Сонли илова tenge bank


МИКРОҚАРЗНИНГ ҚАЙТАРИЛИШИНИ ТАЪМИНЛАШ


Download 255.81 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/15
Sana17.11.2023
Hajmi255.81 Kb.
#1782680
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15
Bog'liq
Onlayn mikroqarz shartnoma taklif

7. МИКРОҚАРЗНИНГ ҚАЙТАРИЛИШИНИ ТАЪМИНЛАШ 
7.1. Мазкур Оммавий оферта бўйича бериладиган Микроқарз қуйидаги турдаги 
таъминотлардан бири билан таъминланиши мумкин: 
7.1.1.  Микроқарз 
сўндирилмаслиги хавф-хатарини суғурталаш полиси. Банк 
Суғурталовчи билан кредитлашнинг бутун муддати учун Микроқарз сўндирилмаслиги 
хавф-хатарини суғурталаш шартномасини тузади (бундан буён матнда – “таъминот”).
7.1.2.  Микроқарз сўндирилмаслиги хавф-хатарини суғурталаш полисининг муайян 
шартлари тегишли суғурталаш шартномасида (ёки суғурталаш бўйича битимда) Банкни 
қониқтирадиган равишда олдиндан белгилаб олинади. Таъминот Микроқарз 
суммасининг 125 фоизини қоплайдиган миқдорда, Банк билан алоқадор шахслар учун – 
Микроқарз суммасининг 130 фоизидан кам бўлмаган миқдорда қабул қилинади. 
Микроқарз сўндирилмаслиги хавф-хатарини суғурталаш полисини расмийлаштириш 
билан боғлиқ барча харажатларни (суғурта премияси), агар кредит маҳсулоти 
шартларида ўзгача назарда тутилмаган бўлса, Банк ўзига қабул қилади. 
7.1.3.  Мижоз / учинчи шахсларнинг алоҳида депозит ҳисобварағига жойлаштирилган 
пул маблағлари гарови. Таъминот миллий валютадаги пул маблағлари гаровга қўйилган 
ҳолатда Микроқарз суммасининг 100 фоизини қоплайдиган миқдорда ва чет эл 
валютасидаги пул маблағлари гаровга қўйилган ҳолатда Микроқарз лимитининг 110 
фоизидан кам бўлмаган миқдорда қабул қилинади. Ушбу талаб Банк билан алоқадор 
шахслар учун ҳам жорий қилинади. 
7.1.4.  Учинчи шахс кафиллиги Микроқарз суммасининг 125 фоизини қоплайдиган 
миқдорда, Банк билан алоқадор шахслар учун – Микроқарз суммасининг 130 фоизидан 
кам бўлмаган миқдорда қабул қилинади. 
7.1.5.  Ўзбекистон Республикаси банкларида Мижознинг ҳисобварақларига ва 
омонатларига тушадиган ва/ёки жойлаштириладиган, шу жумладан ижарага 


бериладиган мулк даромадларидан, омонатлар бўйича фоизлардан, ойлик иш ҳақидан 
ва бошқа даромадлардан Микроқарз суммасининг 125 фоизидан кам бўлмаган қисмини 
қоплайдиган миқдорда тушадиган пул маблағларини талаб қилиш ҳуқуқи билан 
таъминланиши мумкин. 
7.1.6.  Транспорт воситалари гарови билан таъминланиши мумкин. Ушбу гаровнинг 
муайян шартлари нотариал расмийлаштирилган гаров шартномасида белгиланади. 
Қарз олувчи “Гаров предмети”ни Банк томонидан маъқулланган суғурта компанияси 
орқали суғурталаш ва Микроқарз шартномасининг бутун амал қилиш даври учун 
суғуртани таъминлаш мажбуриятини олади. Суғурта ҳодисаси юз берган ҳолатда Банк 
Наф олувчи ҳисобланади. Тегишли равишда расмийлаштирилган суғурта шартномаси, 
суғурта полиси ва Гаров предметининг нотариал расмийлаштирилган гаров 
шартномаси Қарз олувчи томонидан Банкка Микроқарз бериладиган санагача тақдим 
қилиниши керак. 
7.2. Агар Мижоз Микроқарзнинг индивидуал шартларига мувофиқ асосий қарзни, 
фоизларни ва/ёки Микроқарз бўйича бошқа тўловларни белгиланган муддатда 
сўндириш бўйича бирон-бир тўловни амалга ошириш ҳолатида бўлмаган вазият ва/ёки 
шартнома бўйича бошқа мажбуриятлар бузилиши юзага келса, Ўзбекистон 
Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мазкур 
Оммавий офертага асосан Банк ундирувни таъминотга ва/ёки у(лар)нинг қисмига 
қаратиш ва/ёки Мижоз қарзларини Суғурталовчидан ундириш муқаррар ва сўзсиз 
ҳуқуқини олади ва Мижоз Банкка ушбу ҳуқуқни тақдим қилади. 

Download 255.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling