Сонли илова tenge bank


Микроқарз / онлайн Микроқарз


Download 255.81 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/15
Sana17.11.2023
Hajmi255.81 Kb.
#1782680
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
Onlayn mikroqarz shartnoma taklif

Микроқарз / онлайн Микроқарз – Масофадан туриб банк хизматларини кўрсатиш 
тизимидан фойдаланиш орқали Банк томонидан муддатлилик, қайтариш, 
таъминланганлик ва тўланиш шартларида Қарз олувчига мазкур Оммавий офертада 
назарда тутилган шартларда пул маблағларини ўтказиш орқали тақдим қилинадиган 
пул маблағлари. 
Электрон ҳамён – Масофадан туриб банк хизматларини кўрсатиш тизими орқали 
Мижоз фойдаланиши мумкин бўлган Банкда очилган ҳисобварақ. 
Микроқарз бўйича таъминот – микроқарз суммасининг 125% дан кам бўлмаган 
суммада кредит сўндирилмаслиги хавфини суғурталаш полиси. 
Тўлов мажбуриятлари – Қарз олувчининг мазкур Шартнома бўйича қарзини, унинг 
бўйича фоизларни ва бошқа тўловларни (гаровни расмийлаштириш бўйича харажатлар) 
мазкур Шартномада белгиланган суммада ва муддатларда сўндириш мажбуриятлари. 
Масофадан туриб банк хизматларини кўрсатиш тизими – Банк хизматларидан 
масофадан туриб фойдаланиш имкониятини тақдим қиладиган дастурий-техник 
воситалар, шу жумладан «Tenge24» мобил иловаси. 
2. АСОСИЙ ҚОИДАЛАР 
2.1. Мазкур Оммавий оферта «Tenge Bank» АТБ (бундан буён матнда – “Банк”) 
томонидан Масофадан туриб банк хизматларини кўрсатиш тизими орқали мазкур 
Оммавий оферта умумий шартларида ва Микроқарзнинг индивидуал шартларида 
микроқарз тақдим қилиниши тўғрисида шартномани (бундан буён матнда – 
“Шартнома”) тузиш тўғрисида Банкнинг номуайян сонли Мижозларига йўлланган 
расмий таклифи ҳисобланади.


2.2. Микроқарз тақдим қилиниши тўғрисида шартнома Ўзбекистон Республикаси 
Фуқаролик Кодексининг 367-моддаси ва 369-моддаси 2-қисмига, Универсал 
шартномага мувофиқ тузилади ҳамда Мижоз томонидан мазкур Оммавий оферта 
назарда тутилган ва Мижоз томонидан мазкур Оммавий оферта бирон-бир 
чегирмаларсиз ёки чекловларсиз сўзсиз акцептланишини англатадиган ҳаракатлар 
амалга оширилган пайтдан эътиборан кучга киради. 
2.3. Мазкур Оммавий оферта шартларига асосан Микроқарз олишни истаган 
Мижозлар жавоб бериши керак бўлган муайян талаблар, микроқарз суммасининг 
миқдори, муддатлари, бошқа тўловлар, шунингдек бошқа шартлар Мижозларга умумий 
фойдаланиш жойларида (Интернет тармоғида Банкнинг қуйидаги манзил бўйича 
расмий сайтида: www.tengebank.uz, Масофадан туриб банк хизматларини кўрсатиш 
тизими сервисларида, Банкнинг Алоқа-маркази орқали, шунингдек оммавий ахборот 
воситаларида ва ҳ.к.) тегишли ахборотни жойлаштириш орқали маълум қилинади. 
2.4. Микроқарзни тақдим қилиш шартларига ва ахборот узатиш шартлари учун 
офертани қабул қилишга розилик берган ва Кредит аризасини юборган ҳолатда, Мижоз 
мазкур Оммавий офертани онлайн режимида Масофадан туриб банк хизматларини 
кўрсатиш тизими воситаларидан фойдаланилган ҳолда ёки Банк томонидан 
белгиланган бошқа усуллар ёрдамида акцетлайди. Мазкур акцепт Банк учун 
Мижознинг Кредит аризасини потенциал Қарз олувчи сифатида дастлабки кўриб 
чиқиш учун асос ҳисобланади. Банк томонидан Мижознинг аризаси маъқулланган 
ҳолатда, Банк Мижозга Микроқарзнинг индивидуал шартларини тақдим қилади. 
Мижоз томонидан Микроқарзнинг индивидуал шартлари қабул қилинган 
(акцептланган) ҳолатда, Микроқарзни тақдим қилиш тўғрисида шартнома мазкур 
Оммавий офертада ва Микроқарзнинг индивидуал шартларида назарда тутилган 
шартларда тузилган ҳисобланади. 
2.5. Микроқарзнинг индивидуал шартлари Мижоз / Қарз олувчи томонидан ҳар бир 
Микроқарз олинишидан олдин алоҳида белгиланади ва Tenge24 мобил иловасига 
узатилади. Қарз олувчи SMS-хабарномани тасдиқлаш ёки Банк томонидан таклиф 
қилинган бошқа усул орқали Микроқарзнинг индивидуал шартларини қабул қилади ва 
розилик билдиради. Қарз олувчи томонидан мазкур Оммавий оферта шартлари 
акцептланган ва Микроқарзнинг индивидуал шартлари қабул қилинган ҳолатда, 
Микроқарзни тақдим қилиш тўғрисида шартнома (бундан буён матнда – “Шартнома”) 
мазкур Оммавий офертада ва Микроқарзнинг индивидуал шартларида назарда тутилган 
шартларда тузилган ҳисобланади ҳамда Банк ва Мижоз / Қарз олувчи томонидан ўз 
мажбуриятлари тўлиқ бажарилгунгача амал қилади. 
2.6. Мижоз 
Банкнинг Мижознинг кредитни тўлаш қобилияти ва бошқа 
маълумотларини баҳолаш амалга ошириладиган скоринг модели тижорат сири 
эканлигига ва махфий ҳисобланишига ҳамда Банк қуйидаги ҳолатларда сабаблари 
кўрсатилмаган ҳолда Мижозга Микроқарз берилишини рад қилишга ҳақли эканлигига 
розилик билдиради: 
Мижозни ва унинг томонидан тақдим қилинган маълумотларни таҳлил қилишнинг 
барча тегишли босқичларидан муваффақиятли ўтилмаган ҳолатда ва/ёки; 
муаммоли кредитлар / қарзлар, улар бўйича жорий тўлов муддати кечиктирилган 
қарздорлик мавжуд бўлган ҳолатда; 
Микроқарзни олишдан мақсад жиноий фаолиятдан олинган даромадларни 
легаллаштириш ва/ёки терроризмни молиялаштириш ва/ёки оммавий қирғин қуроли 
тарқалишини молиялаштиришдан иборат эканлигига шубҳа-гумонлар мавжуд бўлган 
ҳолатда; 
Кредит аризаси / ариза берувчи шартларининг Банк кредит сиёсати / хавф-хатарлар 
стратегияси талабларига мувофиқ эмаслиги билан боғлиқ бошқа ҳолатларда; 
амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолатларда. 
2.7. Мижозни мазкур Оммавий оферта ва Тарифлар (шу жумладан, Банк томонидан 
вақти-вақти билан киритиладиган ўзгартиришлар ва/ёки қўшимчалар) билан 
таништириш мақсадида Банк қайд этилган ҳужжатларни Банк сайтида эълон қилади. 


Банк қўшимча равишда Мижозга ахборот олиш ва у Банкдан олинганлигини аниқлаш 
имконини берадиган бошқа усуллар ёрдамида Мижозни хабардор қилиши мумкин. 
Қайд этилган ахборот Банк сайтида биринчи жойлаштирилган сана ушбу ахборот эълон 
қилинган сана ҳисобланади. 

Download 255.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling