2. Дастлабки базали тайёргарлик босқичи
Вазифалари: организмни жисмоний имкониятларини ҳар томонлама ривожлантириш, соғлигини мустаҳкамлаш, жисмоний ривожланиш ва жисмоний тайёргарлик камчиликларини йўқ-отиш, ҳаракат потенциалини (шу жумладан келгуси мутахас-сислигига мос келадиган) амалга ошириш.
Асосан диққатни ёш спортчиларни мақсадга мувофиқ равишда кўп йиллик спорт тайёргарлигига қизиқиш уйғотишга қаратилади. Тайёргарликни йўналишига махсус машқларни кенг ҳажмда ҳар томонлама ишлатиш. Бу эса келгусида спортчини такомиллаштиришни яхши шарти бўлиб ҳисобланади. Ҳар хил спорт турини материалига асосланиб техник тайёргарликка катта аҳамият берилади. Жисмоний тайёргарлик эса тезкорликни, координация қобилиятларини ҳамда эгилувчанликни тарбиялашга қаратилади.
З. Махсус базали тайёргарлик босқичи
Вазифалари. Ҳар томонлама тайёргарликни давом эттириш (босқичнинг биринчи ярмида): кўпроқ мутахассислигига қаратилади.
Воситалари: функционал потенциални ривожлантиришга қаратилган, бўлғуси спринтерни оғир атлетикачиларни, гимнаст-ларни ва ҳ.к. базали тайёргарлиги мусобақани ўзига хос х усусиятига қараб тузилиши шарт.
4. Индивидутал имкониятларни максимал равишда амалга ошириш босқичи
Вазифалари - спорт турлари максимал натижаларга эришиш. максимал равишда фойдаланиш.
Машғулотларни ҳажми ва шиддати қўшилган суммаси максимал хаётга етади ва катта юкламали машғулотлар сони кўпаяди. Машғулотлар сони 15-20 тагача етиши, психологик, тактик ва интеграл тайёргарликни салмоғи ошиши шарт. Шуни алоҳида эьтиборга олиш керакки, индивидуал имкониятларни максимал равишда амалга оширишда оптимал ёш чегарасига тўғри келиши шарт. Этапнинг давом этиш вақти, спорт махоратининг ташкил топишига ёки алохида номерларни дастурининг тайёргарлигига боғлиқ. Масалан: 100-200м сузишда эркаклар 3-4 йилда мастерлик бажарган бўлсада, (хотинлар 1-3 йил) йиллик шиддатли тренер-овкадан кейингина халқаро мастерлик унвонига эга бўлиши мумкин. Олимпия ўйинларига 2 йил қолганда бўлғуси эркак чемпионлар (100-200м сузиш) ўз натижасини 1,5 с хотинлар эса З с оширади. бу тенденция бошқа спорт турларига ҳам боғлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |