Сонли илова tenge bank


ТАРАФЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


Download 255.81 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/15
Sana17.11.2023
Hajmi255.81 Kb.
#1782680
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   15
Bog'liq
Onlayn mikroqarz shartnoma taklif

9. ТАРАФЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ 
Мижоз қуйидагиларга ҳақли: 
9.1. Микроқарзни исталган вақтда, жарима санкциялари ундирувисиз мазкур 
Шартномада белгиланган муддатдан олдин сўндириш. 
9.2. Мазкур Шартнома тузилганидан сўнг пул маблағлари олингунгача даврда 
Микроқарз олишни бепул асосда рад қилиш. 
9.3. Микроқарз бўйича гаровга қўйилган ўз депозити (агар мавжуд бўлса, омонати) 
маблағларини, депозит (омонат) амал қилиш муддатидан қатъи назар, Микроқарзни 
қайтаришга йўналтириш. Бунда, агар Мижоз Микроқарз бўйича гаровга қўйилган ўз 
муддатли депозити (омонати) маблағларини шартномада белгиланган депозит (омонат) 
муддати тугагунгача Микроқарзни қайтаришга йўналтириш истагини билдирса, у бу 
ҳақда Банкни депозит (омонат) қайтарилиши мўлжалланган санагача энг камида бир ой 
олдин хабардор қилиши керак. 
9.4. Шартнома амал қилиш даврида ойига бир марта бир иш куни мобайнида 
қуйидагилар тўғрисида ахборотни ёзма шаклда бепул асосда олиш: 
Микроқарз бўйича тўланган пул маблағлари суммаси; 
асосий сумма бўйича қарз қолдиғи; 
навбатдаги тўловлар миқдори, таркиби ва муддатлари (тўловлар жадвали); 
тўлов муддати кечиктирилган қарз миқдори ва таркиби; 
тушадиган пул маблағларини Микроқарз бўйича қарзни сўндиришга йўналтириш. 
Мижоз бундай турдаги ҳужжатлар алмашинуви Масофадан туриб банк хизматларини 
кўрсатиш тизими воситалари орқали қоғоз ташувчидаги ҳужжатга тенглаштириладиган 
ва бир хил юридик кучга эга электрон шаклда амалга оширилиши шартини қабул 
қилади. 
9.5. Микроқарз суммасидан Шартнома тузилган кундан эътиборан 14 (ўн тўрт) кун 
мобайнида 
фойдаланиш. 
Ушбу 
давр 
тугаганидан 
сўнг 
Микроқарзнинг 
фойдаланилмаган қисми ўзлаштирилиши керак. 
9.6. Универсал шартнома ва амалдаги қонун ҳужжатларига асосан бошқа ҳуқуқлар. 

Download 255.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling