Спорт машғулотининг назарий асослари
Юрак қон - томир тизимини мослашуви
Download 3.36 Mb.
|
СаломовСПОРТ МАШҒУЛОТИНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мослашиш жараёнининг давомийлиги
3.4. Юрак қон - томир тизимини мослашуви
Юрак оғирлигини (юрак гипертрофияси) катталашуви билан боғлиқ юракнинг қисқариш қобилияти кучаяди. Тананинг янги имкониятларига нафас олиш ва қон айланиш тизими ҳам мослашади. Мушакларнинг қизғин ишлаш пайтида нафас олиш 15-20 мартага ортади, нафас олиш кучининг ўсиш ҳисобига нафас олиш ҳаракатли қуввати ошади, турли оғирликдаги жисмоний юкка чидамлилик қобилияти асоси сифатидаги МПК кўрсаткичи ўсади. -мослашиш жараёни нафақат спортчига юксак натижаларга эришишгагина имкон бериб қолмасдан, балки оғирликка чидашнинг қолипдаги юкламалар машғулот таъсирига эга бўлмай қолади, улардан машқларга чидамлиликни сақлашга имкон берувчи восита сифатида фойдаланиш мумкин. -машғулотлар орасида йўл қўйилган узоқ танаффуслар мослашиш ютуқлари даражасини пасайтиради. -спортчи танасини мослашиши юклама таркиби ва йыналиши билан боғлиқ йўналишда рўй беради. 14-жадвал
Мослашиш жараёнининг давомийлиги Тез, бир неча соат давомида модда алмашувининг айрим субстратлари мослашади. Кам тезликда 10 - 14 кун давомида жигар ва мушакларда қувват заҳираси кўпаяди, юрак қон томир тизими мослашишга бошлайди. Секин 4 - 6 ҳафта давомида мушак оғирлиги ўса бошлайди, таркибида оқсил миқдори кўпаяди. Қуйидаги қонуний алоқаларни англаб етиш спорт фанининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади (чизма 5). Ташқи омиллар етарли даражадаги жадаллик ва маълум ҳажмда бўлгандагина мослашиш жараёни рўй беради. Мослашиш жараёни - юклама ва дам олишни тўғри ташкил этиш натижасидир. Юклама таъсири, функционал ва қувват заҳираларини сарфлаш оқибатида тананинг функционал имкониятлари (вақтинчалик) пасаяди. Кўпинча дам олиш босқичида амалга ошириладиган мослашиш жараёнини шаклланиши учун етакчи қўзғатувчи ҳисобланади. Ўз фаолиятини фақатгина бошлаётган спортчиларда янги, ноодатий юкларга мослашиш жараёни етук мутахассис спортчи-ларга қараганда тезроқ кечади. Буни тажрибали спортчиларда машқ ва мусобақа юкламаларига мослашиш жараёнини юқори, мосла-шишнинг кейинги кучайиш имкониятлари доираси бир мунча қисқарганлиги билан тушунтириш мумкин. 15-жадвал
Ўз-ўзини текшириш учун саволлар1.Спорт машғулотида мослашиш тушунчасига таъриф беринг. 2.“Тез мослашиш” тушунчасини ифодалаб беринг? 3.“Узоқ муддатли мослашиш” тушунчасига таъриф беринг. 4.Спортчи танасида мослашиш ўзгаришлари рўй берадиган асосий йўналишлар. 5.“функционал захира доираси” ва “жадаллаштирувчи мослашиш доираси” тушунчаларига таъриф беринг. Фойдаланиш учун тавсия этиладиган адабиётлар. 1. И.А.Каримов. Иқтисодий ислоҳат тараққиётимиз асоси. 1993 й. 2.И.А.Каримов. Ўзбекистон ХХI асрга интилмоқда. 1999 й. 3.Матвеев Л.П: Основы спортивной тренировки М, Фис, 1977, 4.Платонов В.П. Теория спорта. Киев, 1989, 5.Платонов В.П. Теория спортивных движений, Киев 1989, 6.Юнусова Ю.М. Спорт фаолиятининг назарий асослари. Тошкент 1994. Download 3.36 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling