Сонли илова tenge bank


ШАХСИЙ МАЪЛУМОТЛАРНИ ИШЛАШ


Download 255.81 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/15
Sana17.11.2023
Hajmi255.81 Kb.
#1782680
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   15
Bog'liq
Onlayn mikroqarz shartnoma taklif

8. ШАХСИЙ МАЪЛУМОТЛАРНИ ИШЛАШ 
8.1. Мижоз Шартнома тузиш, шунингдек Банкка Кредит аризасини юбориш орқали 
Банкка Мижоз томонидан тақдим қилинган қоғоз ва/ёки электрон ташувчилардаги 
шахсий маълумотларни ишлашни тўплаш, ёзиб олиш, тизимлаштириш, жамлаш, 
сақлаш, аниқлик киритиш (янгилаш, ўзгартириш), чиқариб олиш, фойдаланиш, узатиш 
(учинчи шахсларга шахсий маълумотлардан фойдаланиш, шу жумладан, ишлаш 
ҳуқуқини тақдим қилиш) автоматлаштириш воситаларидан фойдаланилган ҳолда 
ва/ёки фойдаланилмаган ҳолда амалга ошириш, Мижознинг шахсий маълумотларини 
эгасиз қилиш, блокировка қилиш, олиб ташлаш, йўқ қилиш ҳуқуқини беради 
(розилигини билдиради). 
8.2. Мазкур Шартнома мақсадлари учун Мижознинг шахсий маълумотлари 
дейилганида Мижоз ёки унинг розилиги билан учинчи шахс томонидан ҳар қандай 
эҳтимолий усулда Банкка бевосита ёки билвосита муайян ёки унинг ёрдамида 
аниқланадиган Мижозга тегишли ахборот, шу жумладан қуйидаги маълумотларнинг 
тақдим қилиниши тушунилади: фамилияси, исми, отасининг исми; туғилган кун, ой ва 
йил; жинси; алоқа боғлаш учун маълумотлар (телефон рақамлари, электрон почта 
манзиллари); шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар; турар жой ва/ёки жойлашган 
манзил тўғрисида маълумотлар, маълумоти, оилавий аҳволи, фарзандлари, бандлиги ва 
фаолият соҳаси тўғрисида маълумотлар, иш берувчи тўғрисида маълумотлар, ўртача 
ойлик даромади ва ҳар ойлик харажатлари ва ҳ.к. тўғрисида маълумотлар. 
8.3. Юқорида қайд этилган Мижознинг шахсий маълумотларини қуйидаги 
мақсадларда ишлаш: Банк томонидан Мижоз билан Шартнома тузиш имкониятини 
кўриб чиқиш, Банк томонидан қабул қилиниши мумкин бўлган хулоса масаласи бўйича 
ижобий ёки салбий қарор қабул қилиш, шу жумладан Мижознинг шахсий 
маълумотларини фақат автоматлаштирилган равишда ишлаш орқали; Мижоз 
томонидан қайд этилган маълумотлар тўғрилигини текшириш; Шартномани бажариш 
ва бекор қилиш; Шартнома бўйича қарзларни талаб қилиб олиш (сўндириш, ундириб 
олиш); Мижознинг тўлов қобилиятини баҳолаш; унинг иш жойини, амалда турар жой 
манзилини, телефон рақамларини ва Мижоздан олинган бошқа маълумотларни 
текшириш; Мижознинг Банк маҳсулотларига қизиқишини аниқлаш; Мижозни 
маркетинг сегментларига киритиш; Мижозга Банкнинг бошқа хизматлари ва 
маҳсулотларини таклиф қилиш ва кўрсатиш (тақдим қилиш) (шу жумладан, Банк 


томонидан тақдим қилинадиган бошқа хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ бошқа 
шартномалар тузиш имкониятларини кўриб чиқиш). 
8.4. Мижоз Шартнома тузиш орқали Банкдан махсус шартларда банк маҳсулотлари 
шахсий таклифларини олиш мақсадида Банкка исталган вақтда кредитлар тарихи 
бюросидан унинг кредит тарихи тўғрисида маълумотларни талаб қилиб олишни 
топширади. 

Download 255.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling