Сонли илова tenge bank


Download 255.81 Kb.
Pdf ko'rish
bet14/15
Sana17.11.2023
Hajmi255.81 Kb.
#1782680
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
Onlayn mikroqarz shartnoma taklif

10.7. Банк Картадан фойдаланиб амалга оширилган унинг назорат доирасидан ташқари 
низоли ва даъволи вазиятлар юзага келганлиги учун жавобгар бўлмайди. 
10.8. Банк техник тўхталишлар (электр таъминот ва алоқа тармоқлари узилишлари / 
шикастланиши, Тўлов тизимлари ишида техник тўхталишлар) ҳолатида, Мижоз 
томонидан ҳисобвараққа пул маблағларини ўтказиш учун реквизитлар нотўғри қайд 
этилган / тўлиқ қайд этилмаган ҳолатда мазкур Оммавий оферта шартлари 
бажарилмаганлиги ёки ўз вақтида бажарилмаганлиги учун жавобгар бўлмайди. 
10.9. Банк йилига ўзлаштириш миқдорининг ярмидан кўп бўлмаган қисмини ташкил 
этадиган суммада фоизлар, комиссия, пеняларни ҳисоблаб ёзиш ва ундиришга ҳақли. 
11. 
НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ВА МУРОЖААТНОМАЛАРНИ ИШЛАШ 
ТАРТИБИ 
11.1. Тарафлар томонидан мазкур Шартномани бажариш жараёнида юзага келадиган 
барча низолар ўзаро мақбул қарор ишлаб чиқиш мақсадида Тарафлар томонидан 
олдиндан кўриб чиқилади. Тарафлар келишувга эришмаган ҳолатда, улар ўртасидаги 
низо Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган 
тартибда даъвогар жойлашган манзил бўйича умумий юрисдикция судида ҳал 
қилинади. 
11.2. Тарафлар ўртасида мазкур Шартнома туфайли юзага келадиган барча низолар 
мазкур Оммавий оферта ва Универсал шартномада назарда тутилган тартибда ҳал 
қилинади. 
11.3. Банк онлайн микроқарз бўйича сўндирилмаган маблағлар қайтарилишини, барча 
ҳисоблаб ёзилган фоизлар ва бошқа қўшимча талаблар тўловини, шунингдек Мижоз 
томонидан Банкка етказилган барча харажатлар ва зарарлар Мижоз томонидан ўрни 
тўлдирилишини талаб қилишга ҳақли.
11.4. Неустойка тўлови Мижозни унга юклатилган мажбуриятлар бажарилишидан ёки 
қоида бузилишларини бартараф этишдан озод қилмайди.
11.5. Мижоз ва Банкнинг мазкур Оммавий офертада назарда тутилмаган жавобгарлик 
чоралари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига асосан қўлланилади.
11.6. Суғурта ташкилоти томонидан Банкка Мижознинг онлайн микроқарз бўйича 
қарздорлиги ўрнини тўлдириш суғурта суммаси тўланган ҳолатда, амалдаги қонун 
ҳужжатларига асосан Мижозга регресс тартибида пул маблағлари ўрнини тўлдириш 
учун талаб қилиш ҳуқуқи суғурта ташкилотига ўтади. 
11.7. Мазкур Шартнома туфайли ёки у билан боғлиқ юзага келадиган барча низолар 
Тарафларнинг ўзаро келишувига асосан ҳал қилинади. Агар Тарафлар келишувга 
эришмаса, улар ўртасидаги низо Банк жойлашган манзил бўйича ваколатли судда ҳал 
қилинади. 

Download 255.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling