kb.
#1782680
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
Onlayn mikroqarz shartnoma taklif

3. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ 
3.1. Банк Мижозга Кредит аризасида Мижоз томонидан кўрсатилган суммада, бироқ 
Банк томонидан Мижоз учун ҳисоблаб чиқилган эҳтимолий молиялаш суммасидан кўп 
бўлмаган миқдорда Микроқарз беради, Мижоз эса олинган Микроқарз суммасини 
Банкка қайтариш ҳамда мазкур Оммавий оферта ва Микроқарзнинг индивидуал 
шартларида назарда тутилган шартларга асосан Микроқарздан фойдаланилганлик учун 
фоизларни тўлаш мажбуриятини олади.
3.2. Таъминотга талаблар – Банкнинг хоҳишига қараб, таъминотсиз ёки таъминот 
асосида кредит қайтарилмаслиги хавфини суғурталаш полиси.
3.3. Сўндириш тартиби – ҳар бир Микроқарз бўйича Мижознинг Масофадан туриб 
банк хизматларини кўрсатиш тизимларида амалга ошириш мумкин бўлган жадвал 
бўйича ҳар ойлик тўловлари. 
4. ҚАРЗ ҲИСОБВАРАҒИНИ ОЧИШ 
4.1. Мазкур Оммавий офертага асосан Банк Мижозга Ўзбекистон Республикаси 
миллий валютаси – сўмда қарз ҳисобварағини очади. 
4.2. Ҳисобварақ рақами Банк томонидан бир томонлама тартибда белгиланади ва 
Мижозга Tenge24 мобил иловасида (Масофадан туриб банк хизматларини кўрсатиш 
тизимида) ахборот жойлаштириш орқали маълум қилинади. 
5. МИКРОҚАРЗНИ БЕРИШ ВА СЎНДИРИШ ТАРТИБИ 
5.1. Микроқарз Мижозга мазкур Оммавий офертада белгиланган шартларда ва 
тартибда талаб қилиб олгунча сақланадиган депозит ҳисобварағига ёки банк картасига, 
шу жумладан Мижознинг виртуал картасига / электрон ҳамёнига нақд пулсиз шаклда 
пул маблағларини ўтказиш орқали тақдим қилинади. 
5.2. Микроқарз олиш учун Мижоз Масофадан туриб банк хизматларини кўрсатиш 
тизими интерфейсида мазкур Оммавий оферта билан танишиб чиқиши ва уни 
акцептлаши (қабул қилиши) ҳамда ва Кредит аризасини бериш орқали Микроқарз 
тақдим қилиш имконияти тўғрисида сўровнома билан мурожаат қилиши керак.
5.3. Кредит аризаси кўриб чиқилганидан сўнг Банк Мижозга Масофадан туриб банк 
хизматларини кўрсатиш тизими интерфейсида ёки Микроқарзнинг индивидуал 
шартларини шакллантириш орқали Банк томонидан тасдиқланган мазкур Оммавий 
оферта шартларида молиялаш суммасини маълум қилади ёхуд муваффақиятсиз 
верификациялаш ёки Мижознинг кредитни тўлаш қобилияти етарлича эмаслиги 
сабабли Микроқарзни тақдим қилиш имконияти йўқлиги тўғрисида хабар беради.
5.4. Мазкур Оммавий офертани ва Микроқарзнинг индивидуал шартларини 
акцептлаш орқали Мижоз ўз розилиги билдиради ва Банкка Микроқарзни кўриб чиқиш, 
бериш ва сўндириш жараёнлари билан боғлиқ мақсадларда Ўзбекистон 
Республикасининг “Шахсий маълумотлар тўғрисида”ги Қонуни талабларига асосан 
расмий манбалардан керакли ҳажмда Мижознинг шахсий маълумотларини талаб 
қилиш, олиш, ишлаш ва бошқа шахсга узатиш ваколатини беради.
5.5. Банк томонидан тасдиқланган Мижозни молиялаш суммаси Мижознинг кредитни 
тўлаш қобилиятини баҳолаш орқали Банкда мавжуд Мижоз тўғрисидаги ахборот 
асосида белгиланади. Мижознинг кредитни тўлаш қобилиятини баҳолаш методикаси 
Банкнинг тижорат сири бўлиб, махфий ҳисобланади.
5.6. Мижоз Банк томонидан таклиф қилинган эҳтимолий молиялаш суммасидан 
юқори бўлмаган суммада, мазкур Оммавий оферта шартларида сўндириш ой кунлари 
қайд этилган ҳолда Кредит аризасини беришга ёки Микроқарз олишни рад қилишга 
ҳақли.


5.7. Мижознинг Кредит аризаси Микроқарз суммасини, уни сўндириш муддатини, 
фоиз ставкасини ва сўндириш ой кунини ўз ичига олади ҳамда Мижоз томонидан 
акцептланган мазкур Оммавий офертанинг ажралмас қисми ҳисобланади.
5.8. Кредит аризасини ва Микроқарзнинг индивидуал шартлари акцептини тақдим 
қилиш Мижознинг Микроқарзнинг индивидуал шартларида қайд этилган Микроқарзни 
олишга розилигининг тасдиқланиши ҳисобланади, шундан сўнг Микроқарзнинг 
индивидуал шартлари ва Оммавий оферта Банк ва Мижоз ўртасида келишилган 
ҳисобланади.

Download 255.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling