Сонли илова tenge bank


МИКРОҚАРЗДАН ФОЙДАЛАНИЛГАНЛИК УЧУН ҲАҚ


Download 255.81 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/15
Sana17.11.2023
Hajmi255.81 Kb.
#1782680
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
Onlayn mikroqarz shartnoma taklif

6. МИКРОҚАРЗДАН ФОЙДАЛАНИЛГАНЛИК УЧУН ҲАҚ 
6.1. Банк фоизларни Микроқарзнинг индивидуал шартларида қайд этилган йиллик 
фоиз ставкаси ҳисоб-китобидан Микроқарз бўйича асосий қарзнинг ҳақиқий қолдиғига 
ҳисоблаб ёзади. 
6.2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкалари 
ўзгарган ёки капитал бозорида ресурслар учун тўлов ошган / камайган ҳолатда, 
Микроқарзнинг 
индивидуал 
шартларида 
қайд 
этилган 
Микроқарздан 
фойдаланилганлик учун ҳисоблаб ёзиладиган фоизлар миқдори Тарафлар томонидан 


ўзаро келишувга асосан қайта кўриб чиқилиши мумкин, бу Масофадан туриб банк 
хизматларини кўрсатиш тизими орқали ёки ёзма шаклда оферта (қўшимча битим) 
акцепти билан тасдиқланади. 
6.3. Микроқарз бўйича асосий қарз қолдиғига фоизлар йилига 365 кун ва ҳар бир 
ойдаги ҳақиқий кунлар сони ҳисоб-китобида ҳар куни иш куни охирида ҳисоблаб 
ёзилади. Фоизларни ҳисоблаб ёзиш қарз ҳисобварағида қарздорлик юзага келган кунда 
амалга оширилиши бошланади. 
6.4. Мижоз Банкка Микроқарзнинг индивидуал шартларига асосан Микроқарздан 
фойдаланилганлик учун ҳисоблаб ёзилган фоизларни тўлов санасида тўлайди. 
6.5. Микроқарзнинг тўлиқ қиймати Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига 
асосан ҳисоблаб чиқилади. Микроқарзнинг тўлиқ қиймати таркиби тўғрисида батафсил 
маълумотлар Микроқарзнинг индивидуал шартларида келтирилади. 
6.6. Шартнома шартларига Мижоз томонидан мажбуриятларнинг қисман ёки тўлиқ 
бажарилмаслиги хавф-хатарига олиб келмайдиган (фоиз ставкаси ошиши, шахсий 
маълумотлар бўйича ўзгартиришлар киритиш ва ҳ.к.), шунингдек Банк Микроқарз 
бўйича асосий қарзнинг қисман муддатдан олдин сўндирилиши туфайли сўндириш 
жадвалига ҳар ойлик тўлов суммасини қайта ҳисоблаш юзасидан ўзгартиришлар 
киритишга ҳақли бўладиган ўзгартиришлар киритилиши Шартнома шартларига 
ўзгартиришлар киритилиши учун бир марталик комиссия ундирувисиз амалга 
оширилади. 
6.7. Шартнома 
шартларига 
таъминот 
юзасидан 
Қарз 
олувчи 
томонидан 
мажбуриятларнинг қисман ёки тўлиқ бажарилмаслиги хавф-хатарига олиб келмайдиган 
(қўшимча 
таъминот 
тақдим 
қилиш, 
техпаспорт, 
кадастр 
ҳужжатлари 
алмаштирилганида, гаров предмети жойлашган манзил ўзгарганида гаров бўйича 
маълумотлар юзасидан шахсий маълумотларга доир ўзгартиришлар киритиш, суғурта 
муддатини узайтириш ва ҳ.к.) ўзгартиришлар киритилиши Шартнома шартларига 
таъминот юзасидан ўзгартиришлар киритилиши учун бир марталик комиссия 
ундирувисиз амалга оширилади. 

Download 255.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling