Спорт машғулотининг назарий асослари
Эришилган натижаларни сақлаш босқичи
Download 3.36 Mb.
|
СаломовСПОРТ МАШҒУЛОТИНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
5. Эришилган натижаларни сақлаш босқичи
Спортчига индивидуал ёндашиш билан характерланади. Бу эса қуйидагилар билан аниқланади. Биринчидан: спортчининг катта тажрибаси (тренировка ва мусобақа) ҳар хил шароитда чуқур билимни керакли воситаларни мусобақа фаолиятига керак бўлган методларни тез аниқлаб олади. Иккинчидан: ёшнинг ўзгариши органлар ва системалар олдинги даврдаги юқори юклама, бу этапдаги юкламани кўпайтиришга айни шу даражада ушлаб туришга йўл қўймайди. Шунинг учyн функционал потенциал ва мослашиш имкониятлари пасаяди. Бу эса шахсий маҳоратни ошириш учун индивидуал заҳираларни излашни талаб қилади. - функционал имкониятларни эришилган даражада олдинги ёки кичикроқ машғулот ҳажмида ушлаб туришни: - техник маҳоратни такомиллаштиришни: - психологик тайёгарликни оширишни: - жисмоний ва функционал тайёргарликдаги айрим хатоларни йўқотишда шуни ҳисобга олиш керакки, кўп йиллик тайёр-гарликни бу этапдаги спортчи ҳар хил машғулот воситаларига кўниккандир. Шунинг учун олдинги даврдаги режалаштириш, восита ва методлар билан спорт натижаларини ушлаб туриб бўлмагани учун машғулотларнинг янги шакллари ва методларини топишга тўғри келади. Бу этап шу билан характерланадики, 17-20 ёшли ёш спортчилар ва 30-35 ёшга кирган ветеран спортчилар мусобақага қатнашадилар. Бу эса ёшлик (юқори даражадаги жис-моний тайёргарликни) даврида эришган натижаларини ҳамда ва етишган катта мусобақа фаолиятига эга бўлган тажрибаларни бирлаштиради. Кўп йиллик тайёргарлик жараёнида юкламалар динамикаси ва ҳар хил керакли ишларнинг нисбати. Кўп йиллик тайёргарлик жараёнини рационал тузиш учун уни, ҳар хил турларини мақсадга мувофиқ равишда нисбатини аниқлаш зарур. Бошланғич тайёргарлик этапида асосий жойни умумий ва ёрдамчи тайёргарлик эгаллайди. Дастлабки базали тайёргарлик ҳажми ошади ва умумий машғулот ҳажмини 80-90% ташкил қилади. Махсус тайёргарлик эса 15% атрофида бўлади. Махсус базали тайёргарлик этапида махсус тайёргарликни салмоғи ошади ва умумий тайёргарлик камаяди. Индивидуал имкониятларни максимал равишда амалга ошириш этапида махсус тайёргарлик 60% га ва ундан ортиқ фоизни ташкил қилади. Эришилган натижаларни сақлаш этапида умумий тайёргарлик минимумгача туширилади. 16-жадвал
Download 3.36 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling