Сонли илова tenge bank


Download 255.81 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/15
Sana17.11.2023
Hajmi255.81 Kb.
#1782680
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
Onlayn mikroqarz shartnoma taklif

5.17. Муддатли қарз (сўндириш санаси бошланмаган қарз / Микроқарзнинг муддатдан 
олдин сўндирилиши) Қарз олувчи кўрсатмаларига асосан сўндирилади. 
5.18. Асосий қарзнинг сўндирилиши қарз ҳисобварағига амалга оширилади, унда 
мазкур Шартнома бўйича тақдим қилинган Микроқарз ҳисоби юритилади, ҳисоблаб 
ёзилган фоизлар эса Микроқарз бўйича ҳисоблаб ёзилган фоизлар ҳисобварағига 
амалга оширилади. Қайд этилган ҳисобварақларга маблағлар тушган кун асосий қарз ва 
унинг бўйича ҳисоблаб ёзилган фоизларни сўндириш санаси ҳисобланади. 


5.19. Микроқарз бўйича асосий қарз, фоизлар ва/ёки бошқа тўловларнинг сўндирилиши 
Банк томонидан Мижоз аризаси, Банк фармойиши ижроси орқали ва/ёки Банк 
томонидан мустақил равишда Мижознинг талаб қилиб олгунча сақланадиган депозит 
ҳисобварағидан маблағларнинг мемориал ордерлар билан акцептсиз чегириб олиниши 
орқали ёхуд Банк томонидан Қарз олувчининг барча ҳисобварақларидан тегишли 
сумма чегириб олиниши орқали амалга оширилади. 
5.20. Мазкур Оммавий оферта бўйича Микроқарз, фоизлар ва бошқа тўловлар 
тўланиши Мижоз томонидан Банк ҳамкорлари тўлов терминалларидан ёки банкнинг 
Масофадан туриб банк хизматларини кўрсатиш тизимидан фойдаланиб Ўзбекистон 
Республикасининг бошқа банкларидан пул маблағларини ўтказиш орқали ўзининг 
талаб қилиб олгунча сақланадиган депозит ҳисобварағини / Микроқарзни сўндириш 
учун махсус / жамғарма ҳисобварағини / карточка ҳисобварағини (сўмдаги карточка 
ҳисобварағини) тўлдириш орқали амалга оширилиши мумкин. Микроқарз бўйича 
тўловни амалга ошириш учун Мижоз ёки унинг ваколатли шахси мобил иловада ёки 
Банк ҳамкорлари тўлов терминалларида реквизитларни тўлдиришда тегишли майдонга 
Микроқарзни расмийлаштиришда бериладиган «ID кредит коди»ни киритиши керак. 
Қарз олувчи «ID кредит коди»ни Tenge24 мобил иловаси ёки Масофадан туриб банк 
хизматларини кўрсатиш тизими орқали билиб олиши мумкин. 
5.21. Масофадан туриб банк хизматларини кўрсатиш тизимида онлайн Микроқарз 
бўйича қарзни жадвалга асосан ёки муддатидан олдин сўндириш имконияти тақдим 
қилинади. Мижоз томонидан Масофадан туриб банк хизматларини кўрсатиш тизими 
интерфейсида “Жадвалга асосан сўндириш” опцияси танланган ҳолатда, пул 
маблағлари жамғарма ҳисобварағига ўтказилади ва жамғарма ҳисобварағидаги мавжуд 
сумма доирасида, тўлов муддати келишига қараб, тўланадиган суммада онлайн 
Микроқарзни сўндиришга йўналтирилади. Бунда, жадвалга асосан сўндириш қуйидаги 
тартибда амалга оширилади: - асосий қарз учун ҳисоблаб ёзилган фоизлар; - асосий 
қарз суммаси. “Муддатдан олдин сўндириш” опцияси танланган ҳолатда, пул 
маблағлари, биринчи навбатда, тўлов муддати келган ҳақиқий ҳисоблаб ёзилган 
фоизларга йўналтирилади, тўловнинг қолган қисми эса онлайн Микроқарз бўйича 
асосий қарзни сўндиришга йўналтирилади. “Муддатдан олдин сўндириш” опциясидан 
Мижозда онлайн Микроқарз бўйича тўлов муддати кечиктирилган қарз бўлмаган 
ҳолатда фойдаланиш мумкин. Масофадан туриб банк хизматларини кўрсатиш тизими 
орқали онлайн Микроқарзни сўндиришда ҳисоблаб ёзилган фоизлар жадвалга асосан 
тўлов муддати келган санада сўндирилади.
5.22. Мижоз Банк томонидан онлайн Микроқарз бўйича тўловлар Мижоз томонидан 
дастлабки ариза беришда қайд этилган банк карталаридан, Мижознинг мобил 
ҳамёнидан ва Мижознинг Банкда очилган ҳар қандай ҳисобварақларидан муқаррар 
равишда чегириб олинишига розилик билдиради.
5.23. Онлайн Микроқарз бўйича тўлов муддати кечиктирилган қарзнинг ундируви Банк 
томонидан фоизлар ва асосий қарз бўйича тўлов муддати кечиктирилган қарз 
суммасининг мобил ҳамёндан, банк карталаридан ва Банкда очилган ҳар қандай 
ҳисобварақлардан қуйидаги тартибда муқаррар равишда чегириб олиш орқали амалга 
оширилади: - тўлов муддати кечиктирилган асосий қарз бўйича ҳисоблаб ёзилган 
фоизлар; - тўлов муддати кечиктирилган фоизлар; - тўлов муддати кечиктирилган 
асосий қарз суммаси. 

Download 255.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling